Мухамеджанова Сабрина Джамолитдиновнанинг 
фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тикув машинаси игна ва моки ипларини таранглаш қурилмаларининг самарали конструксияларини ишлаб чиқиш ва параметрларини ҳисоблашнинг илмий асослари”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Т750
Илмий маслаҳатчи: Джураев Анвар, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” DSc.30/30.11.2021.Т.141.01    
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти 
техника фанлари доктори, профессор  Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, Намандан давлат техника университети физика -математика фанлари доктори, профессор  Шарибаев Носиржон Юсуфжонович ва Жиззах политехника институтидан техника фанлари доктори, доцент Эгамбердиев Фазлиддин Отакулович
Этакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалари илмий тадқиқот институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тикув машинасида игна ипини таранглагичини икки томонлама ва амартизаторли тебранувчи тарелкали, ҳамда моки ипи таранглагичининг мослашувчан пластинали конструксияларини, назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида параметрларини ҳисоблашнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзгарувчан структурали ипларни тикишда сифатли баҳяқаторларни ҳосил қилишда таранглагичда игна ипи билан тарелкалар орасидаги ишқаланиш кучини ҳисоблашнинг аналитик ифодаси уч резина ҳалқалари бикрликларини, тарелкалар тебранма силжишларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
сифатли чокларни таъминлайдиган ип таранглагич тарангликлари силжиши тезлик, тебраниш амплитудалари тавсия қийматлари уларнинг массасини, матолар қалинлиги, бикрликларини ҳамда тикиш тезлигини ўзгаришига боғлиқ равишда аниқланган;
игна ипини таранглаш қурилмасида кириш ва чиқишдаги тарангликларининг ўзгариш қонуниятларига боғлиқ равишда қўзғалувчан мослашувчи қабариқ тарелкалари томонларидаги конуссимон пружина ва резинали амортизаторлар бикирликларини аниқлаш ифодаси ишлаб чиқилган;
икки конусли бир томонга ва қарама-қарши йўналган пружиналари бўлган игна ипини таранглагичи тарелкаларини тебранишларини ифодаловчи математик модели олинди ҳамда Дуффинг методидан фойдаланиб пружиналар бир хил ва қарама-қарши йўналишларда олинган ҳолат учун тарелкалар тебраниш қонунини, тебраниш амплитудасини ифодаловчи ҳисоблаш формуласи, тарелкалар массалари, пружиналар ночизиқли бикрликларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
моки ипини пластинасимон таранглагичининг эркин ва мажбурий тебранишларини моделлаштириш билан пластина тебранма харакатини моки ипининг таранглигини ўзгаришига боғлиқлик қонуниятлари олинган, пластина тебраниш амплитудасини камайтириш учун унга таъсир кучини ночизиқли боғланишда пасайтириш ип таранглигини камайтириш ҳисобига бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:Тавсия этилган уч резина ҳалқали ва моки ипини пластинасимон таранглагичининг конструксияларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
юқори сифатли қўшипли занжирли баҳяқаторни олиш мақсадида уч резина халқали ва моки ипини пластинасимон таранглагичининг конструксияларини “Ўзтўқимачиликсаноат” ” уюшмаси  тизимидаги  “Шофиркон экваториал текс ” МЧЖ, “Ғайрат чодак” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 20 ноябр №03/25-3124 - сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш унумдорлигини 1,1-1,2 баравар ошириш имконияти яратилди, ипнинг узилишлар 35% га камайди, чокларнинг сифатли баҳя қатор ҳосил қилиш имкони яратилди.
уч резина халқали ва моки ипини пластинасимон таранглагичли тикув машинасида қўлланилганда, қўшипли занжир баҳячоклари олинди, натижада “Ўзтўқимачиликсаноат” тизимидаги “Унитекс” МЧЖ, “Шамширгарон” МЧЖ корхонасида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 20 ноябр №03/25-3124-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш унуми 25-30% га ошди, тикиш сифати унуми 25 % ошириш имконияти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish