Ходжаев Қудрат Шерзадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтани ҳаводан ажратиб олишда аеродинамик қаршиликни ва чигит шикастланишини камайтирувчи сепаратор конструксиясини яратиш”, 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.1.PhD/Т4484
Илмий раҳбар: Аббазов Илхом Запирович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.06.2020.Т.115.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, профессор. Улуғмурадов Хамроз Юсуф ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани дастлабки ишлаш жараёнида пахтани ҳаводан ажратувчи ускунанинг такомиллаштирилган технологиясини жорий қилиш асосида аеродинамик қаршиликни камайтириш ва пахта чигити ва толасини шикастланишини олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пневмотранспорт тизимида пахтани ҳаводан ажратиб олиш сепаратор ускунасининг аеродинамик қаршиликни камайтирувчи ва пахта чигити ва толасини шикастланишини олдини олидиган такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган сепараторда ҳаво қаршилик кучи коеффисиентининг турли қийматларида ҳаво оқими ва пахта бўлакчаларининг тезликларини камера ўқи бўйлаб ўзгариши ҳавонинг қаршилик кучи коеффисиентини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
сепараторнинг тўрли сирт юзасидаги пахта оқимининг келиши натижасида пахта қатламида босим билан ғоваклик орасидаги боғлиқлиги аралашма компонентларини бир ўлчамли ҳаракати тенгламаси ва массани сақланиш қонунига асосан аниқланган;
Такомиллаштирилган сепараторда пахтанинг бошланғич ифлослиги, ҳавонинг тезлиги ва турли юза тешикларининг юзасини сепараторнинг иш унумдорлигига таъсири кирувчи факторларни кодлаштирилган қийматларини ўзгармас деб қабул қилган ҳолда боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот чигитли пахтани ҳаводан ажратувчи такомиллаштирилган сепаратор конструксияси бўйича олинган натижалар асосида:
таклиф этилган пахтани ҳаводан ажратувчи сепаратор технологияси «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тасарруфидаги корхонада, жумладан Хоразм вилоятидаги «Хазорасп Техтил» МЧЖга қарашли “Хазорасп пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2025 йил 14 майдаги 03/25-1019-сон маълумотномаси). Натижада чигитли пахтанинг Султон селексион навли И нав 2-синфли пахтанинг дастлабки намлиги ўртача 5,8% га, пахтанинг ифлослик даражаси ўртача 3,21% га тенг бўлган пахтани аррали жанда жинланганидан сўнг уни ҲВИ да толанинг бошланғич сифат кўрсаткичлари текширилганида Ареа-ифлос аралашмалар майдони ўртача 0.3%, Cнт-ифлос аралашмалар сони ўртача 25,8 донани, УҲМ- юқори ўртача узунлик 1,138 дюм, МЛ- ўртача узунлик 0,942 дюм, Унф- узунлик бўйича бир хиллик индекси 81.06%, СФИ- калта толалар индекси 6,66% ни ташкил қилиши аниқланган.
Чигитли пахтани ҳаво таркибидан ажратиб олиш сепаратор қурилмасига Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (“Пахта хом ашёси учун сепаратор”, №ИАП 7917-2025 й.). Натижада сепаратор қурилмасининг аеродинамик қаршилиги 20% га камайитиришга ва вентиляторга сарфланадиган электор энергияни камайтириш имкони яратилган;