Неъматов Давлатбек Бердиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув омборлари сув ресурсларидан ишончли ва хавфсиз фойдаланишнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш (Зомин сув омбори мисолида)” 05.09.07–“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4 PhD/T6076.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:Палуанов Данияр Танирбергенович – Тошкент давлат техника университети "Гидроэнергетика ва гидравлика" кафедраси профессори, техника фанлари доктори.
Эшқуватов Қувончбек Шавкатович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети Гидрология ва гидрогеология кафедраси техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах Политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Сув омборлари сув ресурсларини ирригация, гидроэнергетика, ичимлик сув таъминоти ўртасида ишончли ва хавфсиз тақсимлашнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оптималлаштириш назарияси услублари асосида сув омборида ирригация, гидроэнергетика ва ичимлик сув таъминоти тизимларининг мақбул ишлаш режимини таъминловчи энергетик ва гидравлик параметрларни ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
Штурма-Лиувилль назарияси асосида сув омборидаги гидроэлектрстанция ишлаб чиқарадиган электр энергия параметрлари ҳамда сув омбордаги сув сатҳи динамикасининг гидравлик модели такомиллаштирилган;
сув ва ионлар концентрацияси динамикасининг баланс тенгламаси асосида сув омборининг гидрокимёвий режимини ўзгаришига боғлиқ ҳолда аҳолини хавфсиз ва ишончли ичимлик суви билан таъминлаш параметрларини ҳисоблашнинг гидравлик усули такомиллаштирилган;
ирригация-энергетика ва ичимлик сув таъминоти тизимини мувофиқлигини таъминлаш концептуал модель асосида сув омборидан ирригация, гидроэнергетика ва ичимлик сув таъминотида ишончли ва хавсиз фойдаланишнинг мақбул иш режими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Сув омборлари сув ресурсларидан ишончли ва хавфсиз фойдаланишнинг гидравлик усулларини такомиллаштиришдан олинган натижалар асосида:
тизимларининг мақбул ишлаш режимини (мутаносиблигини) таъминловчи энергетик ва гидравлик параметрларни такомиллаштирилган ҳисоблаш усуллари ҳамда сув омборидаги гидроэлектрстанция ишлаб чиқарадиган электр энергия параметрлари ҳамда сув омбордаги сув сатҳи динамикасининг гидравлик модели Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 10 октябрдаги 04/19-5471 сон маълумотномаси). Натижада, Зомин сув омбори сув ресурсларидан фойдаланишда номутносиблар мавжудлиги сабабли кузатиладиган сув тақчиллиги олди олиниб, йилига ўртача қўшимча 90,0 млн.м3 сув ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилган.
Сув омборидан ирригация, гидроэнергетика ва ичимлик сув таъминотида ишончли ва хавсиз фойдаланиш учун ишлаб чиқилган мақбул иш режими ҳамда сув омборининг гидрокимёвий режимини ўзгаришига боғлиқ ҳолда аҳолини хавфсиз ва ишончли ичимлик суви билан таъминлаш параметрларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган гидравлик усули Зомин ирригация тизими бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 10 октябрдаги 04/19-5471 сон маълумотномаси). Натижада, сув тақчиллиги олди олиниб, сув омборидан комплекс фойдаланиш тизими такомиллаштирилиб, йилига ўртача 6-8 фоиз сув ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилган.