Мамадбоев Шохрух Баходиржонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини ривожлантириш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш технологиялари (“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги йўналиши мисолида)”, 13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.2 PhD/Ped4270
Илмий раҳбар: Собитхон Тошпўлатович Турғунов, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор;
Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини ривожлантириш ва тузилмавий бошқарув технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларни фавқулодда вазиятлар соҳасида превентивлик кўникмасини ривожлантириш педагогик жараёнларда фавқулодда вазиятлар ва уларнинг вужудга келишини кластерлаш, фавқулодда вазиятларнинг содир бўлишини статистик таҳлиллар асосида башоратлаш, хавф ва таҳдидларга ситуатив баҳо бериш, фундаментал тамойиллар ва фавқулодда вазиятларнинг лойиҳалашларни интегратив ўқитиш асосида аниқланган;
талабаларда фавқулодда вазиятларда хавфсиз, тўғри ва тезкор ҳаракатларни мувофиқлаштирилган, тизимлилик ва умумийлик принципларига асосланилган, ўзини-ўзи бошқариш ва мустақил қарор қабул қилиш, хавфларни когнитив баҳолаш, таҳдидларда эммоционал барқарорлик ва индувидуал қарорлар қабул қилиш каби эмперик жиҳатлари уйғунлаштирилган 3В алгоритми ишлаб чиқилган;
талабаларда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнларининг симулятив муҳитида шахсий хавфсизлик доминантлигини таъминланган ҳолда халқаро тажриба ДРСАБC процедурасини ўқув дастурларига интеграцияланган тарзида, жабрланувчиларга эмпатив ва алтруистик муносабатда бўлиш каби ҳиссий жиҳатларини таълимий-тарбиявий фаолият билан корреляциясига устуворлик бериш орқали бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаси ривожлантирилган;
талабаларда фавқулодда вазиятларда бошқариш жараёнини такомиллаштиришга йўналтирилган фавқулодда вазиятларда бошқариш (Эмергенcй Манагемент (ЭМ))нинг тузилмавий бошқарув технологиясига ўзаро интеграция қилиш, бошқарувчига эмоционал интеллект омиллари ва сифатларини сингдириш, бошқарув жараёнларида вазиятли ёндашувларни таркиб топтириш асосида тузилмавий бошқарув технологияси такомиллаштирилган ҳамда талабаларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўнималарини ривожлантириш ва тузилмавий бошқарув технологиясини мақсадли, жараёнли ва натижавий компонентларга асосланилган функсионал-модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини ривожлантириш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
педагогик жараёнларда хавф ва уларнинг вужудга келишини кластеризациялаш яъни хавфлар уларни юзага келиш сабаблари, таснифлари ва миқёслари, фавқулодда вазиятларнинг юзага келишини ситатистик прогнозлашда хавфларни ўтмишда содир бўлганлигига асосланган ҳолда келгусида содир бўлиши эҳтимоллиги, хавф ва таҳдидларга ситуатив баҳо бериш содир бўлиш ҳудуди ва зарар омиллари, хавфсизлик тамойиллари хавфдан муҳофазаланишда тизимли ва илмийликка асоаланишлар ҳамда фавқулодда вазиятларнинг моделлаштириш, режалаштиришларга қаратилган “Фавқулодда вазиятлар ва аҳоли муҳофазаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи ҳамда 596351-сонли нашр гувоҳномасига мувофиқ). Натижада талабаларда фавқулодда вазиятларда соҳасида перевентивлик кўникмаси - фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари, вазиятларга баҳо бериш, хавфлар юзага келишини прогнозлаш, когнитив фаолликда амалга ошиши, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда қатъий тамойилларга амал қилиши ва лойиҳалаш кўникмасини уйғунлигида содир бўлишини шарт-шароитлари ҳамда дидактик имкониятларини оширишга хизмат қилиган;
олий таълим ташкилоти талабаларини фавқулодда вазиятларда хавфсиз, тўғри ва тезкор ҳаракатларни мувофиқлаштирилган, тизимлилик ва умумийлик принципларига асосланилган, ўзини-ўзи бошқариш ва мустақил қарор қабул қилиш, хавфларни когнитив баҳолаш, таҳдидларда эммоционал барқарорлик ва индувидуал қарорлар қабул қилиш каби эмперик жиҳатлари уйғунлаштирилган 3В (вазиятга баҳо бериш + ваҳимага берилмаслик + вазият юз берган жойни тарк этиш) алгоритми ишлаб чиқилган. Шунингдек, талабаларда фавқулодда вазиятларда оптимал ҳаракатланиш кўникмалари ривожлантириш ва 3В алгоритмини қўллашга доир Ўзбекистон Республикаси Қизил ярим ой жамияти Наманган вилояти ташкилотининг давлат ижтимоий буюртмаси асосидаги 2023-йил 12-июндаги 03/05-рақамли “Фавқулодда вазиятларга тайёр бўлиш – барчамизнинг бурчимиз” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қизил ярим ой жамияти Наманган вилояти ташкилотининг 2024-йил 16-декабрдаги 24-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар фавқулодда вазиятлар чоғида вазиятга кретик баҳо бериш, ваҳимага тушмаслик (эмоционал регуляция) ва хавфли вазият юз берган ҳудудни тизимли тарк этиш кўникмаси ривожланишига хизмат қилган;
талабаларда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнларининг симулятив муҳитида шахсий хавфсизлик доминантлигини таъминланган ҳолда халқаро тажриба ДРСАБC процедурасини ўқув дастурларига интеграцияланган тарзида, жабрланувчиларга эмпатив ва алтруистик муносабатда бўлиш каби ҳиссий жиҳатларини ривожлантириш тавсияларига эга Ўзбекистон Республикаси Қизил ярим ой жамияти Наманган вилояти ташкилотининг 84-0895-рақамли “Фавқулодда вазиятларда аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш - профессионал бурчимиздир” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қизил ярим ой жамияти Наманган вилояти ташкилотининг 2024-йил 21-ноябрдаги 16-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши йўналиш талаба-ёшларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш ва ёрдам бериш жараёнларида дастлаб шахсий хавфсизлигини устунлик бериш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатишда ДРС АБC процедурани қўллай олиш кўникмаси ҳамда жабрланувчиларга эмпатив ва алтруистик муносабатлар ривожланиш динамикасининг ўсиш суръатларига хизмат қилган;
талабаларда фавқулодда вазиятларда бошқариш жараёнини такомиллаштиришга йўналтирилган фавқулодда вазиятларда бошқариш (Эмергенcй Манагемент (ЭМ))нинг тузилмавий бошқарув технологиясига ўзаро интеграция қилиш, бошқарувчига эмоционал интеллект омиллари ва сифатлари сингдирилган “Фавқулодда вазиятлар ва аҳоли муҳофазаси” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи ва 735371-сонли нашр гувоҳномасига мувофиқ) ўқув қўлланмасдаи мужассамлаштирилган. Натижаларнинг жорий қилиниши асосида олий таълим ташкилоти ҳозирги кунда талабалар ва келажакдаги раҳбар кадр сифатида қаралиб, фавқулодда вазиятларда тузилмавий бошқарув технологиясини замонавий эмергенcй манагемент (ЭМ) технологиясини компонентлари интегративлигини таъминлаган ҳолда амалий-фаолият жараёнларда қўллаш орқали фавқулодда вазиятларда тузилмавий бошқарув технологиясини қўллаш имконияти ошган. Шунингдек, бошқарувчининг таркибий сифатлари ва эммоционал интеллект ҳиссий сифатларини ривожланишига таъсир кўрсатган;
талабаларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўнималарини ривожлантириш ва тузилмавий бошқарув технологиясининг функсионал-модели ишлаб чиқишга доир услубий ва амалий тавсияларга эга Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи ва 735371-сонли нашр гувоҳномасига мувофиқ “Фавқулодда вазиятлар ва аҳоли муҳофазаси” ўқув қўлланмаси таркибига сингдирилган. Натижада, талабаларда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган. Шунингдек, талабаларни экстремал вазиятларда ҳаракатланиш кўникмаларини ривожлантириш ва самарали бошқаришни таъминлашда дидактик таъминоти такомиллаштирилган.