Юсубов Жамшид Қадамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Янги Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини такомиллаштириш тенденсиялари 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Ss52
Илмий маслаҳатчи: Қуранбаев Қахрамон Қўчқорович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Равшанов Фазлиддин Равшанович сиёсий фанлар доктори, профессор, Жўрақулов Фурқат Норйигитович сиёсий фанлар доктори, профессор, Бекмуродов Мансур Бобомуродович социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлад иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон шароитида давлат фуқаролик хизматини такомиллаштиришнинг сиёсий-институционал асосларини аниқлаш, унинг замонавий ривожланиш тенденсиялари ва самарадорлик омилларини таҳлил қилиш ҳамда фуқаролик хизматини илмий-назарий жиҳатдан ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: давлат фуқаролик хизматининг институционаллашуви жараёнида хизматчилар шахсий-ахлоқий фазилатлари (адолатпарварлик, фидойилик, масъулият) билан хизмат мажбуриятлари ва ташкилий талаблар ўртасидаги зиддият, шунингдек “ижтимоий интилиш – амалий шароит” номувофиқлиги илк бор сиёсий-психологик ёндашув асосида коррупсиявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи омил сифатида классификация қилиниб, кадрлар ротацияси, хизмат барқарорлиги ва ички назорат механизмларининг самарадорликка таъсири динамикасига кўра очиб берилган;
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизмати, ҳокимият тизими ва хизматчилар ўртасидаги институционал зиддият ҳамда вертикал ва горизонтал таъсир механизми илк бор “баланс модели” асосида консептуаллаштирилиб, ижобий ва салбий ҳолатлар нисбати компаратив ёндашув орқали баҳоланди ҳамда мувозанатни таъминлашнинг давлат хизматининг самарадорлигига таъсири кадрлар мобиллиги, институционал барқарорлик ва жамоатчилик ишончи мезонлари асосида баланслашган самарадорлик тамойилига кўра очиб берилган;
кадрларни танлаш, тайёрлаш ва тайинлаш “учлиги” тизимида кадрлар тайёрлаш мактабларидаги институционал инерсия илк бор компетенсиявий-интеграцион модел асосида очиб берилиб, ёш раҳбарларнинг амалий кўникма ва сиёсий-иқтисодий билимининг етарли эмаслиги давлат хизматининг самарадорлигига таъсир этувчи омил сифатида баҳоланди ҳамда ушбу инерсияни бартараф этишга хизмат қилувчи инновацион механизмкадрлар тайёргарлигининг занжирли интеграцияси ва малакани ошириш ҳамда амалий тайёргарлик жараёнларига рақамли таълим воситалари жорий этилиши асосида такомиллаштирилган;
давлат фуқаролик хизматида жамоатчилик назоратининг сустлиги ҳамда давлат хизматчиларида сиёсий онг ва сиёсий маданият даражасининг етарлича шаклланмаганлиги институционал барқарорликка салбий таъсир этувчи омил сифатида сиёсий-маданий компетенсиявий модел асосида очиб берилиб, ушбу жараёнда олий таълим тизимида бўлажак давлат хизматчиларида амалий кўникма ва фуқаролик маданиятини ривожлантиришни таъминлайдиган “компетенсиявий синтез модели”га эҳтиёж зарурлиги институционал рефлекция механизми нуқтаи назаридан асосланган;
илғор хорижий тажрибалар асосида давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини таъминловчи ауцорсинг ва краудсорсинг каби сиёсий бошқарув технологиялари фуқаролик жамияти институтлари фаолияти билан ҳамкорлик, очиқ мулоқот ва жамоатчилик фикрини инобатга олиш механизмлари орқали уйғунлаштирилиб, очиқлик (транспаренcй), ҳисобдорлик (аccоунтабилитй) ва жамоатчилик иштироки (партиcипатион) тамойиллари асосида институционал барқарорлик ва ижтимоий шериклик мезонларига кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Янги Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини такомиллаштириш тенденсиялари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
давлат фуқаролик хизматининг институционаллашуви жараёнида хизматчилар шахсий-ахлоқий фазилатлари (адолатпарварлик, фидойилик, масъулият) билан хизмат мажбуриятлари ва ташкилий талаблар ўртасидаги зиддият, шунингдек кадрлар ротацияси, хизмат барқарорлиги ва ички назорат механизмларининг самарадорликка таъсири динамикасини очиб беришга доир хулосалардан норма ижодкорлиги фаолияти жараёнида Қонунни кўриб чиқилиши жараёнида тузилган ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси
(1 боб, 4, 5-модда, 3 боб, 11, 12-модда, 5 боб, 24-модда, 7 боб, 36-моддаларида келтирилган нормаларни ишлаб чиқиш)ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг 2024-йил 1-февралдаги 13-сонли далолатномаси). Натижада маҳаллий давлат ҳокимияти органларига давлат хизматчиси фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш(КПИ), маълумотларни таҳлил этиш ҳамда давлат фуқаролик хизматининг асосий принципларига амал қилишга оид топшириқларни шакллантиришга хизмат қилган.
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизмати, ҳокимият тизими ва хизматчилар ўртасидаги институционал зиддият ҳамда вертикал ва горизонтал таъсир механизми, ижобий ва салбий ҳолатлар нисбати компаратив ёндашув орқали баҳоланиши ҳамда мувозанатни таъминлашнинг давлат хизматининг самарадорлигига таъсири кадрлар мобиллиги, институционал барқарорлик ва жамоатчилик ишончи мезонлари асосида баланслашган самарадорлик тамойилига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 11-мартдаги 01-1-263-сон маълумотномаси). Натижада 2023 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 5-йўналишида белгиланган вазифаларни бажариш ва давлат фуқаролик хизмати тизимида қонунийлик, адолатлилик, халққа хизмат қилиш тамойилларини такомиллаштиришга оид амалий таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.
кадрларни танлаш, тайёрлаш ва тайинлаш “учлиги” тизимида кадрлар тайёрлаш мактабларидаги институционал инерсиянинг компетенсиявий-интеграцион модел асосида очиб берилиши, ёш раҳбарларнинг амалий кўникма ва сиёсий-иқтисодий билимининг етарли эмаслиги давлат хизматининг самарадорлигига таъсир этувчи омил сифатида баҳоланиши ҳамда ушбу инерсияни бартараф этишга хизмат қилувчи инновацион механизм кадрлар тайёргарлигининг занжирли интеграцияси ва малакани ошириш ҳамда амалий тайёргарлик жараёнларига рақамли таълим воситалари орқали жорий этилишига доир хулосалардан маҳаллий давлат ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 2024-йил 2-мартдаги 01-12/10-сонли далолатномаси). Натижада Ёшлар ишлари агентлигида давлат фуқаролик хизматига оид билимларини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий салоҳиятини янада юксалтириш, раҳбарлик ва бошқарув кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматида жамоатчилик назоратининг сустлиги ҳамда давлат хизматчиларида сиёсий онг ва сиёсий маданият даражасининг етарлича шаклланмаганлиги институционал барқарорликка салбий таъсир этувчи омил сифатида сиёсий-маданий компетенсиявий модел асосида очиб берилиши, ушбу жараёнда олий таълим тизимида бўлажак давлат хизматчиларида амалий кўникма ва фуқаролик маданиятини ривожлантиришни таъминлайдиган “компетенсиявий синтез модели”га эҳтиёж зарурлигини асослашга доир хулосалардан 2022 йилдан бошлаб “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” телекўрсатуви ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Менимча…” телекўрсатуви ссенарийсида, ижтимоий-сиёсий таҳлил материал тайёрлаш ва эфирга узатишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-мартдаги 04-15/453-сон далолатномаси). Натижада давлат фуқаролик ҳизмати соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади ва аҳамияти билан яқиндан таништиришга илмий-таҳлилий манба ҳамда ёшларнинг, хусусан, аҳолимизнинг давлат фуқаролик ҳизматига оид ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий билим ва дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилган.
илғор хорижий тажрибалар асосида давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини таъминловчи ауцорсинг ва краудсорсинг каби сиёсий бошқарув технологиялари фуқаролик жамияти институтлари фаолияти билан ҳамкорлик, очиқ мулоқот ва жамоатчилик фикрини инобатга олиш механизмлари орқали уйғунлаштирилиши ҳамда очиқлик (транспаренcй), ҳисобдорлик (аccоунтабилитй) ва жамоатчилик иштироки (партиcипатион) тамойиллари асосида институционал барқарорлик ва ижтимоий шериклик мезонларига кўра такомиллаштирилишига доир хулосалардан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 11-мартдаги ЖД97926868-сон далолатномаси). Натижада, давлат фуқаролик хизматида юксак касб этикасини шакллантиришга оид материалларни таҳлил қилиш, прогнозлаштириш кўрсаткичларини тайёрлашда методик манба сифатида хизмат қилган.