Абдусаттарова Ситора Фахриддин қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли трансформация муҳитида ижтимоий жараёнларни моделлаштириш: сунъий интеллектнинг фалсафий-ҳуқуқий муаммолари”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари (ҳуқуқ фалсафаси)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Fal271
Илмий маслаҳатчи: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети DSc.03/30.12.2019.F.01.05 
Расмий оппонентлар: Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ризаев Андрей Владимирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маткаримова Гулчехра Абдусаматовна, юридик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли трансформация даврида ижтимоий жараёнларни моделлаштиришнинг фалсафий-ҳуқуқий консепсиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жамиятнинг рақамли трансформацияси шароитида ижтимоий жараёнларни моделлаштириш ижтимоий тизимларни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий фалсафий-ҳуқуқий механизми сифатида асослаб берилган, унда рақамли муҳитда ижтимоий тизимларнинг ўзаро алоқадорлиги ва бошқарув структураларининг ўзгарувчан динамикаси фалсафий-ҳуқуқий консептуал модел даражасида очиб берилган;
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадлари доирасида ижтимоий жараёнларни моделлаштиришда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг фалсафий-ҳуқуқий ва норматив асослари аниқланиб, ижтимоий бошқарув тизимида рақамли алгоритмларнинг ижтимоий адолат, шаффофлик ва жавобгарлик тамойиллари билан уйғунлашув механизмлари ишлаб чиқилган;
рақамли бошқарув ва маъмуриятчилик тизимларида сунъий интеллектни қўллашда юзага келадиган ижтимоий хавф ва чекловларни прогнозлаш ҳамда бошқаришнинг ижтимоий-ҳуқуқий тамойиллари тизими аниқланган, бунда инсон омили, ҳуқуқий меъёрлар ва маданий қадриятларнинг ўзаро таъсирини ифодаловчи фалсафий-ҳуқуқий модел яратилган;
инсон ҳуқуқлари, шаффофлик ва ижтимоий адолат тамойиллари асосида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ахлоқий-ҳуқуқий қонунийлиги баҳоланган, унда сунъий интеллект фаолиятининг инсон шаъни, қадрияти ва ҳуқуқлари билан узвий боғлиқлигини ифодаловчи фалсафий-ҳуқуқий баҳолаш модели асослаб берилган;
барқарор ривожланишга йўналтирилган ижтимоий бошқарувда давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва сунъий интеллект ўртасидаги ҳамкорликнинг консептуал модели ишлаб чиқилиб, унда рақамли трансформация шароитида ижтимоий тизимлар барқарорлигини таъминловчи фалсафий-ҳуқуқий тамойиллар ва амалий механизмлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли трансформация шароитида ижтимоий жараёнларни моделлаштиришда сунъий интеллектнинг фалсафий ва ҳуқуқий муаммоларининг асосий векторларини очиб бериш ва эришилган тадқиқот натижалари асосида:
жамиятнинг рақамли трансформацияси шароитида ижтимоий жараёнларни моделлаштириш ижтимоий тизимларни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий фалсафий-ҳуқуқий механизми сифатида асослаб берилган, унда рақамли муҳитда ижтимоий тизимларнинг ўзаро алоқадорлиги ва бошқарув структураларининг ўзгарувчан динамикаси фалсафий-ҳуқуқий консептуал моделига оид таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Ўзбекистон телерадиоканали"да эфирга узатилган "Ўзбекистон ёшлари" ва "Таълим”, “Тараққиёт" номли кўрсатув ва эшиттириш ссенарийларни тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-майдаги 05-09-750- сон маълумотномаси). Натижада, ушбу илмий ишдаги хулоса, таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон МТРК дастурлари ссенарийларини шакллантиришда “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим”, “Тараққиёт” ва бошқа дастурларни янада янги илмий ҳамда фактик маълумотлар билан бойитишга, уларнинг мазмуний ва таҳлилий даражасини оширишга, шунингдек, тингловчиларнинг сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадлари доирасида ижтимоий жараёнларни моделлаштиришда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг фалсафий-ҳуқуқий ва норматив асослари аниқланиб, ижтимоий бошқарув тизимида рақамли алгоритмларнинг ижтимоий адолат, шаффофлик ва жавобгарлик тамойиллари билан уйғунлашув механизмларидан олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 27-декабрдаги "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги ЎРҚ-1015-сон Қонунининг 3,20-моддаларини ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 25-февралдаги ЎРҚ-1037-сон "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон ва дин эркинлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонунининг 1,2-моддаларига киритилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 22-майдаги 11/1-2133-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ахборот сиёсати тизимида, шунингдек, фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва давлатнинг дин соҳасидаги сиёсатида, тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларни амалга ошириш сифатини оширишда самарали илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилган;
рақамли бошқарув ва маъмуриятчилик тизимларида сунъий интеллектни қўллашда юзага келадиган ижтимоий хавф ва чекловларни прогнозлаш ҳамда бошқаришнинг ижтимоий-ҳуқуқий тамойиллари тизими аниқланган, бунда инсон омили, ҳуқуқий меъёрларнинг масъулият ва шаффофлик жиҳатлари ҳамда маданий қадриятларнинг этик ва ижтимоий жавобгарликка оид ўзаро таъсирини ифодаловчи фалсафий-ҳуқуқий консепсияси ва унинг илмий-амалий ечимидан Мудофаа вазирлиги фаолияти амалиётига жорий этилган. Ушбу модел қуйидаги йўналишларда қўлланилди: 1. Ҳарбий бошқарув тизимларида сунъий интеллектдан фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий хавфларни олдиндан аниқлаш ва уларнинг оқибатларини баҳолашда; 2. Ҳарбий хизматда инсон омилига таъсир этувчи рақамли алгоритмларни ишлаб чиқишда ахлоқий ва маданий мезонларни интеграциялашда; 3. Мудофаа тизимида рақамли бошқарув платформаларида ижтимоий ва маданий хавфсизлик нуқтайи назаридан ахборот оқимларини мониторинг қилиш механизмларини шакллантиришда. (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари вазирлигининг 2025-йил 26-майдаги 10/1062-сон маълумотномаси). Натижада, сунъий интеллектни жорий этишда хавфсизлик, ахлоқ ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган тизимли ёндашув шакллантирилган ҳамда Мудофаа вазирлиги рақамли бошқаруви самарадорлиги оширилган;
инсон ҳуқуқлари, шаффофлик ва ижтимоий адолат тамойиллари асосида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ахлоқий-ҳуқуқий қонунийлиги баҳоланган, унда сунъий интеллект фаолиятининг инсон шаъни, қадрияти ва ҳуқуқлари билан узвий боғлиқлигини ифодаловчи фалсафий-ҳуқуқий баҳолаш моделидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган "Жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамият барпо этиш, миллий ғоя тарғиботини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар" 19-банди "Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва самарали тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилди (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 23-майдаги 10/299-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар рақамли трансформация муҳитида ижтимоий жараёнларни моделлаштириш ва сунъий интеллектнинг фалсафий-ҳуқуқий муаммоларини ёритишга хизмат қилган;
барқарор ривожланишга йўналтирилган ижтимоий бошқарувда давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва сунъий интеллект ўртасидаги ҳамкорликнинг консептуал модели ишлаб чиқилиб, унда рақамли трансформация шароитида ижтимоий тизимлар барқарорлигини таъминловчи фалсафий-ҳуқуқий тамойиллар ва амалий механизмларидан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ижтимоий-сиёсий фаолиятига, хусусан: фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини кенгайтиришга қаратилган амалий стратегик режаларни ишлаб чиқишда; партиянинг дастурий мақсадларига эришишнинг самарали усулларини белгилашда; инновацион ёндашув асосида маҳаллий ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган ижтимоий тажрибаларни ўтказишда; партиянинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган долзарб ташаббус ва лойиҳаларни асослашда назарий-методологик асос сифатида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2025-йил 27-майдаги 01-27/235-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган консептуал ёндашувлар, хусусан, давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва сунъий интеллектнинг ўзаро ҳамкорлиги модели Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2022-2026-йилларга мўлжалланган сиёсий стратегиясини амалиётга жорий этиш жараёнида муҳим назарий асослардан бири бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish