Нажметдинова Мавлудахон Мамасодиқовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Янги Ўзбекистон ёшларининг маънавий дунёқарашини юксалтиришда оммавий-маданий тадбирларнинг аҳамияти: ижтимоий-фалсафий таҳлил”
09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal986
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қамбаров Абдумутал Аҳаджанович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Абдумаликов Абдулатиф Абиджанович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. Сувонов Илҳом Абдихалимович Фалсафа фанлари доктори (DSc).
Этакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришда оммавий-маданий тадбирларнинг аҳамиятини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оммавий-маданий тадбирларнинг жамият маънавий ҳаётидаги “миқдор” ва “сифат” ўзгаришлари динамикаси (ижтимоий соҳасидаги қадриятларининг яратилиш кўлами ва янги тарихий давр контекстида маърифий инновациялар) билан алоқадорлиги асосланган;
оммавий-маданий тадбирларни тартибга солиш ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришда оммавий-маданий тадбирларнинг акмеологик ўрни (ижодий фаолиятда рационаллик уйғунлигини таъминлаш) аниқланган;
жамиятда маънавий муҳитни такомиллаштиришда тарихий ва замонавий детерминантлари (оммавий-маданий тадбирлар генерациясига маънавий, маърифий, маданий соҳадаги ўзгаришларнинг таъсири) ёшлар маънавий дунёқарашини юксалтириш омили эканлиги очиб берилган;
маданий тадбирлар контекстида олиб бориладиган маънавий тарбия тизимида (халқчиллик, аниқлик, натижадорликлик) ёшларнинг маънавий дунёқарашини ривожлантирувчи маданий тадбирларни ташкил этиш компонентлари (ғоявий-эстетик вазифа, сингдирилган мазмун, шакл-услуб-восита) очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар маънавий дунёқарашини юксалтиришда оммавий-маданий тадбирларнинг ўрни масаласи бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
оммавий-маданий тадбирларнинг жамият маънавий ҳаётидаги “миқдор” ва “сифат” ўзгаришлари динамикаси (маданият соҳасидаги қадриятларининг яратилиш кўлами, гносеологик-педагогик фаолият билан боғлиқ догмалардан холос бўлиш, янги тарихий давр контекстида маърифий инновацияларнинг ўрни) билан алоқадорлигини илмий асослаш ҳамда жамиятда маънавий муҳит қарор топишининг тарихий ва замонавий детерминантлари (оммавий-маданий тадбирлар генерациясига маънавий, маърифий, маданий соҳадаги ўзгаришларнинг таъсири) ёшлар маънавий дунёқарашини юксалтириш объектив омиллари эканлиги,шу билан бирга маданий тадбирлар контекстида олиб бориладиган маънавий тарбия тизими талаблари (халқчиллик, аниқлик, натижавийлик, самарадорлик, қиёсийлик, кўргазмалилик, хилма-хиллик, долзарблилик)га доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2020 йиллар давимода бажарилган (ОТ-Ф-88л сонли “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилини тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 29-февралдаги 04/11-1615-сонли Далолатномаси). Натижада, оммавий-маданий тадбирларни амалга оширишда аксеологик муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий фаолият уйғунлигини аниқловчи омилларнинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш тамойиллари ҳамда унинг шахс ижодий фаолиятига юксалишига хизмат қилган.
оммавий-маданий тадбирларни тартибга солиш ва уларнинг ёшлар фазилатларини такомиллашувидаги ўрни ҳамда ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришда оммавий-маданий тадбирларнинг акмеологик-гуманистик роли (ижодий фаолиятда маънавийлик билан рационаллик уйғунлигини таъминлаш) асосида ёшларнинг маънавий дунёқарашини ривожлантирувчи маданий тадбирларни ташкил этиш компонентлари (ғоявий-эстетик вазифа, сингдирилган мазмун, шакл-услуб-восита) аниқлаштирилганлигига доир илмий хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ВИИ йўналишига оид маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устиворлигига эришишда тадқиқот ишидан унумли фойдаланилди. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 27-июлдаги 312/1-сон Далолатномаси). Натижада, ёшларни маънавий дунёқарашини юксалишига ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
жамиятда маънавий муҳитни такомиллаштиришда тарихий ва замонавий детерминантлари (оммавий-маданий тадбирлар генерациясига маънавий, маърифий, маданий соҳадаги ўзгаришларнинг таъсири) ёшлар маънавий дунёқарашини юксалтириш омили эканлиги оид илмий янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ВИИ йўналиши 35-бандида белгиланган “Ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланишнинг артпедагогик асосларини татбиқ этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда диссертация материалларидан этарлича фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 27-июлдаги 312/1-сон Далолатномаси). Натижада, диссертасияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ва хулосалардан мамлакатимизда маънавий дунёқарашни юксалтиришда хизмат қилган;
маданий тадбирлар контекстида олиб бориладиган маънавий тарбия тизимида (халқчиллик, аниқлик, натижадорликлик) ёшларнинг маънавий дунёқарашини ривожлантирувчи маданий тадбирларни ташкил этиш компонентлари (ғоявий-эстетик вазифа, сингдирилган мазмун, шакл-услуб-восита)га доир янгиликларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ҳамма учун” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 29-мартдаги 0206-428-сон Маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилаётган ижтимоий-маданий кўрсатувларнинг илмий-амалий аҳамиятини янада ошишига ҳизмат қилган.