Абдикаримов Исломбек Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон капиталига инвестициялар киритиш орқали минтақада инновацион иқтисодиётни ривожлантириш йўллари” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5173
Илмий раҳбар: Шеров Алишер Бакберганович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исматуллаев Жасурбек Анвар ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида инсон капиталига инвестиция киритиш орқали минтақада инновацион иқтисодиётни ривожлантириш йўлларини такомиллаштириш бўйича илмий тавсия ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда (ИП – инновативе потентиал) инсон капиталига инвестиция (ИҲC – инвестмент ин ҳуман cапитал), инсон капитали (ҲC – ҳуман cапитал), рақамли трансформация (ДТ – дигитал трансформатион) омиллари асосида баҳолаш таклиф қилинган;
минтақа шаҳар ва туманларини инновацион ривожлантиришнинг инсон капитали кўрсаткичлари асосида “Ҳиерарчиcал Cлустеринг” кластерлаш усули бўйича “юқори (Урганч ш.)”, “ўрта – (Шовот, Хонқа, Хива ш., Янгибозор, Тупроққаъла, Қўшкўпир)”, “паст – (Хива, Урганч, Богʻот, Гурлан, Ҳазорасп, Янгиариқ)” кластер (гуруҳ)ларга ажратиш таклифи киритилган;
минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда тиббиёт соҳасига ажратилган маблагʻлар, таълим соҳасига киритилган инвестициялар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)ни бажарган тадқиқотчилар сони омилларининг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмига мос равишда қисқа муддатли (+0.34%; +0.51%; +1.47%) ва узоқ муддатли (+4.13%; +6.62%; +8.83%) таъсир даражаси аниқланган;
минтақа инновацион иқтисодиётини ривожлантиришда инсон капитали асосий кўрсаткичларининг 2025 – 2030 - йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон капиталига инвестициялар киритиш орқали минтақада инновацион иқтисодиётни ривожлантириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда (ИП – инновативе потентиал) инсон минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда (ИП – инновативе потентиал) инсон капиталига инвестиция (ИҲC – инвестмент ин ҳуман cапитал), инсон капитали (ҲC – ҳуман cапитал), рақамли трансформация (ДТ – дигитал трансформатион) омиллари асосида билвосита ижобий эффектини ифодаловчи СЕМ модели бўйича берилган таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 15-февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорлик субектларини жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 78-сонли қарорининг ижроси ҳақидаги 89-12-0-Қ/25-сонли ҳамда “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-152-сонли қарорларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 06-15-09/9561-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф минтақа иқтисодий тараққиётига инсон капиталининг инвестиция ва инсон капитали омиллари орқали билвосита ижобий таъсир даражасини, рақамли трансформация ва инновацион салоҳият омиллари орқали эса бевосита ижобий таъсирларни, шунингдек, ушбу таъсирлар орқали юқоридаги омилларнинг умумий таъсир даражаларини аниқлаш имконини берган;
минтақа шаҳар ва туманларини инновацион ривожлантиришнинг инсон капитали кўрсаткичлари асосида “Ҳиерарчиcал Cлустеринг” кластерлаш усули бўйича “юқори (Урганч ш.)”, “ўрта – (Шовот, Хонқа, Хива ш., Янгибозор, Тупроққаъла, Қўшкўпир)”, “паст – (Хива, Урганч, Богʻот, Гурлан, Ҳазорасп, Янгиариқ)” кластер (гуруҳ)ларга ажратиш бўйича берилган таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 15-февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорлик субектларини жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 78-сонли қарорининг ижроси ҳақидаги 89-12-0-Қ/25-сонли ҳамда “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-152-сонли қарорларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 06-15-09/9561-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа шаҳар ва туманларини кластерларга (синфларга) ажратиш ҳамда ушбу ҳудудларни инновацион ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконияти яратилган;
минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда тиббиёт ва таълим соҳаларига инвестициялар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)ни бажарган тадқиқотчилар сони омилларининг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмига мос равишда қисқа муддатли (+0.34%; +0.51%; +1.47%) ва узоқ муддатли (+4.13%; +6.62%; +8.83%) таъсир даражасини аниқлаш модели бўйича берилган таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 15-февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорлик субектларини жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 78-сонли қарорининг ижроси ҳақидаги 89-12-0-Қ/25-сонли ҳамда “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-152-сонли қарорларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 06-15-09/9561-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда асосий эътибор бериладиган кўрсаткичларнинг минтақа иқтисодий тараққиётига узоқ ва қисқа муддатли таъсирини ҳисоблаш ва бу орқали минтақани инновацион ривожлантириш учун аниқ инструментларни белгилаш имконияти яратилган;
минтақа инновацион иқтисодиётини ривожлантиришда инсон капитали асосий кўрсаткичларининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар Хоразм вилоят ҳокимининг 2025-йил 15-февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорлик субектларини жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 78-сонли қарорининг ижроси ҳақидаги 89-12-0-Қ/25-сонли ҳамда “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-152-сонли қарорларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 06-15-09/9561-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижасини амалиётда қўллаш орқали минтақа инновацион иқтисодиёти ривожланишини акс эттирувчи кўрсаткичларнинг ўрта муддатли даврга прогнозлашнинг қўшимча имконияти яратилган.