Шермаматова Мафтуна Шокир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Имплементатион оф WТО ТФА стандардс ин Узбекистанъс cустомс легислатион” 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.3.PhD/Yu1584
Илмий раҳбар: Саттаров Дилшод Юлдашевич, юридик фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04.
Расмий оппонентлар:юридик фанлар доктори, профессор Юлдашева Говхержан, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шерзод Ахунов
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универсистети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон божхона қонунчилиги ва ЖСТнинг Савдони енгиллаштириш битими ўртасидаги мувофиқлик даражасини ўрганиш ҳамда миллий божхона тизимида СЙБ стандартларини тўлиқ ва самарали жорий этишга қаратилган илмий ва амалий таклиф, тавсия ва хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
божхона соҳасига оид халқаро инструмент ва воситалар тушунчасига илмий асосланган таъриф ишлаб чиқилган, яъни “Халқаро божхона инструмент ва воситалари халқаро ва минтақавий ташкилотлар томонидан қабул қилинган, божхонага оид барча ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи нормалар (стандарт, қоида ва тартиблар), шартномалар (битим, конвенсия ва декларациялар), турли тавсиявий ҳужжатлар (компендиум, йўриқнома, қўлланмалар), илғор технология ва ахборот тизимларини ташкил этади” деган таърифи асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси “Божхона органларининг асосий вазифалари” қаторига “...савдони енгиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва зарур чора-тадбирларни амалга ошириш” бандини қўшиш зарурлиги асослантирилган;
божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминоти институтини жорий этиш зарурияти асосланган, яъни ЖСТ Савдони енгиллаштириш битимининг 7-моддаси, 3.1, 3.2, 3.3 стандартларини имплементация қилиш мақсадида бир неча божхона операциялари амалга ошириладиган ҳолларда барча божхона тўловларини тўлашни таъминлаш учун ягона бош таъминот тақдим этиш механизми ишлаб чиқилган;
ЖСТ Савдони енгиллаштириш битимининг 7-моддаси, 3.1, 3.2, 3.3 стандартларини имплементация қилиш мақсадида божхона экспертизаси натижалари олингунига қадар товарларни чиқариб юбориш шартлари ва таъминот чоралари аниқлаб берилиб божхона экспертизаси тайинланганда товарларни чиқариб юбориш ҳуқуқий механизмини жорий этиш зарурияти асослантирилган;
товарлар давлат мулкига ўтказилган, йўқ қилинган, авария натижасида зарар кўрган ёки табиий равишда камайган ҳоллар аниқлаб берилиб, ЖСТ Савдони енгиллаштириш битимининг 7-моддаси, 3.1, 3.2, 3.3 стандартларини имплементация қилиш мақсадида Божхона тўловларини тўлаш мажбурияти юзага келмайдиган ёки тўланган божхона тўловлари қайтариладиган ҳолатларни кенгайтириш зарурияти асослантирилган;
ЖСТ Савдони енгиллаштириш битимининг 7-моддаси, 3.1, 3.2, 3.3 стандартларини имплементация қилиш мақсадида агар божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизидан ошмаса, у шаклланмайди деб белгилаш таклифи ишлаб чиқилиб божхона тўловлари бўйича қарздорлик шаклланмайдиган чегара белгилаш зарурияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ЖСТ СЙБ (Жаҳон Савдо Ташкилоти Савдони енгиллаштириш битими) стандартларини Ўзбекистоннинг божхона қонунчилигига имплементация қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
божхона соҳасига оид халқаро инструмент ва воситалар тушунчасига таъриф бериш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти фаолиятида фойдаланилган ва “Халқаро божхона ҳуқуқи (халқаро божхона стандартлари)” ўқув қўлланмасининг (ЎР ОТФИВда 333-079-рақам билан 06.09.2024-йилда рўйхатдан ўтган) халқаро божхона стандартлари тушунчасига таъриф, халқаро божхона стандартлари таснифи, халқаро божхона ҳуқуқи манбаалари ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни имплементация қилиш усуллари каби мавзуларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 6-февралдаги №13/04-25-00160-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши божхона органларининг бўлажак мутахассислари ва ходимларининг халқаро божхона ҳуқуқи, хусусан, халқаро божхона стандартлари йўналишида ўз билимларини шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси “Божхона органларининг асосий вазифалари” қаторига “...савдони енгиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва зарур чора-тадбирларни амалга ошириш” бандини қўшиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти миқёсида қабул қилинган ва қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институти 2025-йил 11-январдаги №25/19-25-015-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши божхона органларининг савдони енгиллаштириш соҳасидаги ваколатларини кенгайтиришга хизмат қилган;
божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминоти институтини жорий этиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 27-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-913-сон Қонунининг 1-моддаси билан Божхона кодексининг 339¹-моддаси билан тўлдирилишида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025-йил 28-февралдаги 04/7-10-2-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши натижасида кўп сонли божхона операциялари учун ягона бош таъминот механизми жорий этилди ва савдо иштирокчиларининг божхона тўловларини тўлаш жараёни соддалаштирилди;
божхона экспертизаси тайинланганда товарларни чиқариб юбориш механизмини жорий этиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 27-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-913-сон Қонунининг 1-моддаси билан Божхона кодексининг 271¹-моддаси билан тўлдирилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025-йил 28-февралдаги 04/7-10-2-сонли маълумотномаси). Натижада товарларни тезкор чиқариб юбориш механизми такомиллаштирилди ва савдо иштирокчиларининг вақт харажатлари қисқартирилди;
божхона тўловларини тўлаш мажбурияти юзага келмайдиган ҳолатларни кенгайтириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 27-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-913-сон Қонунининг 1-моддаси билан Божхона кодексининг 294-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025-йил 28-февралдаги 04/7-10-2-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши савдони енгиллаштириш чора-тадбирларини кенгайтиришга ва савдо иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлашга хизмат қилди;
божхона қарздорлиги шаклланмайдиган чегарани белгилаш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 27-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-913-сон Қонунининг 1-моддаси билан Божхона кодексининг 347-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025-йил 28-февралдаги 04/7-10-2-сонли маълумотномаси). Натижада божхона тўловлари бўйича қарздорлик базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизидан ошмаса, у шаклланмайди деб белгиланди ва савдо иштирокчиларига қулайликлар яратилди.