Сарибаева Азадажан Баратбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес субектлари фаолиятини ривожлантиришда хорижий инвестисиялар жалб этишни такомиллаштириш”, 08.00.15 - “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt1754.
Илмий раҳбар: Махмудов Бахриддинхон Жўраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Калимуллина Наргиза Владимировна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес тармоқлари фаолиятини ривожлантиришда хорижий инвестисиялар жалб этишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқот натижалари ва таъсир этувчи омилларнинг умумлаштирилган салоҳият даражаси ҳамда хатар турларининг ўртача даражалари асосида инвестицион муҳит жозибадорлиги ижобий (66,6<ИЖ≤100), қониқарли (33,4<ИЖ≤66,6) ва қониқарсиз (0<ИЖ≤33,4) ҳолатлар бўйича баҳоланган;
рақобатбардошлик, инвестиция эҳтиёжлари ва инвесторларнинг истиқболли гуруҳларини аниқлаш асосида кичик бизнес субектларига инвестицияларни жалб қилиш стратегияси механизми такомиллаштирилган;
кичик бизнес субектларини инвестиция ресурслари билан самарали таъминлаш асосида ишлаб чиқаришни экологик табиий муҳитни сақлаб қолиш орқали табақалаштирилган модели ишлаб чиқилган;
асосий капиталга хорижий инвестицияларни жалб этиш ёрдамида кичик бизнес субектлари фаолиятининг 2025-2030-йиллардаги кўп омилли ривожлантириш прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес субектлари фаолиятини ривожлантиришда хорижий инвестисиялар жалб этишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сўровнома натижалари ва таъсир этувчи омилларнинг умумлаштирилган салоҳият даражаси ҳамда хатар турларининг ўртача даражалари асосида инвестисион муҳит жозибадорлиги ижобий (66,6<ИЖ≤100), қониқарли (33,4<ИЖ≤66,6) ва қониқарсиз (0<ИЖ≤33,4) ҳолатлар бўйича баҳолаш натижалари асосида таклифлар Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 13-октябрдаги 02/10-4646-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф вилоят ҳудудларини инвестисион муҳит жозибадорлиги даражалари бўйича аниқлаш имконини бериб, унинг шаклланиши, ҳудудий-иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқишга ёрдам берган;
рақобатбардошлик, инвестисия эҳтиёжлари ва инвесторларнинг истиқболли гуруҳларини аниқлаш асосида кичик бизнес субектларига инвестисияларни жалб қилиш стратегиясининг такомиллаштирилган механизми бўйича таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 13-октябрдаги 02/10-4646-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига киритилган инвестисия ҳажми 2021-йилга нисбатан 2022-йилда 17,8 % оширишга эришилган;
кичик бизнес субектларини инвестисия ресурслари билан самарали таъминлаш асосида ишлаб чиқаришни экологик табиий муҳитни сақлаб қолиш орқали ишлаб чиқилган табақалаштирилган модели бўйича таклифлар Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 13-октябрдаги 02/10-4646-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ишлаб чиқаришлари натижасида табиат ифлосланишига таъсири 15,4 фоизга камайтириш имкони яратилган;
асосий капиталга хорижий инвестицияларни жалб этиш ёрдамида кичик бизнес субектлари фаолиятининг 2025-2030-йиллардаги кўп омилли ривожлантириш бўйича аниқланган прогноз натижалари Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 13-октябрдаги 02/10-4646-сон маълумотномаси). Бу эса Наманган вилояти ҳудудларидаги кичик бизнес соҳасининг келгусидаги ривожланиш истиқболларини белгилаш имкониятларини кенгайтирган.