Насруллаев Нурбек Бахтиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортини рақамли технологиялар асосида самарали ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt962
Илмий раҳбар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Кенжабаев Аман Тургунович, иқтисодиёт фанлари доктори DSc, профессор; Мухитдинова Камола Алишеровна, иқтисодиёт фанлари доктори DSc,
в.б. профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортини рақамли технологиялар асосида самарали ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспортида иқтисодий ҳисоб-китобларнинг таркибини ўзгартириш билан боғлиқликда тезюрар йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш усуллари ишлаб чиқилган;
босқичма-босқич модел танлаш ва иқтисодий самарали тезюрар йўловчи поездлари ҳаракатини ташкил этишдаги оптимал усулнинг алгоритми илмий асосланган;
темир йўл транспортида рақамли технологияларни қўллаш асосида рақамли темир йўлнинг таркибий тузилиши ва ақлли юк вагонининг кетма-кет яратиш тартиби таклиф қилинган;
Ўзбекистон Республикасидаги темир йўл транспорти фаолиятида симсиз электропневматик тормозни темирйўл транспортига жорий қилиш учун якуний талаб этиладиган инвестициялар ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари иқтисодий ҳамда илмий томондан асосланган;
Ўзбекистон Республикасидаги темир йўл фаолиятида йўловчи ташишдан олинган даромади ва унга таъсир этувчи омиллар бўлган йўловчи айланмаси, йўловчи сони, темир йўлларнинг узунлигини ҳисобга олувчи 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортини рақамли технологиялар асосида самарали ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
темир йўл транспортида иқтисодий ҳисоб-китобларнинг таркибини ўзгартириш билан боғлиқликда тезюрар йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш усуллари бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 06-октябрдаги 04/3893-25-сонли далолатномаси ва “Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги”нинг 2025-йил 20-октябрдаги 4/10377-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг
2025-йилдаги бизнес режасига қўшимча киритиш асосида корхонанинг ўтказувчанлик тезлигини муайян даражага оширишга хизмат қилган;
босқичма-босқич модел танлаш ва иқтисодий самарали тезюрар йўловчи поездлари ҳаракатини ташкил этишдаги оптимал усулнинг алгоритми бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 06-октябрдаги 04/3893-25-сонли далолатномаси ва “Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги”нинг 2025-йил 20-октябрдаги 4/10377-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йилдаги поездлар ҳаракати билан боғлиқ фаолиятининг муайян даражада ошишига хизмат қилган;
темир йўл транспортида рақамли технологияларни қўллаш асосида рақамли темир йўлнинг таркибий тузилиши ва ақлли юк вагонининг кетма-кет яратиш тартиби бўйича тавсиялар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 06-октябрдаги 04/3893-25-сонли далолатномаси ва “Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги”нинг 2025-йил 20-октябрдаги 4/10377-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида ёқилғи (электр энергияси) сарфини 5-8 фоизга камайтиришга имкон берган;
Ўзбекистон Республикасидаги темир йўл транспорти фаолиятида симсиз электропневматик тормозни темирйўл транспортига жорий қилиш учун якуний талаб этиладиган инвестициялар ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичларининг иқтисодий ҳамда илмий томондан асосланганлиги бўйича тавсиялар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 06-октябрдаги 04/3893-25-сонли далолатномаси ва “Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги”нинг 2025-йил 20-октябрдаги 4/10377-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида вагонлардаги судралувчиларни йўқотиш СЕПТни жорий қилишдан олинган фойда йилига 94 млн. сўмга тенг бўлиш имконини яратган;
Ўзбекистон Республикасидаги темир йўл фаолиятида йўловчи ташишдан олинган даромади ва унга таъсир этувчи омиллар бўлган йўловчи айланмаси, йўловчи сони, темир йўлларнинг узунлигини ҳисобга олувчи 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига ва 2030-йилгача ривожланиш стратегиясига киритилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 06-октябрдаги 04/3893-25-сонли далолатномаси ва “Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги”нинг 2025-йил 20-октябрдаги 4/10377-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида темир йўл фаолиятида йўловчи ташишдан олинган даромаднинг ҳажми 2030 йилда 628,91 млрд. сўмга етиши мумкинлиги асосланган.