Қодирова Раънохон Мамиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон мактабларида тарих таълим тизимининг вужудга келиши (1918-1940-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1100
Илмий раҳбар: Арслонзода Раҳматжон Арслонбоевич - тарих фанлари номзоди, доцент.
Илмий маслаҳатчи: Шамсиева Маҳфузахон Хужа қизи
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Хошимов Сойибжон Абдураззақович - тарих фанлари доктори, Нуридинов Турдали Қамбарович - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 1918-йилдан 1940-йилгача бўлган даврда Ўзбекистон мактабларида тарих фани ўқитилишининг йўлга қўйилиши, тарихчи мутахассис педагог кадрлар тайёрлаш, айни даврда ўқув фани дарсликлари яратилиш тарихини ёритишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1918–1940-йилларда Ўзбекистон мактабларида тарихни ўқитиш уч босқичда амалга оширилгани аниқланиб, биринчи босқичда (1918–1924-йиллар) тарих фанини алоҳида, гоҳи фанлар мажмуида, иккинчи босқичда (1924–1931-йиллар) тарих предметини жамиятшунослик фанлари таркибида, учинчи босқичда (1932 – 1940-йиллар) уни мустақил фан сифатида ўқитиш йўлга қўйилганлиги илмий жиҳатдан далилланган;
ТАССР Маориф халқ комиссарлигининг 1918-йил 12-сентябрдаги қарори асосида совет мактабларида етти йиллик ва ўрта таълим тизимида “Умумий тарих” билан бир қаторда “Россия тарихи”ни ўқитиш мажбурий этиб белгилангани, бунинг оқибатида халқларнинг миллий тарихига оид жараёнлар ўқув дастурларига киритилмай қолиб кетганлиги мавжуд манбалар асосида очиб берилган;
мактабларда тарих фанини ўқитишда “лаборатория усули”, “тадқиқот усули” ва “меҳнат усули” каби мустақил таълим методларидан фойдаланилганлиги, бироқ уларни қўллашда ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари инобатга олинмаганлиги оқибатида ўзлаштириш кўрсаткичлари пасайганлиги аниқланган;
тарих фанини мактаб таълимида икки алоҳида йўналишда “Ватан тарихи” ва “Жаҳон тарихи” сифатида ўқитиш илк бор ВКП(б) МК ва СССР ХКС томонидан 1934-йил 15-майда қабул қилинган “СССР мактабларида фуқаролик тарихини ўқитиш тўғрисида”ги қарори асосида йўлга қўйилгани илмий жиҳатдан далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
1918-1940-йилларда Ўзбекистон мактабларида тарих таълим тизимининг вужудга келишини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида:
1918–1940-йилларда Ўзбекистон мактабларида тарихни ўқитиш уч босқичда амалга оширилгани аниқланиб, биринчи босқичда (1918–1924-йиллар) тарих фанини алоҳида, гоҳи фанлар мажмуида, иккинчи босқичда (1924–1931-йиллар) тарих предметини жамиятшунослик фанлари таркибида, учинчи босқичда (1932 – 1940-йиллар) уни мустақил фан сифатида ўқитиш йўлга қўйилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг айрим кўрсатувларининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 30-майдаги 05-09-785-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим қилинган материаллар кўрсатувларнинг Ўзбекистонда таълим тизимининг вужудга келишига оид маълумотлар ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган ва телетомошабинларнинг Ватан тарихига оид билим ва тасаввурларини янада бойитишига хизмат қилган;
ТАССР Маориф халқ комиссарлигининг 1918-йил 12-сентябрдаги қарори асосида совет мактабларида етти йиллик ва ўрта таълим тизимида “Умумий тарих” билан бир қаторда “Россия тарихи”ни ўқитиш мажбурий этиб белгилангани, бунинг оқибатида халқларнинг миллий тарихига оид жараёнлар ўқув дастурларига киритилмай қолиб кетганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг айрим кўрсатувларининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 30-майдаги 05-09-785-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим қилинган маълумотлар кўрсатувларни мазмунан бойитилишига, телетомошабинларнинг Ватан тарихига оид билимларини, ҳамда ватанпарварлик ҳис-туйғуларини янада ортишига хизмат қилган;
мактабларда тарих фанини ўқитишда “лаборатория усули”, “тадқиқот усули” ва “меҳнат усули” каби мустақил таълим методларидан фойдаланилганлиги, бироқ уларни қўллашда ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари инобатга олинмаганлиги оқибатида ўзлаштириш кўрсаткичлари пасайганлигига доир илмий хулосалардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи “Тарих” бўлимига тақдим этилиши орқали музей фонди янада бойитилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 3-июндаги 04-05/2218-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим этилган маълумотлар, музейига ташриф буюрувчиларнинг Ўзбекистон тарихига доир билим ва тасаввурларини янада бойитилишига хизмат қилган;
тарих фанини мактаб таълимида икки алоҳида йўналишда “Ватан тарихи” ва “Жаҳон тарихи” сифатида ўқитиш илк бор ВКП(б) МК ва СССР ХКС томонидан 1934-йил 15-майда қабул қилинган “СССР мактабларида фуқаролик тарихини ўқитиш тўғрисида”ги қарори асосида йўлга қўйилгани бўйича маълумотлар Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 3-июндаги 04-05/2218-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу материаллар музейнинг “Тарих бўлими” фондини бойитилишига, Ўзбекистон маорифи тарихига оид экспозисиялар манбаларини илмийлик ва ишончлилик жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган.