Маманазаров Бахром Жумоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўқув машғулотларида педагогик дастурий воситалардан фойдаланиб талабалар касбий маҳоратини такомиллаштириш (АКТ соҳасида касб таълими йўналиши мисолида)”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) ихтисослиги бўйича, (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3134.
Илмий раҳбар: Маттиев Илҳом Бегматдулобович, педагогика фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институте.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/27.02.2020.Т.109.01.
Расмий оппонентлар: Хасанова Кибриё Хасановна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Эрназаров Алишер Эргашевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик дастурий воситалар асосида талабаларнинг касбий маҳоратини шакллантириш учун педагогик шарт-шароитларни асослашдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ахборотлашган таълим муҳитида талабалар касбий маҳоратини шакллантириш ва ривожлантиришнинг мазмуни талабаларда ахборий-перспектив ҳамда рақамли-аналитик компетенсияларни ривожлантирувчи когнитив-креатив, коммуникатив-рефлексив, тадқиқот-мотивацион ва илмий-амалий кўникмаларни комплекс шакллантириш асосида аниқлаштирилган;
Рақамли таълим муҳити учун мослаштирилган педагогик дастурий воситалар асосида талабаларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш методикаси ўқув фаолиятини мониторинг қилиш, адаптив ўқитиш, амалий машқларни симуляция қилиш ва рефлексив баҳолаш имкониятларини бирлаштирувчи интегратив рақамли механизмлар асосида такомиллаштирилди;
Педагогик дастурий воситалар асосида касбий маҳоратни ривожлантириш моделининг технологик компоненти ъcоурсе_пдв.узъ wеб-платформаси орқали рақамли кузатув, адаптив ўқитиш ва рефлексив таҳлил механизмлари билан бойитилиб, моделнинг продуктивлик даражасини ошириш йўналишида такомиллаштирилган;
Талабаларнинг касбий маҳоратини такомиллаштириш самарадорлигини баҳолаш учун креатив, продуктив ва прогрессив кўрсаткичларга асосланган форматив ҳамда мултиаспектли баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, ўзлаштириш даражаларини аниқлаш механизмлари аниқлаштириди;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида “Ўқув машғулотларида педагогик дастурий воситалардан фойдаланиб талабалар касбий маҳоратини такомиллаштириш (АКТ соҳасида касб таълими йўналиши мисолида)” мавзуси бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги касб таълими йўналишидаги олий таълим муассасаларида педагогик дастурий воситалар асосида касбий маҳоратни ривожлантириш моделининг технологик компоненти орқали рақамли кузатув, адаптив ўқитиш ва рефлексив таҳлил механизмлари билан бойитилган таклифлар А-1-057 "Олий та'лим муассасалари талабаларини модулли оʻқитишга педагогларни компетентли тайёрлашнинг психологик педагогик асослари" (ТАТУ ва унинг Самарқанд филлиалида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш базасида) номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини та'минлашда фойдаланилган. Рақамли таълим муҳити учун мослаштирилган педагогик дастурий воситалар асосида талабаларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш методикаси ўқув фаолиятини мониторинг қилиш, адаптив ўқитиш, амалий машқларни симуляция қилиш ва рефлексив баҳолаш имкониятларини бирлаштирувчи интегратив рақамли механизмлар асосида такомиллаштирилган
педагогик дастурий воситалар ёрдамида таълим машғулотлари сифати ва самарадорлиги оширишга қаратилган “Педагогик дастурий воситалар фанидан лаборатория машғулотлар учун ўқув қўлланма” номли ўқув қўлланмалари нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги149-сонли буйруғига асосан педагогик дастурий воситалар фанидан лаборатория машғулотларини бажариш учун ўқув қўлланма (№ 289991 рақам билан белгиланган) ва ўқув жараёнларида қўлланилган. Натижада, “Педагогик дастурий воситалар” фанини методик ўқитишнинг мазмун, шакл ва воситалари илғор педагогик технологиялар билан сингдирилган назарий ва амалий ўқув қўлланмалари АКТ соҳасидаги касб таълими йўналишида бўлажак педагог-муҳандисларининг илмий-тадқиқот компетентликларни эгаллашларида услубий таъминлашга ёрдам берди.
Тадқиқот доирасида “Таълимда педагогик дастурий воситаларни қўллаш” ўқув курсини амалга оширишга мўлжалланган бир қатор электрон таълим ресурслари ишлаб чиқилди ва уларга дастурий гувоҳномалар берилди: “Таълимда педагогик дастурий воситаларни қўллаш” ўқув курсидан электрон таълим ресурс (№ ДГУ 53741, 04.06.2025), Талабаларда мустақил таълимни ташкил этишда мултимедиа воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (АКТ соҳасида касб таълими йўналиши мисолида) ахборот тизими (№ ДГУ 21514, 23.12.2022) ҳамда “Педагогик дастурий воситалар” фанини мустақил ўрганувчилар учун онлайн фойдаланиладиган wеб-ресурс ишлаб чиқиш (№ ДГУ 47018, 15.12.2024). Мазкур ресурслар талабаларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, мустақил таълимни ташкил этиш, амалий кўникмаларни шакллантириш ва интерактив ўқув фаолиятини қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи методик воситалар сифатида ишлатилади.