Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Санжар Саломовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ЛОР-касалликлари бўлган беморларда ронхопатияни ташхислаш ва комплекс даволашнинг самарадорлигини ошириш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib620.

Илмий раҳбар: Хасанов Улуғбек Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Карабаев Хуррам Эсанкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухаммадиева Гульмира Амантаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).

Етакчи ташкилот: Мармара университети (Туркия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:ЛОР-аъзолари касалликлари бўлган беморларда ронхопатиянинг ривожланишини оғирлаштирувчи омилларнинг ўрнини асослаш ва даволаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ЛОР-аъзолари касалликлари бўлган беморларда ронхопатиянинг ривожланишига бурун тўсиғи қийшиқлиги, сурункали полипоз риносинусит, аденоид вегетацияси, сурункали тонзиллит ва тилча гипертрофияси сабаб бўлиши исботланган;

ЛОР-аъзолари касалликлари бўлган беморларни ронхопатиянинг оғирлик даражасига асосланиб, уларда полисомнография, фаол риноманометрия ва қондаги кислороднинг парциал босимини ўлчаш текширувларини ўз ичига олган комплекс ташхислаш ўтказишнинг самарали бўлиши аниқланган;

ронхопатияси бўлган беморларда ўтказилган фаол риноманометрик текширув ёрдамида тана ҳолатини вертикал ҳолатдан горизонтал ҳолатга ўзгаришида ҳаво оқимининг қаршилиги ошиши исботланган;

ЛОР-аъзолари касалликлари бўлган беморларда ронхопатиянинг  даражаси оғирлашиб боришига боғлиқ ҳолда уларнинг ҳаёт сифатини пасайишидаги статистик ишончли кўрсаткичларга асосланган корреляцион натижалари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

ЛОРкасалликлари бўлган беморларда ронхопатияни ташхислаш ва комплекс даволашнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«ЛОР-аъзолари касалликлари бўлган беморларда ронхопатияни ташхислашни мақбуллаштириш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 8н-р/340-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ЛОР касалликлари бўлган беморларда ронхопатияни ташхислаш ва даволаш тизимини ташкиллаштириш, эрта ташхислаш ҳамда замонавий даволаш усулларни татбиқ  қилиш имконини берган.

«ЛОР-аъзолари касалликлари бўлган беморларда ронхопатияни комплекс даволаш самарадорлигини баҳолаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 8н-р/341-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ЛОР-аъзолари касалликлари бўлган беморларда ронхопатияни комплекс даволаш самарадорлигини баҳолаш тизимини яратиш имконини берган;

ЛОРкасалликлари бўлган беморларда ронхопатияни ташхислаш ва комплекс даволашнинг самарадорлигини баҳолашга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясининг 2-, 3-клиникалари, Тошкент шаҳар 7-клиник шифохонаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 17 декабрдаги 8н-д/275-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш алгоритмлари асосида ронхопатияси бўлган беморларнинг ҳаёт сифатини 40%га яхшилаб, ижобий терапевтик самарага эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish