Алиқулов Бегзод Нормуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Кредит-модул тизимига асосланган олий таълим шароитига ўқитувчиларнинг дидактик мослашувини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2024.4.PhD/Ped8523
Илмий раҳбар: Бозорова Муслима Қодировна – педагогика фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти, Илмий кенгаш рақами: PhD.03/30.07.2024.Ped.180.01
Расмий оппонентлар:
биринчи оппонент - Адизов Бахтиёр Рахмонович, Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори
иккинчи оппонент – Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, Ўзбекистон миллий педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизимига асосланган олий таълим шароитида ўқитувчиларнинг дидактик мослашувини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқитувчиларнинг касбий ўзини ўзи тарбиялаш, касбий маданиятни ривожлантириш, касбий билимларнинг эпистемологик компонент билан ўзаро уйғунлаштириш асосида дидактик мослашувнинг педагогик хусусиятлари аниқлаштирилган;
кредит-модул тизимига асосланган олий таълим шароитига ўқитувчиларни дидактик мослаштиришга йўналтирилган интегратив моделнинг натижавий блоки касбий фаолиятнинг алгоритмик харитасини лойиҳалаш, шунингдек, индивидуал ривожлантирувчи дастурнинг диагностик воситалар билан ўзаро ички алоқадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг олий таълим шароитига дидактик мослашувини амалга оширишнинг педагогик имкониятлари кредит-модул тизимида дуал таълим технологиялари билан боғлиқ ўқитиш методикаларига доир фаолият кўникмаларини ривожлантириш имконини берувчи таълим муҳитини яратиш асосида аниқлаштирилган;
педагог ходимларни кредит-модул тизимига асосланган олий таълим шароитига дидактик мослаштириш самарадорлиги касбий ривожлантириш босқичларини инобатга олган ҳолда менторлик дастури, “эcст.теачер.уз” платформаси ва аутентик материаллардан фойдаланиш, фаолият натижаларининг репродуктив, продуктив ва креатив даражалари узвийлигини адекват таъминлаш орқали илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Кредит-модул тизимига асосланган олий таълим шароитига ёш ўқитувчиларнинг дидактик мослашувини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ўқитувчиларнинг касбий ўзини ўзи тарбиялаш, касбий маданиятни ривожлантириш, касбий билимларнинг эпистемологик компонент билан ўзаро уйғунлаштириш асосида дидактик мослашувнинг педагогик хусусиятларини аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Медиа саводхонлик ва ахборот маданияти фанидан амалий машғулотларни ташкил этиш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сон буйруғи, 797591-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ёш ўқитувчиларни кредит модул шароитида дидактик мослашувини амалга оширишнинг методик тизимини такомиллаштиришга эришилган;
кредит-модул тизимига асосланган олий таълим шароитига ўқитувчиларни дидактик мослаштиришга йўналтирилган интегратив моделнинг натижавий блоки касбий фаолиятнинг алгоритмик харитасини лойиҳалаш, шунингдек, индивидуал ривожлантирувчи дастурнинг диагностик воситалар билан ўзаро ички алоқадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида 2020-2022 йиллар давомида бажарилган ФЗ-2020010829 рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятини мониторинг қилишнинг дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2024-йил 6-июндаги 04/11-4839-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ўқитувчиларнинг кредит-модул тизимига тайёргарлиги, касбга ёʻналтириш ҳамда ижодий қобилиятларни таркиб топтириш маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқитувчиларнинг олий таълим шароитига дидактик мослашувини амалга оширишнинг педагогик имкониятлари кредит-модул тизимида дуал таълим технологиялари билан боғлиқ ўқитиш методикаларига доир фаолият кўникмаларини ривожлантириш имконини берувчи таълим муҳитини яратиш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан Мирзо Улиғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида 2020-2022 йиллар давомида бажарилган ПЗ-20200929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизимларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2024-йил 5-июндаги 04/11-4886-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ўқитувчилар учун муҳим бўлган “педагогик фаолият турлари”ни, уларнинг тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган ташкилий-тузилмавий моделни такомиллаштиришга эришилган;
педагог ходимларни кредит-модул тизимига асосланган олий таълим шароитига дидактик мослаштириш самарадорлиги касбий ривожлантириш босқичларини инобатга олган ҳолда менторлик дастури, “эcст.теачер.уз” платформаси ва аутентик материаллардан фойдаланиш, фаолият натижаларининг репродуктив, продуктив ва креатив даражалари узвийлигини адекват таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир илмий-методик таклиф ва тавсиялардан “эcцтеачер.уз” номли платформаси яратилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 4-ноябрдаги 02/01-99-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ёш ўқитувчиларнинг кредит-модул тизими жараёнларида фаолият кўникмаларини ўзлаштириш ва уларни дидактик мослаштириш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.