Касимов Асрор Абдуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3PhD/Ped3874
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01
Илмий раҳбар: Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Дилором Нигматовна филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юсуфзода Шабнами Юнус, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида бошлангич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коеволюцион консепсиясининг бирлиги асосида “ижодий тафаккур, ижодий қобилият”нинг имплицитлигини таъминлаш орқали бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари дидактик тамойиллар билан “ўқитувчи- ўқувчи-ўқув материали” тизимини асосида аниқлаштирилган;
“Инновацион касблар” консепсияси асосида ижодий қобилиятни ошириш технологиясини лойиҳалаш ва унинг продуктивлик даражасини Блум таксономияси асосида баҳолаш орқали бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини эвристик ўйинлар воситасида ривожлантириш механизмлари такомиллаштирилган;
креатив компетенсияларни ривожлантириш модели прагматик таълим усулига йўналтирилган мақсадли, методологик, мазмунли ва натижавий блокларнинг яхлитлигини холизм тамойили асосида ўқувчиларда мустақил ва эркин фикрлашга доир билим, масъулият ва қобилиятни дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида таркиб топтиришга йўналтириш орқали такомиллаштирилган;
дивергент ва креатив фикрлаш кўникмаларини шахсга йўналтирилган таълим асосида ривожлантириш технологиясини дидактик билимлар тизимида тарбиявий ишлар жараёнини ташкил этиш, шунингдек, тадқиқотчилик жараёнига интеграциялаш билан узвий боғлиқлигини динамик таъминлаш ҳамда диагностик базани тизимли қоʻллаш орқали методик таъминоти бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида бошланғич синф оʻқувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар қуйидаги ишлар орқали амалиётга татбиқ қилинган:
Коеволюцион консепсиясининг бирлиги асосида “ижодий тафаккур, ижодий қобилият”нинг имплицитлигини таъминлаш орқали бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари дидактик тамойиллар билан “ўқитувчи- ўқувчи-ўқув материали” тизимини асосида аниқлаштирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи асосида берилган 232-711-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, таълим-тарбия жараёнларини бошланғич синф оʻқувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга доир дидактик материаллар билан таъминлашга эришилган.
“Инновацион касблар” консепсияси асосида ижодий қобилиятни ошириш технологиясини лойиҳалаш ва унинг продуктивлик даражасини Блум таксономияси асосида баҳолаш орқали бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини эвристик ўйинлар воситасида ривожлантириш механизмлари такомиллаштирилганга доир тавсиялари ва илмий натижаларидан 2018-2022 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда фойдаланилган. (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 3-июлдаги 01-11-05/4240-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф оʻқувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштиришга эришилган;
креатив компетенсияларни ривожлантириш модели прагматик таълим усулига йўналтирилган мақсадли, методологик, мазмунли ва натижавий блокларнинг яхлитлигини холизм тамойили асосида ўқувчиларда мустақил ва эркин фикрлашга доир билим, масъулият ва қобилиятни дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида таркиб топтиришга йўналтириш орқали такомиллаштирилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 16-майдаги 02/07-1786/04-сон маълумотномаси). Натижада, оʻқувчиларда фанга оид мотивацияларнинг шаклланиши ва креатив фикрлашнинг ривожланишига эришилган;
дивергент ва креатив фикрлаш кўникмаларини шахсга йўналтирилган таълим асосида ривожлантириш технологиясини дидактик билимлар тизимида тарбиявий ишлар жараёнини ташкил этиш, шунингдек, тадқиқотчилик жараёнига интеграциялаш билан узвий боғлиқлигини динамик таъминлаш ҳамда диагностик базани тизимли қоʻллаш орқали методик таъминоти бойитилган. “Синфдан ташқари ишларни ташкил этиш” деб номланган оʻқув қоʻлланма (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи асосида берилган 232-711-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, таълим-тарбия жараёнларини бошланғич синф оʻқувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга доир дидактик материаллар билан таъминлашга эришилган.