Жўраева Наргиза Ўктамовнанинг фалсафа доктори (PhD)
 диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): Она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида “4К” кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш методикаси 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили)
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5030
Илмий раҳбар: Рашидов Анвар Шарипович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Роза Ҳасановна Ниёзметова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Наврузова Муяссар Ғайбуллаевна 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида “4К” кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида “4К” кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилга методик тизим “Тасаввур ва мантиқий фикрлаш” дастурини такомиллаштириш ҳисобига ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини фаоллаштириш, танқидий фикрлашни ривожлантириш, коммуникатив фаолиятни кучайтириш ва ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
Бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида лексик-морфологик, когнитив ҳамда дискурсив-конструкцион (ижодий матн тузиш) каби таркибий элементлар қўллаш ҳисобига ўқувчиларнинг тил компетенсиясини кенгайтириш, мантиқий ва ижодий фикрлаш салоҳиятини ривожлантириш, нутқ маданиятини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
Она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида “4К” кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг ташкилий-функционал моделнинг технологик компоненти мазмунига мослашувчан-конструктив, мослашувчан-продуктив ўқув топшириқлари киритиш ҳисобига ўқувчиларнинг ўқув топшириқларини осон ўзлаштириш имкониятлари оширилган
“Креатив тест” ва “График тест” методикаларига асосланган баҳолаш тизими орқали она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида 4К кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-функционал ва технологик модели илмий жиҳатдан асосланди, тажриба-синов йўли билан самарадорлиги исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда бошланғич синф дарсликлари яратилишининг методик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида “4К” кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилга методик тизим “Тасаввур ва мантиқий фикрлаш” дастурини такомиллаштиришга доир тавсиялар амалиётда қўллаш юзасидан Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 6-ИДУМда, 28-, 40-мактабларда, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги 1-, 2-, 4-, 5-, 13-мактабларда, Термиз шаҳридаги 13-, 26-мактабларда, Хоразм вилояти Шовот туманидаги 3-, 5-, 7-, 8-мактабларда тажриба-синов ишлари ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим марказининг 2025-йил 20-февралдаги 01/11-6-150-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар грамматик билимларининг ошишига хизмат қилган;
нутқий мулоқотнинг таркибий қисми боълган оҳанг нафақат жонли мулоқотнинг, балки шахснинг руҳий, индивидуал, ижтимоий, ахлоқий, маънавий, маданий ва гендер хусусиятларини оъзида акс еттира оладиган  нутқ компоненти еканлиги асосланган хулосалардан ПЗ-202005236-рақамли Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” (2021-2022-йилларга моължалланган) мавзусидаги инновацион-тадқиқот лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2020-йил 7-сентабрдаги 01-04/5021-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда маданий нутқнинг ривожланишида психологик тамойиллар, уларга амал қилиш коъникмаларини шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятини яратган;
Она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида “4К” кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг ташкилий-функционал моделнинг технологик компоненти мазмунига мослашувчан-конструктив, мослашувчан-продуктив ўқув топшириқлари киритишга доир методик тавсиялардан “Она тили ва ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарсликнинг “Синфда ўқиш методикаси” бўлимини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан №302-1122). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг фанга оид ва таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг интеграллашган методик таъминоти ўқув-тарбия жараёнига татбиқ этилган.
“Креатив тест” ва “График тест” методикаларига асосланган баҳолаш тизими орқали она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида 4К кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-функционал ва технологик модели илмий жиҳатдан асосланганлиги Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 6-ИДУМда, 28-, 40-мактабларда, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги 1-, 2-, 4-, 5-, 13-мактабларда, Термиз шаҳридаги 13-, 26-мактабларда, Хоразм вилояти Шовот туманидаги 3-, 5-, 7-, 8-мактабларда тажриба-синов ишлари ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим марказининг 2025-йил 20-февралдаги 01/11-6-150-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларини ўзлаштириш натижалари ошиши исботланди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish