Гоипова Нодира Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак махсус педагогларни коррекцион машғулотларда логоритмик машқлар тизимидан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9583.
Илмий раҳбар: Маҳмудова Мадина Собирхоновна п.ф.ф.д., доцент.     Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Гавҳар Сапаровна  педагогика фанлари доктори (DSc), доцент,  Абдужалилова Шоира Абдумажидовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
 II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак махсус педагогларни коррекцион машғулотларда логоритмик машқлар тизимидан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:қуйидагилардан иборат:
бўлажак махсус педагогларни коррекцион машғулотларда логоритмик машқлар тизимидан фойдаланишга тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари коррекция ишларида ҳаракат ва кинестетик таъсирни ритмик синхронлаштиришга қаратилган индивидуал харитани нутқий реабилитация жараёнида визуал-информатив оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган; 
бўлажак махсус педагогларни коррекцион машғулотларда логоритмик машқлар тизимидан фойдаланишга тайёрлаш модели визуал ва акустик фонетикага ажратилган ритмик ҳаракатларнинг физиологик таснифини коррекцион-дидактик жараёнда методик яхлитликда интегратив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак махсус педагогларни коррекцион машғулотларда логоритмик машқлар тизимидан фойдаланишга тайёрлаш технологиялари тўғри талаффузга ўргатувчи новербал машқларни ишлаб чиқиш ҳамда педагогик ва терапевтик таъсир алгоритмлар симуляциясини кучайтириш асосида такомиллаштирилган;
коррекцион машғулотларда логоритмик машқлар тизимидан фойдаланишга тайёрлашнинг методик таъминоти логопедик таъсир жараёнида болалардаги стихияли нутқий ҳаракатларни диагностика ва коррекция қилишга  қаратилган фаоллаштирувчи симуляция воситаларини талабаларнинг методик фаолият траекториясига ҳамоҳанг мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак махсус педагогларни коррекцион машғулотларда логоритмик машқлар тизимидан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак махсус педагогларни коррекцион машғулотларда логоритмик машқлар тизимидан фойдаланишга тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятларини коррекция ишларида ҳаракат ва кинестетик таъсирни ритмик синхронлаштиришга қаратилган индивидуал харитани нутқий реабилитация жараёнида визуал-информатив оптималлаштириш орқали аниқлашга оид таклифлари “Инклюзив таълим Госпитал педагогика” дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги  149-сонли буйруғи билан тасдиқланган 149126-сонли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг касбий амалиётга методик жиҳатдан тайёр бўлишига хизмат қилган;
бўлажак махсус педагогларни коррекцион машғулотларда логоритмик машқлар тизимидан фойдаланишга тайёрлаш моделини визуал ва акустик фонетикага ажратилган ритмик ҳаракатларнинг физиологик таснифини коррекцион-дидактик жараёнда методик яхлитликда интегратив қўллашга оид тавсиялари Ўзбекистон Миллий унверситетида бажарилган ФЗ-20200108-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг иннавацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таминлашда фойдаланилган.  (2025-йил 10 октябрдаги 04/11-22098-сони маълумотномаси). Натижада,  болалар нутқи устида ишлашда коррекцион-педагогик жараённи моделлаштириш бўйича тавсиялардан фойдаланишга талабаларни тайёрлашнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак махсус педагогларни коррекцион машғулотларда логоритмик машқлар тизимидан фойдаланишга тайёрлаш технологияларини тўғри талаффузга ўргатувчи новербал машқларни ишлаб чиқиш ҳамда педагогик ва терапевтик таъсир алгоритмлар симуляциясини кучайтириш орқали такомиллаштиришга доир таклифлари дан  “Махсус  педагогика (Тифлопедагогика) дарслик мазмунига сингдирилган  (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги  194-сонли буйруғи билан тасдиқланган 194-543-сонли гувоҳнома). Натижада, логоритмик машқлар тизимидан индивидуал ва дифференциал йўналганликда фойдаланишнинг дидактик таъминотига эришилган .

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish