Каримов Боходир Юсуфжоновичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Касбий таълим ташкилотларида мултимедиали ўқитиш технологияси асосида ўқувчиларни касбга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (50720501-Машинасозлик технологияси мутахассислиги мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.1.ПҳД/Пед7282.
Илмий раҳбар:  Рўзиев Дилшод Убайдуллаевич - педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар:  Туракулов Олим Холбутаевич,   педагогика  фанлари доктори, профессор;   Нуридинов Баходиржон Сабирович,  педагогика фанлари номзоди,  доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети.
Диссертация йўналиши, амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Касбий таълим ташкилотларида мултимедиали ўқитиш технологияси асосида ўқувчиларни касбга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
машинасозлик технологияси мутахассислиги бўйича бўлажак мутахассисларни касбга тайёрлаш жараёнида мултимедиали ўқитиш технологияларидан фойдаланишнинг касбий педагогик шарт-шароитлари “ДигCомп” (халқаро рақамли компетенсиялар)нинг касбий тайёргарлик стандартларига мос равишда визуаллик, интерактивлик, мултимодал ёндашув, мослашувчан таълим муҳитини яратиш тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотларида машинасозлик технологияси йўналишидаги фанларни ўқитишда мултимедиали таълим воситаларидан самарали фойдаланишнинг медиасимулятив модели CДИО (Ғоя-Лойиҳалаш-Амалга ошириш-Ишлатиш) модели тажрибаларига таянган ҳолда ўқувчи фаолиятини интерфаол бошқариш ҳамда амалиётга йўналтирилган топшириқларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
мултимедиали ўқитиш технологиясига асосланган ҳолда касбга тайёрлаш методикаси компетенсиявий ёндашув талабларини уйғунлаштирган ҳолда мақсадли, таркибий, жараёнли ва натижавий компонентларни ўзаро интеграциялаш, фанлараро алоқадорликни кучайтириш ва реал ишлаб чиқариш муҳитида дуч келинадиган касбий вазиятларни моделлаштириш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг касбий тайёргарлик даражасини баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари УНЕСCО ТВЕТ (УНЕСCОнинг касб-ҳунар ва техник таълим бўйича йўналиши) сифат мониторинги стандартларига мувофиқ ҳолда мултимедиали топшириқларни мустақил бажариш, касбий муаммоларни ечишда креатив, технологик ва аналитик ёндашувни қўллаш каби сифат ва миқдорий параметрларни ўз ичига олган тизим асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Касбий таълим ташкилотларида мултимедиали ўқитиш технологияси асосида ўқувчиларни касбга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида мултимедиали ўқитиш технологияларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитларига оид таклиф ва тавсиялар асосида касбий таълим ташкилотларида ўқув жараёнини методик жиҳатдан қўллаб-қувватловчи махсус тизим ишлаб чиқилган ва бу тизим асосида машинасозлик технологияси йўналишида назарий билим ва амалий кўникмаларни интеграция қилиш имкониятини берувчи методик таъминот яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 29-сентябрдаги 2/17-4/2-1842-сонли маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотларида машинасозлик фанларни ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
касбий таълим ташкилотларида машинасозлик фанларини мултимедиали ўқитишнинг медиасимулятив модели ва  мултимедиали ўқитиш технологиясига асосланган ҳолда касбга тайёрлаш методикасига оид таклиф ва тавсиялари асосида касбий таълим ташкилотларида                   50720501-Машинасозлик технологияси бўйича мутахассислар тайёрлашнуинг методик таъминоти яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 29-сентябрдаги 2/17-4/2-1842-сонли маълумотномаси). Натижада бу методик таъминот ўқувчиларнинг назарий билимларини виртуал муҳитда амалиёт билан уйғунлаштириш, турли иш жараёнларини хавфсиз ҳолда моделлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш шароитларига яқинлаштирилган машғулотларни ташкил этиш имкониятини берди. 
ўқувчиларнинг касбий тайёргарлик даражасини баҳолаш мезон ва кўрсаткичларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар асосида “Машинасозлик технологияси асосларини мултимедиали ўқитиш технологияси” номли ўқув қўлланма тайёрланган ва ўқув жараёнига жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 29-сентябрдаги                    2/17-4/2-1842-сонли маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотларида мултимедиа технологиялари асосида баҳолашнинг методик тизими яратилди ва ўқувчиларнинг амалий тайёргарлик даражалари оширилди ҳамда таълим жараёни меҳнат бозори талабларига мослаштирилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish