Даминова Камила Мавляновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш шароитида ҳамширалик ишини бошқаришнинг ташкилий-тиббий механизмларини такомиллаштириш», 14.00.23 – Ҳамширалик ишини ташкил этиш (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Tib3622.
Илмий раҳбар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Турсунова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Салиходжаева Рихсиниса Камиловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Васил Голдиш номидаги Ғарбий Арад университети, Румыния
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш шароитида хамширалик ишини бошқаришнинг ташкилий-тиббий механизм-ларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор соғлиқни сақлаш тизимининг рақамли трансформациясига кўра ҳамшираларнинг касбий ва рақамли фаолияти мувофиқлигини уларга «тиббий рақамли гувоҳнома» бериш асосида тиббий-ташкилий жиҳатдан таъминлаш муҳимлиги асосланиб, рақамли компетенцияларни ривожлантирувчи мазкур механизм хамширалик ишини самарали ташкил қилишга сезиларли таъсир кўрсатиши исботланган;
назарий-услубий жиҳатдан ҳамшираларнинг рақамли технологияларни комплекс ўзлаштириши, касбий фаолиятини электрон соғлиқни сақлаш тизимига интеграциялаш ва хамширалик ишини ташкил қилиш таълимида ECDL рақамли технологияларини қўллашнинг самаралилигига асосланган ҳолда «оналик хавфини рақамли технологияларга кўра баҳолаш услубиёти» ишлаб чиқилган;
хамширалик иши бўйича экспериментал даражада Random Forest сунъий интеллект алгоритмидан фойдаланиш, ҳомиладорлик асоратларини олдини олиш, ҳомиладор аёллар саломатлигини яхшилаш ва ҳолатини баҳолаш ҳамда хавфларни ўз вақтида аниқлаш ва профилактика чора-тадбирларини шахсий-лаштиришда «Homila AI» мобил иловасининг юқори самарадорлиги исботланган;
оналар саломатлиги асоратларини прогнозлаш ва тиббий-профилактика хизматлари сифатини ошириш ҳамда беморларни маршрутизациялашни оптималлаштиришда FemTech-технологияларини бирламчи тиббий ёрдам муассасаларига интеграциялашуви тиббий хизматлар, жумладан хамширалик иши самарадорлигига ижоий таъсир этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш тизмини рақамлаштиришда ҳамширалик ишини бошқаришнинг ташкилий-тиббий механизмларни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор соғлиқни сақлаш тизимининг рақамли трансформациясига кўра ҳамшираларнинг касбий ва рақамли фаолияти мувофиқлигини уларга «тиббий рақамли гувоҳнома» бериш асосида тиббий-ташкилий жиҳатдан таъминлаш муҳимлиги асосланиб, рақамли компетенция-ларни ривожлантирувчи мазкур механизм хамширалик ишини самарали ташкил қилишга сезиларли таъсир кўрсатиши бўйича таклифлар Тошкент педитария тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши-нинг 2024 йил 6 мартдаги 03-192-сон қарори билан тасдиқланган «Машинада ўқитиш орқали ҳомиладорликда оналар хавфини олдини олиш учун мобил рақамли технологиялардан фойдаланиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туман тиббий бирлашмаси бўйича 29.03.2024 йилдаги 25-сон, Тошкент вилояти «Умид Гулшани» санаторийси бўйича 30.03.2024 йилдаги 25у-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/23-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳамшираларнинг рақамли технологиялардан фойдаланишга тайёрлик даражасини оширган ҳамда беморларни парвариш қилиш сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: рақамли технология ва таълим дастурларини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига жорий этиш маъмурий харажатларни қисқартириш, режадан ташқари госпитализа-циялар сонини камайтириш ва асоратларни стационар шароитида даволаш харажатларини ўртача ҳар бир патронаж ҳамшираси учун ойига 1050000 сўмга қисқартириш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: назарий-услубий жиҳатдан ҳамшираларнинг рақамли технологияларни комплекс ўзлаштириши, касбий фаолиятини элек-трон соғлиқни сақлаш тизимига интеграциялаш ва хамширалик ишини ташкил қилиш таълимида ECDL рақамли технологияларини қўллашнинг самарали-лигига асосланган ҳолда «оналик хавфини рақамли технологияларга кўра баҳолаш услубиёти» таклифлар Тошкент педитария тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 6 мартдаги 03-192-сон қарори билан тасдиқланган «Машинада ўқитиш орқали ҳомиладор-ликда оналар хавфини олдини олиш учун мобил рақамли технологиялардан фойдаланиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туман тиббий бирлашмаси бўйича 29.03.2024 йилдаги 25-сон, Тошкент вилояти «Умид Гулшани» санаторийси бўйича 30.03.2024 йилдаги 25у-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/23-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳамширалар рақамли компетенциялари оширилиши асосида тиббий хизмат сифати оширилган ва электрон ҳужжат айланиш тизими имкониятларининг кенгайтирилишига кўра улар фаолияти вақт бирлиги тежалган. Иқтисодий самарадорлиги: маъмурий харажатларни қисқартириш, режадан ташқари госпитализациялар сонини камайтириш ва асоратларни стационар шароитида даволаш харажатларини ўртача ҳар бир патронаж ҳамшираси учун ойига 1050000 сўмга қисқартириш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: хамширалик иши бўйича экспериментал даражада Random Forest сунъий интеллект алгоритмидан фойдаланиш, ҳомиладорлик асоратларини олдини олиш, ҳомиладор аёллар саломатлигини яхшилаш ва ҳолатини баҳолаш ҳамда хавфларни ўз вақтида аниқлаш ва профилактика чора-тадбирларини шахсийлаштиришда «Homila AI» мобил иловасининг юқори самарадорлиги бўйича таклифлар Тошкент педитария тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 6 мартдаги 03-192-сон қарори билан тасдиқланган «Машинада ўқитиш орқали ҳомиладор-ликда оналар хавфини олдини олиш учун мобил рақамли технологиялардан фойдаланиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туман тиббий бирлашмаси бўйича 29.03.2024 йилдаги 25-сон, Тошкент вилояти «Умид Гулшани» санаторийси бўйича 30.03.2024 йилдаги 25-у-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/23-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларнинг ҳолатини шахсий тарзда мониторинг қилиш имконини-нинг кенгайишига ҳамширалар иш вақтидан самарали фойдаланган ва тиббий хизматлар сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари маъмурий харажатларни қисқартиришга, режадан ташқари госпитализацияларни камайтиришга ҳамда асоратларнинг стационар шароитида даволаниши учун сарфланадиган харажатларни ўртача ҳар ойда 1050000 сўмга қисқартириш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: оналар саломатлиги асоратларини прогнозлаш ва тиббий-профилактика хизматлари сифатини ошириш ҳамда беморларни маршрутизациялашни оптималлаштиришда FemTech-технологияларини бир-ламчи тиббий ёрдам муассасаларига интеграциялашуви тиббий хизматлар, жумладан хамширалик иши самарадорлигига ижоий таъсир этиши бўйича таклифлар Тошкент педитария тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 6 мартдаги 03-192-сон қарори билан тасдиқ-ланган «Машинада ўқитиш орқали ҳомиладор-ликда оналар хавфини олдини олиш учун мобил рақамли технологиялардан фойдаланиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туман тиббий бирлашмаси бўйича 29.03.2024 йилдаги 25-сон, Тошкент вилояти «Умид Гулшани» санаторийси бўйича 30.03.2024 йилдаги 25-у-сон буйруқ-лари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/23-сонли маълумот-номаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёллар орасида касалхонага ётқизилганлар сонини камайган, она ўлимини пасайтирган ҳамда ҳомиладор-лик асоратларини даволаш харажатларини қисқартириш ва чекка ҳудудларда тиббий ёрдам кўламини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадор-лиги: ҳомиладорлик асоратларини даволаш харажатларини камайтириш ва маъмурий харажатларни қисқартириш, режадан ташқари госпитализацияни камайтириш ва асоратларни стационар шароитида даволаш харажатларини ўртача ҳар бир патронаж ҳамшира учун ойига 1050000 сўмга қисқартириш имконини берган.