Жўрақулов Муслимбек Маҳсудл ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Нефт шламидан антикоррозион материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5217.
Илмий раҳбар: Хурмаматов Абдуғаффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01. 
Расмий оппонентлар: Сайдахмедов Шамшидин Мухторович, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Толиб Бозорович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефтни қайта ишлаш корхоналарида ҳосил бўладиган нефт шламларини қайта ишлаш ва антикоррозион материалларини олиш ҳамда чиқиндисиз технология ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт шламлари таркибида 13.7% гача ва қайнаш ҳароратлари 80-280°C оралиғида бўлган углеводород фракциялари мавжудлиги ҳамда улардан антикоррозион материаллар олиш имконияти борлиги исботланган;
нефтшламидан антикоррозион материал олиш жараёнининг оптимал режим кўрсаткичлари, яъни оксидланиш жараёнининг ҳарорати 230°C, оксидланиш давомийлиги 180 дақиқа, жарёндаги кислород босими 200 кПа эканлиги аниқланган;
нефт шламини суюлтириш, енгил фракцияларни ажратиб олиш ва куб қолдиғини оксидлашдан сўнг таркибига қўшимча қўшиш учун эритувчи енгил нафта (10 %), ингибитор  На₃ПО₄ (3 %) ва тўлдирувчи графит, C (7 %) қўшишнинг оптимал технологик режими гомогенлаштириш Т = 140 °C ва аралаштириш тезлиги н = 80 айл/мин эканлиги аниқланган;
антикоррозион материал олиш жараёни самарадорлигига ҳарорат, босим, оксидланиш давомийлиги каби омилларнинг корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
нефтшлами аралашмасидан 33% гача антикоррозион материал олиш имконини берувчи янги самарали технология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефт шламларини бирламчи қайта ишлашга тайёрлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефтшламларини қайта ишлаб ифлосланиш манбаларини камайтириш технологияси "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖнинг “2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2025 йил 10 февралдаги 02-03/107-сон маълумотномаси). Натижада, нефтни қайта ишлаш корҳонаси ҳудудида экологик ҳолат яҳшиланиш имконини беради;
нефтшламлари асосида антикоррозион материал олиш технологияси "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖнинг “2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2025 йил 10 февралдаги  02-03/107-сон маълумотномаси). Натижада, нефтшламларидан 33 % гача антикоррозион материал олиш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish