Умедов Абдуллажон Муҳаммаджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро шаҳар урбанофлораси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/B1165.
Илмий раҳбар: Эсанов Ҳусниддин Қурбонович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.06.2020.B.70.03.
Расмий оппонентлар: Тургинов Орзимат Турдиматович, биология фанлари доктори, катта илмий ҳодим; Абдураимов Азизбек Султанкулович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро шаҳри урбанофлорасининг тур таркибини инвентаризациялаш, таҳлил қилиш ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи тўр тизимли харитасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро шаҳри урбанофлораси 42 оила, 170 туркумга мансуб 255 тур ўсимликлардан иборатлиги аниқланган, унинг Турон флорасига хослиги очиб берилган;
85та индекс бўйича турлар хилма-хиллиги (СР) ва йиғмалар зичлиги (CД)нинг ҳудудий динамикасини таҳлил қилиш асосида урбанизация даражаси билан флористик хилма-хиллик ўртасидаги боғлиқлик баҳоланган;
Бухоро шаҳри урбанофлораси таркибида 36 оила, 117 туркумга мансуб 159 та автохтон, 26 оила, 70 туркумга мансуб 96 та адвентив тур аниқланган, урбанофлорада адвентивланиш жараёни юқори эканлигини асосланган;
турлар хилма-хиллиги ва ўсиши учун оптимал шароитлар +4-6°С ҳарорат, 120–150 мм ёғин ва 201–600 метр баландликда намоён бўлиши, келажакда Амарантҳус виридис, Эригерон бонариенсис ареалининг кенгайиши ва Сймпҳётричум граминифолиум ареалининг қисқариши асосланган;
Бухоро шаҳрининг 2015–2024-йиллардаги ўсимлик қоплами динамикаси аниқланиб, яшил майдонларнинг қисқариши ва шаҳар ҳудудининг “кулранг кенгайиш-кулранг кучайиш” моделига мос равишда ривожланаётганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро шаҳри урбанофлорасини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро шаҳри урбанофлорасидан йиғилган 42 оила, 170 туркум ва 255 турга мансуб 1000 дан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) ноёб илмий обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 13-мартдаги 4/1255-637-сон маълумотномаси). Натижада, гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) фондини бойитган ҳамда www.флоруз.уз маълумотлар электрон базасини бойитиш имконини берган;
Бухоро шаҳри урбанофлорасидаги турлар таркибини ўрганиш бўйича олинган натижалар халқаро “Биохилма-хиллик бўйича маълумотлар глобал тизими”га (ГБИФ, www.гбиф.орг) киритилган (Глобал биохилма-хиллик маʼлумотлар базасининг 2025-йил 7-январдаги №024 гувоҳномаси). Натижада, урбанофлораларда учрайдиган ўсимликлар турларининг халқаро маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва мониторингини амалга ошириш имкони яратилган.