Хамидов Дилшоджон Ғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлардан пластик сурков материаллари учун асос мойини олиш технологияси», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5553.
Илмий раҳбар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01. 
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор; Содиқов Усмонали Худойберганович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлардан пластик сурков материаллари учун асос мойини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуйи молекуляр полимер чиқинди суюқ қисмини фраксион ҳайдаш оптимал ҳарорати   этиб танланганда,   даги кинематик қовушқоқлиги 9,02   бўлган синтетик мой олиш мумкинлиги исботланган;
юқори қовушқоқли Ферганол саноат мойлари ва синтетик мойни турли фоизларда (И-30А(68%)+СМ(32%), И-40А(59%)+СМ(41%) ва И-50А(53%)+СМ(47%)) аралаштириб ПСМлар ишлаб чиқаришда асос мойи сифатида фойдаланиш мумкинлиги уларнинг тегишлича қовушқоқликлари 25-26   ни ташкил этиши илмий асосланган;
И-30А(68%)+СМ(32%), И-40А(59%)+СМ(41%) ва И-50А(53%)+СМ(47%) мой аралашмаларидан 70% ва калсий стеаратдан 30% массада олиб тайёрланган ПСМ-1, ПСМ-2 ва ПСМ-3 намуналарини минерал мойлардан олинадиган ПСМлар ўрнини боса оладиган, ГОСТ 1033-79 талабларига мос келувчи ПСМ сифатида ишлатиш имконияти мавжудлиги исботланган;
диаметри 8-12 мкм бўлган филтр материалда ҚМПЧни 0,67 кгс/см2 да филтирлаш, ҚМПЧ суюқ қисмини фраксион ҳайдаш (П=1 атм ва т=  бўлган мақбул режимлар) асосида ҚМПЧни қайта ишлаб синтетик мой олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлардан пластик сурков материаллари учун асос мойини олиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуйи молекуляр полимер чиқиндини қайта ишлаш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”нинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Фарғона НҚИЗнинг 2025 йил 18 апрелдаги 05-01/181-сонли маълумотномаси). Натижада, Ферганол И-30А, И-40А ва И-50А саноат мойлари ҳамда Шуртан газ кимё мажмуси қуйи молекуляр полимер чиқиндисидан олинган синтетик мой билан аралаштирилиб тайёрланган И-30А(68%)+СМ(32%), И-40А(59%)+СМ(41%) ва И-50А(53%)+СМ(47%) таркибли мой аралашмаларини ишлаб чиқиш имконини беради;
мой аралашмаларидан ГОСТ 1033-79 стандартига мос келувчи ПСМлар ишлаб чиқариш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”нинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Фарғона НҚИЗнинг 2025 йил 18 апрелдаги 05-01/181-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу мой аралашмалари асосида олинган ПСМ-1, ПСМ-2 ва ПСМ-3 намуналарининг томчи тушиш ҳарорати 84  (78  дан паст эмас) ва 25  даги пенетрация сони 244   (230-290 оралиғи) каби қийматлар билан минерал мойлар асосида тайёрланган ПСМлар ўрнида ишлатиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish