Ҳотамов Қобул Ширинбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Навбаҳор бентонити ёрдамида ишлатилган гидравлик мойни регенерациялаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5554.
Илмий раҳбар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01. 
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Олим Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Менглиев Шерзод Шоимович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навбаҳор бентонити ёрдамида ишлатилган гидравлик мойни регенерациялаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлатилган гидравлик мойни асосий физик-кимёвий хоссалари тадқиқ қилиниб, эксплуатация жараёнида мойнинг зичлиги 865 кг/м3, 40оС даги кинематик қовушқоқлиги 30,56 мм2/с, 100оС кинематик қовушқоқлиги 5,45 мм2/с, қовушқоқлик индекси 90, очиқ тигелдаги алангаланиш ҳарорати 212,9 оС ва кислота сони 0,8 га ўзгариши исботланган;
Навбаҳор бентонити массасининг 30 % гача оширилиб мойнинг кислота сонини 0,8 дан 0,5 мгр КОН/гр пасайтириши адсорбентнинг бундан ортиқ миқдорларида мойнинг кислота сони ўзгармаслиги илмий асосланган;
ишлатилган гидравлик мойни тозалашда адсорбент сарфи мойнинг массасига нисбатан 15 % ни ташкил этиши ва адсорбсия жараёнининг ҳарорати 30оС ни, босими 1 атм га тенглигининг оптимал параметрлари илмий асосланган;
регенерацияланган гидравлик мойни саноат шароитида синовидан ўтказилиб, унинг кинематик қовушқоқлиги 40оС да 46 мм2/с, 100оС да 5,97 мм2/с, қотиш ҳарорати -18оС, кислота сони 0,5 мгр КОН/гр, 20оС даги зичлиги 865 кг/м3, қовушқоқлик индекси 108, очиқ тигелдаги алангаланиш ҳарорати 218,8оС, олтингугурт миқдори 0.5% тенглиги исботланган;
ишлатилган гидравлик мойни маҳаллий Навбаҳор бентонити ёрдамида адсорбсион тозалаш жараёнининг технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Навбаҳор бентонити ёрдамида ишлатилган гидравлик мойни регенерациялаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
регенерацияланган гидравлик мойнинг физик-кимёвий хоссаларини яхшилаш усули Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2024 йил 20 декабрдаги 02-03-01/291-сонли маълумотномаси). Натижада, кинематик қовушқоқлиги 40 оС да 46 мм2/с, 100 оС да 5,97 мм2/с, қотиш ҳарорати -18 оС, кислота сони 0,5 мгр КОН/гр, 20 оС даги зичлиги 865 кг/м3, қовушқоқлик индекси 108, очиқ тигелдаги алангаланиш ҳарорати 218,8 оС, олтингугурт миқдори 0,51 % га пасайиш имконини беради;
маҳаллий хомашё Навбаҳор бентонити билан ишлатилган гидравлик мойни регенерациялаб тоза гидравлик мой олиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг “2025-2030-йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2024 йил 20 декабрдаги 02-03-01/291-сонли маълумотномаси). Натижада, Навбаҳор бентонити ёрдамида регенерацияланган мойнинг миқдори 80-85 % самарадорликка эришиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish