Ганиханов Хусанхон Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта толаси конденсорини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация иши, 
05.02.03 - “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/T5659.
Илмий раҳбар: Мавлянов Айбек Палванбаевич, техника фанлари фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тола конденсори конструкциясини такомиллаштириш, ҳамда ишчи органлар ҳаракатининг параметрлари ва аэродинамик режимларни асослаш бўйича ҳисоблаш усулларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори унумдорликка эга, толани самарали ажратиб олишни таъминлайдиган ҳамда хизмат кўрсатишда қулай ва хавфсизлик имконини яратадиган тола конденсорини ресурстежамкор конструксияси ишлаб чиқилган;
аэродинамик кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда тўрли барабан иш режимининг рационал қийматлари тўрли барабан сиртидаги тола қатламининг ҳаракат қонуниятлари асосида аниқланган;
конденсорнинг тола ажратувчи ва зичловчи валиклари айланиш частотасининг рационал қийматлари тола оқимини сиқилиш зонасидаги ҳаракат қонуниятлари ҳамда валикларнинг геометрик параметрлари боғланишларининг таҳлили асосида аниқланган;
тола конденсорини юқори иш унумдорлигини таъминловчи тўрли барабан айланиш тезлиги, тўрли барабан ва тола ажратувчи валик орасидаги масофа, тўр тешикчалари орасидаги масофаларнинг қийматлари аниқланган ва ўзаро боғланишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Юқори самарадорликка эга бўлган толани ажратиш учун мўлжалланган конденсор яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
такомиллаштирилган тола конденсори қурилмаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда, шу жумладан, Жиззах вилоятидаги “Mirzachul Agroklaster Group” МЧЖ таркибидаги Мирзачўл пахта тозалаш корхонасида амалиётга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 05 июндаги № 03/25-1184 маълумотномаси). Натижада конденсорнинг унумдорлиги 6 т/соат гача оширилиб, истеъмол қилинадиган қувват 5,5 кВт гача камайтирилди. Шу билан бирга, толани ажратиш жараёнида аэродинамик параметрлар яхшиланиб, юқори навли толанинг ажратилиши таъминланди ва толалар сифати ЎзДСт 604:2016 стандартига мувофиқ “Яхши” тоифадаги маҳсулот сифатида 5,0 % га оширишга имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish