Ҳазратова Тўлғаной Яшин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тажрибалар ва назарий усуллар орқали пахта ипларининг ночизиқ механик хусусиятларини аниқлаш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.01 – “Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2695.
Илмий раҳбар: Исмоилова Сабида Исроиловна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Жуманиязов Қадам Жуманиязович, Валиева Зулфия Фахриддиновна, PhD доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта ипларининг чўзилиш жараёнидаги дастлабки таранглик, чўзиш базаси ва ҳаракатланиш тезликларини инобатга олган ҳолда, уларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш ва баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта ипларини узилишгача чўзишдаги деформацияланиш ва узилишини таҳлил қилиш натижасида, Эйринг моделига асосланган ип чўзилишининг физик ночизиқ хусусиятларини аниқловчи математик модел ишлаб чиқилган;
ҳаракат тезлиги, қисқичлар орасидаги масофа узунлиги ва дастлабки таранглик кучига боғлиқ равишда ипларнинг деформация модуллари ўзгаришида кузатилган “ботиқлик” ҳодисаси рўй бериши ва бу ҳодисанинг деформация тезлигига боғлиқлиги аниқланган;
ипларнинг ночизиқ деформасияланиш ва узилиш жараёнларининг, ипнинг механик ҳамда геометрик характеристикаларига богʻлиқ равишда ишлаб чиқилган математик моделнинг ночизиқ параметр қийматлари аниқланган;
ип чўзилганда унда юзага келадиган ночизиқ тўлқин жараёнлари ва резонанс ҳодисаларини таҳлил қилиш асосида ипнинг узунлиги бўйлаб кучланишларнинг нотекис тақсимланиши натижасида юзага келадиган ўзгарувчан частотали тебранишлар ва ипнинг узилиш боғланишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тўқимачилик саноати технологик жараёнларида ипнинг деформацияланиш тезлиги ва дастлабки таранглик кучини ҳисобга олиб пахта ипларининг мустаҳкамлик назариясини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
пахта ипининг мустаҳкамлигини аниқлаш ва баҳолашнинг такомиллаштирилган усули «ФЕРГАНА ГЛОБАЛ ТЕХТИЛЕ» ва «ФАЗО ГРОУП» МЧЖ корхоналарида жорий этилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025 йил 26-майдаги № 03/25-1116 сон маълумотномаси). Натижада тўқув жараёнида ипнинг узилишлар сонини камайтириш ҳисобига дастгоҳнинг фойдали иш коеффициенти 21% га оширилган.