Қурбонов Рўзимбой Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Икки қаватли арқоқли трикотаж тўқималар олиш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3 PhD/Т4916.
Илмий раҳбар: Мирусманов Бахтияр, DSc, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Авазов Комилжон Раҳматович; Усмонқулов Шарофжон Қодирқулович, PhD. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.     
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ясси икки игнадонли замонавий трикотаж тўқув машинасида икки қаватли арқоқли трикотаж тўқималар олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
икки қаватли арқоқли трикотаж тўқималарини ясси игнадонли трикотаж машиналарининг технологик имкониятларидан фойдаланган ҳолда трикотаж тўқимасини олишнинг такомиллашган технологияси ишлаб чиқилган;
икки қаватли сифат кўрсаткичлари юқори деб топилган арқоқли трикотаж тўқималарини технологик кўрсаткичларига ва физик-механик хоссаларига арқоқ ипини чизиқий зичлигини таъсир бўйича боғланишлар ишлаб чиқилган;
икки қаватли сифат кўрсаткичлари юқори деб топилган арқоқли трикотаж тўқималари таркибидаги арқоқ ипларини тўқимада мустаҳкам маҳкамланганлик даражаси махсус мосламада аниқланган;
икки қаватли сифат кўрсаткичлари юқори деб топилган арқоқли трикотаж тўқималари таркибидаги арқоқ ипини тўқима асосида мустаҳкам маҳкамланганлигига таъсир этувчи омилларини қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: икки игнадонли ясси фанг трикотаж тўқув машинасида икки қаватли арқоқли тўқималар олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
икки қаватли арқоқли тўқималар олиш технологияси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги “Ривиера техтиле” МЧЖ, «Мерганча техтиле-сервиcе» МЧЖ, корхоналарига тадбиқ этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 20-июлдаги № 02/25-1761 сонли маълумотномаси). Натижада трикотаж маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва хомашё сарфини 15 %  камайтиришга, маҳаллий корхоналарда ички ва ташқи бозорга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish