Эркинов Бурхонжон Хайдарали ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Ўзбекистон республикаси шароитида фойдаланилаётган локомотивларининг тортув электр машиналари ва аппаратлари марказлаштирилган ҳаво таъминоти тизимини такомиллаштириш, 05.08.05 – “Темир йоълларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: № В2024.3.PhD/Т4957
 Илмий раҳбар: Хамидов Отабек Рустамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор; Раджибаев Даврон Октамбаевич, техника фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон темир йўлларида фойдаланилаётган локомотивлар тортув электр машиналари ва аппаратларининг марказлаштирилган совутиш тизими ҳавосини тозалаш жараёнини такомиллаштириш орқали улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор локомотивлар инерцияли ҳаво тозалаш филтрининг асосий конструктив параметрларини инобатга олган ҳолда, аеродинамик хусусиятлари ва самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш имконини берувчи чекли ҳажмли модели ишлаб чиқилган.
локомотивларнинг тортув электр машиналари совутиш тизимида қўлланиладиган ҳаво тозалагичларнинг асосий конструктив параметрларини аниқлаш усули ҳаво оқими ва чанг заррачаларининг инерцияли чўкиш назарияси қонуниятлари асосида такомиллаштирилган;
инерцияли ҳаво тозалаш филтрларида ҳаво оқимининг ҳаракатланишида йўналишини ўзгартириши ҳисобига аеродинамик қаршиликларни камайтириш ва ҳаво тозалаш самарадорлиги кўрсаткичларининг боғлиқлигини ифодаловчи математик модели ишлаб чиқилган;
локомотивларнинг тортув электр машиналари ҳаво таъминоти тизими иш самарадорлигини ошириш имконини берувчи ҳаво тозалаш филтрининг аеродинамик хусусиятлари ва филтрлаш самарадорлигини лаборатория шароитида сунъий ҳосил қилинган чангли ҳаво оқими ёрдамида аниқлаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Локомотивлар тортув электр машиналари ва аппаратларининг совутиш тизимини ишончлилигини ошириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
локомотивларнинг тортув электр машиналари ва аппартлари марказлаштирилган ҳаво таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар натижалари ҳамда совутиш тизимида қўлланиладиган ҳаво тозалагичларнинг асосий техник параметрларини аниқлаш имконини берувчи усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ локомотив деполари шароитида жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 4/Э542-сонли маълумотномаси). Натижада, локомотивларнинг ҳаво тозалаш тизими самарадорлиги ва тортув электр двигателларининг ишлаш ишончлилигини ошириш имконияти яратилган.   
ҳаво тозалаш филтрларининг аеродинамик ва филтрлаш характеристикаларини лаборатория шароитида аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган усул ҳамда илмий асосланган техник ечимлар “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2ТЭ116 русумли тепловозларини ҳаво таъминоти тизимини самарадорлигини ошириш бўйича синов ишларида жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 4/Э542-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳаво таъминоти тизимида аеродинамик қаршилик ҳаво сарфининг максимал қийматида 1000 Па дан ошмаслиги, совутиш ҳавосининг тозаланиш даражаси (чанг заррачаларининг ўлчами 5 мкм катта бўлганда) 85% дан юқори тозаланиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish