Sayt test rejimida ishlamoqda

    ИНАГАМОВ Сабитджан Якубжанович: «Натрийкарбоксиметилцеллюлоза асосида фармацевтикага мўлжалланган поликомплексларнинг технологиясини ишлаб чиқиш» (02.00.07 – техника фанлари) - Умумий ва ноорганик кимё институти  (манзил: 100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-а уй. Тел.: (99871) 262-56-60; факс: (99871) 262-79-90; e-mail: ionxanruz@mail.ru, (диссертация рус тилида).

 

    Илмий маслаҳатчи: Муҳамедов Ғофиржон Исроилович

    Расмий оппонентлар:  Ибодуллаев А.С., Рахманбердиев А. , Мухитдинов Б.Ф.

    Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти  

    Диссертациянинг йўналиши:    назарий ва амалий аҳамиятга молик

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади махаллий, арзон, қулай ва саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган полимерлар асосида поликомплекс ва поликомплекс композитларини олишнинг қонуниятларини ўрганиш ва самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

    II. Диссертация натижаларини илмий янгилиги: натрийкарбоксиметилцеллюлоза ва мочевиноформальдегид олигомери ёрдамида «ПКГ-1» олишнинг оптимал нисбатлари ва технологик параметрлари аниқланган ва унинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;

    поликомплекс мембраналарини механик, ультрафильтрацион, сувда бўкувчанлик, сорбцион хоссаларини ва мембрананинг тешиклар ўлчамини бошқариш мумкинлиги аникланган; 

    натрийкарбоксиметилцеллюлоза ва мочевиноформальдегид олигомери ёрдамида олинган поликомплекс композитларини юмшоқ дори воситалари учун асос сифатида ишлатиш мумкинлиги ўрганилган ва уларнинг тузилиши ва хоссаларини йўналишли бошқариш илмий асослаб берилган;

    натрийкарбоксиметилцеллюлоза макромолекулаларининг деструкцияси мочевино-формальдегид олигомери билан секинлаштириш мумкинлиги аникланган;

    натрийкарбоксиметилцеллюлоза ва мочевиноформальдегид олигомери ёрдамида олинган «ПКГ-1» ни таъсири узайтирилган юмшоқ дори воситалари учун асос сифатида қўллашнинг илмий асослари ишлаб чиқилган ва татбиқ этилган.

    III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самарадорлиги. Натрийкарбоксиметил-целлюлоза ва мочевиноформальдегид олигомериасосида«ПКГ-1» гелли асос   ишлаб чиқилган ва унинг техник шартлари «Узстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (2009 йил 24 ноябрдаги TSh42–019:2009), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дори воситалари  ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан юмшок  дори воситалари учун асос сифатида қўлланишга рухсат этилган (2009 йил 28 январдаги 01-10 сонли гувоҳномаси). «ПКГ-1» гелли асос  «Узфармсаноат» Давлат акционерлик компанияси тасарруфидаги «Galenika» МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасига жорий этилиб, йиллик иктисодий самара 500 млн. сўмни  ташкил килган («Узфармсаноат» Давлат акционерлик компаниясининг 2014 йил 24 ноябрдаги МД-06/1967- 1 сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish