Арабова Зарина Абдихалимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё асосида На-монохлорацетат олиш жараёнлари тадқиқи ва унинг асосида олинган селлюлоза эфирларини физик-кимёвий хоссалари», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/K707.
Илмий раҳбар: Муродов Музаффар Мурадович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмўминович, техника фанлари доктори, профессор; Эшқурбонов Фурқат Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида На-монохлорасетат синтези ва унинг асосида селлюлоза эфирларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашёлар асосида цирка кислотани хлорлаш реакцияси ёрдамида монохлорцирка кислота синтез қилиш жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган ва ҳосил бўлган кислотани натрий карбонат ёрдамида нейтраллаш асосида На-монохлорацетат олинган;
маҳаллий хомашёлар асосида синтез қилинган монохлорцирка кислотадан сувли эритмадаги пҲ қиймати 5 дан 6,4 гача бўлган 5 хил маркадаги На-монохлорасетат олиш технологияси ишлаб чиқилган;
маҳаллий хом ашёлардан синтез қилинган На-монохлорасетат ва селлюлоза асосида селлюлоза эфирлари олинган ҳамда нефт саноатининг бурғулаш жараёнида стабилизатор сифатида қўллаш мумкинлиги исботланган.
турли фракциялардаги На-монохлорацетат иштирокида олинган На-КМС ва ПАС ларнинг сифат кўрсаткичларини аниқланган ҳамда На-монохлорасетат ва ундан селлюлоза эфирларини олишнинг инновацион технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашё асосида На-монохлорасетат олиш жараёнлари тадқиқи ва На-монохлорасетатнинг турли фракцияларидан селлюлозанинг эфирларини олиш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хомашё асосида ҳамда тўқимачилик корхоналарининг толали чиқиндилари асосида олинган На-КМС Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасида бурғулаш қоришмалари олишда амалиётга жорий этилган (Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 28 январдаги ОП 25/ЭД-333-сонли маълумотномаси). Натижада, На-КМС нефт-газ соҳасида қўлланиладиган комплекс хоссали қимматли органик бирикмалар, жумладан бурғуловчи қоришмаларда ингибитор таркибли стабилловчилар олиш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосида синтез қилинган полианионли селлюлоза (ПАС) Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси бурғулаш қоришмалари учун стабилловчи реагент сифатида амалиётга жорий этилган (Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 28 январдаги ОП 25/ЭД-333-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлардан олинган ПАС нефт-газ соҳасида қўлланиладиган бурғуловчи қоришмалар таркибидаги импрот қилинадиган реагентни маҳаллий реагент билан алмаштириш имконини берган.