Кобилова Насиба Хуррамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қайта ишлаш саноати самарадорлигини ошириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш”, 08.00.03-“Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt3973
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилов Азизбек Рузимахамматович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қайта ишлаш саноати самарадорлигини ошириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат маҳсулотлари саноатининг “ишлаб чиқаришнинг ўсиш” ва “қўшимча ўсиш” омилларидан оптимал фойдаланиш орқали самарадорлигини ошириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш назарий жиҳатдан асосланган;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қайта ишлаш саноати самарадорлигини ошириш хусусиятлари ва омиллари интеграциясини ичига олувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилган;
субектив, бошқарув, обектив омиллар ва натижавий жараёнлар интеграциясини ифодаловчи озиқ-овқат маҳсулотлари саноати кластерларини инновацион ривожлантириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш модели ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат маҳсулотлари саноати самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар бўйича ўрта муддатли 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қайта ишлаш саноати самарадорлигини ошириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
  озиқ-овқат маҳсулотлари саноатининг “ишлаб чиқаришнинг ўсиш” ва “қўшимча ўсиш” омилларидан оптимал фойдаланиш орқали самарадорлигини ошириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг 2025-йил 
14-февралдаги 57/10-309-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари саноати янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш фойдаланилган ва омилли таҳлил натижалари аниқлилик даражасининг 2,7 фоизга ошишига олиб келган;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қайта ишлаш саноати самарадорлигини ошириш хусусиятлари ва омиллари интеграциясини ичига олувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш механизми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг 2025-йил 14-февралдаги 57/10-309-сонли маълумотномаси) Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари саноати корхоналари фаолияти самарадорлигини 1,3 фоизга ошишига эришилган;
субектив, бошқарув, обектив омиллар ва натижавий жараёнлар интеграциясини ифодаловчи озиқ-овқат маҳсулотлари саноати кластерларини инновацион ривожлантириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш модели Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг 
2025-йил 14-февралдаги 57/10-309-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида қайта ишлаш саноати самарадорлигини ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда омиллар таъсирини ҳисобга олиш ҳамда функсионал вазифаларни самарали ташкиллаштириш амалиётининг такомиллашувига эришилган;
озиқ-овқат маҳсулотлари саноати самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар бўйича  ўрта муддатли (2025-2030 йил) прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг 2025-йил 14-февралдаги 57/10-309-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари саноати самарадорлигини ошириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича истиқболли параметрларни ишлаб чиқилишида фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish