Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамов Кобил Хайриевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt442.

Илмий раҳбар: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шакаров Қулмат Аширович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида асосий воситалар ҳисобини ташкил қилиш ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

асосий воситалар таркибида ҳисобга олинаётган объектлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида асосий воситаларнинг такомиллашган туркумлаш гуруҳи ишлаб чиқилган;

асосий воситаларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларнинг маҳсулот таннархига тўғри олиб борилишини таъминлашда таъмирлаш захираси бўйича амортизация фондини яратиш ҳамда унинг ҳисобини юритиш бўйича амалдаги ишчи счётлар режаси такомиллаштирилган;

товар хомашё биржасидан сотиб олинган транспорт воситаларининг давлат рақамларини бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда тўғри акс эттиришда 0450-“Аукцион орқали олинган транспорт воситаларининг давлат рақамлари” ҳамда 0550-“Аукцион орқали олинган транспорт воситаларининг давлат рақамлари амортизацияси” номли янги ишчи счётлардан фойдаланиш таклиф этилган;

асосий воситалар аудити натижаларининг ишончлилиги ва сифатини оширишда таҳлилий амаллар ҳамда молиявий таҳлил кўрсаткичларидан молиявий ҳолат таҳлилида фойдаланиш услубияти такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:

асосий воситаларни амалиётда туркумлашнинг такомиллашган гуруҳи бўйича берилган таклифлари “Ўздонмаҳсулот” АКтизимидаги “Galla-Alteg” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган(“Ўздонмаҳсулот” АКтизимидаги “Galla-Alteg” АЖнинг 2018 йил 16 апрелдаги 03/345-сон маълумотномаcи). Ушбу таклифни амалиётга жорий этишда асосий воситаларни бухгалтерия ҳисобида тўғри гуруҳлаш ҳамда ундан самарали фойдаланиш имконияти яратилган;

асосий воситаларни амортизация фондини ташкил этиш ва уни алоҳида счётини очиш таклифлари “Ўздонмаҳсулот” АКтизимидаги “Galla-Alteg” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган(“Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги “Galla-Alteg” АЖнинг 2018 йил 16 апрелдаги 03/345-сон маълумотномаcи). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасидаасосий воситаларни таъмирлаш харажатлари назоратга олинган ҳамда шу билан бирга асосий воситаларни  ўз вақтида модернизция қилиб борилиши такомиллаштирилган;

“Аукцион орқали олинган транспорт воситаларининг давлат рақамлари” номли ва унинг амортизациясини ҳисобга олувчи ишчи  счётларни очиш бўйича таклифлари “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги “Toshkentdonmahsulotlari” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўздонмаҳсулот” АКтизимидаги “Toshkentdonmahsulotlari” АЖнинг 2018 йил 26 майдаги 4/568-сон маълумотномаcи). Бу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши орқали корхонада  амортизация харажатларини бошқа операцион харажатларга қўшган ҳолда солиққа тортиладиган базани ҳисоблашда ушбу сумма харажатлар таркибидан чиқарилиб, фойда ҳисобидан қопланиши тартиби ишлаб чиқилиши натижасида ушбу харажатни алоҳида ишчи счётида олиб бориш имконияти яратилган;

асосий воситалар ҳаракатини аудиторлик назоратидан ўтказишда молиявий таҳлил кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифлари Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 12 февралдаги 429 п-сон билан рўйхатдан ўтган Уставининг 2.2-бандига асосан услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2018 йил 12 июндаги 44-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилинишинатижасида корхонада моддий ресурслардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш даражасига баҳо бериш имконияти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish