Ишонқулова Наргиза Ферузжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Биологик фаол қўшимча “Кардиогерб” капсуласининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01 - Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Far105.
Илмий раҳбар: Ашуров Абдурахмон Акбаралиевич, фармацевтика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти, DSc.04/30.09.2022.Far.134.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Неъмат Қаюмович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Зупарова Зулфия Ахрор қизи, фармацевтика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё ва фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий доривор ўсимликлар: дўлана меваси ва анжавбор илдизи ва илдизпояси мажмуасидан олинган мураккаб таркибли қуруқ экстракт асосида кардиопротектор таъсирли капсула шаклидаги биологик фаол қўшимча технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор дўлана ва анжабор доривор ўсимликлари мажмуасидан мураккаб таркибли қуруқ экстракт олишнинг илмий асосланган технологияси ишлаб чиқилган;
мураккаб, дўлана меваси ва анжабор илдиз, илдизпояси таркибли қуруқ экстракт таркибидаги фдавоноидлар, галл кислота, витаминлар, аминокислоталар, макро ва микро элементлар миқдори қуруқ экстрактга тўлиқ ажралиб чиқганлиги замонавий таҳлил усуллари ёрдамида исботланган;
илк бор мураккаб таркибли қуруқ экстракт асосидаги, юрак қон-томир касалликларини профилактикаси учун мўлжалланган БФҚ капсула шаклининг илмий асосланган таркиби танланган ва технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор мураккаб таркибли қуруқ экстракт асосида олинган капсула БФҚнинг сифатини баҳолаш усуллари ишлаб чиқилган ва сифат меъёрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Дўлана меваси ва тепалик анжабори илдизи ва илдизпоясидан олинган мураккаб таркибли қуруқ экстракт ва ундан кардиопротектор таъсирли БФҚ нинг капсула технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«КардиоГерб» биологик фаол қўшимча ишлаб чиқариш бўйича Технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (ТИ 018579371-011:2025). Натижада, кардиопротектор таъсирли капсула шаклидаги БФҚни ишлаб чиқариш имконини берган;
ўтказилган токсикологик синовлар натижасида Дўлана меваси ва анжабор илдизи ва илдизпоясидан олинган мураккаб таркибли қуруқ экстракт асосида олинган кардиопротектор таъсирли капсула шаклидаги БФҚнинг заҳарли эмаслиги ҳамда самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси Санитария-эпидемиология назорати бошқармасининг ижобий хулосалари олинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг санитария-эпидемиология назорати бошқармасининг 2025 йил 2 сентябридаги 244 -, 245-сонли хулосалари). Натижада, зарарсиз ва ишончли фаолликка эга кардиопротектор таъсирли капсула шаклидаги БФҚ ишлаб чиқариш имконини берган.