Эшбобаев Жалолиддин Абдураззақовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оқова сувларни тозалаш жараёнини интеллектуал бошқариш усуллари ва алгоритмлари”, 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4873.
Илмий раҳбар: Хамидов Баходир Таджиддинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Жалолиддин Пахритдинович, техника фанлари доктори, профессор; Алимова Гулчехра Рахимжоновна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Саноат оқова сувларини ион-алмашинадиган смолалар ёрдамида тозалаш жараёнини интеллектуал бошқариш моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат оқова сувларини ион-алмашиниш смолалари ёрдамида тозалаш жараёнида сув қаттиқлиги ва умумий эриган минераллар миқдорининг динамик ўзгаришини аниқлик билан башорат қилиш имконини берувчи стехиометрик матрицалар усули асосида кинетик ва имитацион модел ишлаб чиқилган;
ноаниқлик ва маълумотлар етишмаслиги шароитида сув консентрациясининг тасодифий ўзгарувчанлиги ва кузатиладиган ташқи таъсирларни инобатга олган ҳолда саноат оқова сувларини тозалаш жараёнини ноқатъий мантиқий хулоса усуллари асосида интеллектуал бошқариш тизимини синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
динамик обект хоссалари ва ташқи таъсирларнинг жорий вақтдаги ноаниқлиги ҳамда эҳтимолий табиатини инобатга олган ҳолда нейро-ноқатъий мантиқий ростлагичнинг созлаш параметрларини гибрид ва метаевристик усуллар асосида оптималлаштириш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
жараённинг технологик параметрларини реал вақт режимида мониторинг қилиш асосида чиқаётган сув консентрациясини белгиланган диапазонда барқарор ушлаб туриш ва тизим энергия сарфини минималлаштириш имконини берувчи интеллектуал бошқариш тизими таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оқова сувларни тозалаш жараёнини интеллектуал бошқариш моделлари ва алгоритмларини синтезлаш боʻйича олинган натижалар асосида: 
оқова сувларни тозалаш жараёнининг технологик параметрларини оптимал қийматларини таʼминловчи рақамли бошқариш тизими “АНВАРЖОН БИЗНЕС ИНВЕСТ” АЖда жорий қилинган (“Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги”нинг 2025-йил 9-сентябрдаги 03-03/1-8990-сон маълумотномаси). Натижада, ахборотларни қайта ишлаш вақтини 1,2 % га камайтириш ҳисобига, жараённи бошқаришда натижаларни олиш ва қарор қабул қилишнинг тезлигини 1,4 % га ошириш имконини берган; 
оқова сувларни тозалаш жараёнининг бошқарилувчи технологик параметрларини регламентга мос равишда ушлаб туришни таʼминловчи микроконтроллерли бошқариш тизими ҳамда дастурий мажмуаси “АНВАРЖОН БИЗНЕС ИНВЕСТ” АЖда жорий қилинган (“Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги”нинг 2025-йил 9-сентябрдаги 03-03/1-8990-сон маълумотномаси). Натижада, энергия сарфини 1.2-2 % га камайтириш имконини берган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish