Юсупов Илҳамджан Ибрагимовичнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи: «Ўзбекистоннинг қурғоқчил экотизимларида ўсимликлар этиштиришнинг ресурс тежамкор технологиялардан  фойдаланишнинг экологик  тамойиллари», 11.00.05-Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5803.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон Давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги PhD.02/30.04.2021.Т.79.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Султашева Оролҳон Генгебаевна қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, Абилова Амина Жанабаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг қурғоқчил экотизимларида ўсимликлар етиштиришнинг ресурс тежамкор технологиялардан фойдаланишнинг экологик тамойилларини баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
          биринчи маротаба ўсимлик кўчатларини етиштириш учун пахта тозалаш заводларининг саноат чиқиндиларини механик пресслаш орқали ҳосил қилинган субстратли стаканларда биогумусдан фойдаланиш усули такоммиллаштирилган  (ИАП 06653);
           ўсимлик кўчатларини етиштириш учун субстратли стаканлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган механик пресслар ишлаб чиқарилган; 
           биринчи маротаба пахта тозалаш заводларининг саноат чиқиндилари қайта ишланиб, ўсимлик кўчатларини етиштиришга мўлжалланган субстратли стаканлар ишлаб чиқариш технологияси яратилган;
биринчи маротаба чо'лланиш ва шо'рланиш шароитида ўсимлик кўчатларини етиштиришда технологик ечим сифатида пахта тозалаш заводларининг саноат чиқиндиларини механик пресслаш орқали ҳосил қилинган субстратли стаканларни қўллаш усули яратилган;
чиқиндиларни чириши натижасида ҳосил қилинган гумус таркиби замонавий Авио-200 ИСП–ОЕС индуктив боғланган плазмали оптик эмиссион спектрометрда таҳлил қилиниб, унинг таркибида 24 хилдаги кимёвий элементлар ва уларнинг миқдорий кўрсаткичлари аниқланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистоннинг қурғоқчил экотизимларида ўсимликлар етиштиришнинг ресурс тежамкор технологиялардан  фойдаланишнинг экологик  тамойиллари бўйича олинган натижалар асосида:
Пахта заводи чиқиндилари ва биогумус асосида сабзавот экинлари кўчатларини етиштиришга мўлжалланган стаканларни ишлаб чиқариш ва кўчат етиштириш бўйича ва пахта тозалаш корхоналарида саноат чиқиндиларини ҳосил қилувчи манбаларни ва уларда ҳосил бўладиган чиқиндилар миқдорини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигига жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигига жорий қилиш тўғрисидаги 2025 йил 10 майдаги 05/06-02-448 сон Маълумотнома). Натижада пахта тозалаш заводларининг ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш ва ўсимлик кўчатларини етиштириш учун стаканлар ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги ҳисоблаб чиқилиб, ҳар гектарга 106202,44 сўмни ташкил этган.
Пахта тозалаш заводи чиқиндилари, биогумус ва қумдан фойдаланиб - гул тувакларда ўсимликлар етиштириш натижасида чириндига айланган чиқинди намунаси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига жорий қилиш тўғрисидаги 2025 йил 23 май № 03-03/1-03/3-5039 сон Маълумотнома). Натижада механизациялаш орқали амалга оширилаётган технологик жараёнларни қисқартириш ҳисобига ҳар гектар ердан олинадиган иқтисодий самарадорлик 1 миллион 300 минг сўмни ташкил этиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish