Тореев Фозилбек Нуруллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Г.ҳирсутум Л. турига мансуб ғўза навларида тола ҳосилдорлигини оширишнинг назарий ва амалий асослари”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Qx266
Илмий маслаҳатчи: Мамарахимов Бунёд Икромович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Саидғани Мухтарович, биология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Жамолхон Ходжахонович, биология фанлари доктори, профессор; Қаршиева Умида Шукуровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон Деҳқончилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб хорижий Акала сж нави ҳамда маҳаллий нав ва тизмалар иштирокидаги оддий ва мураккаб дурагай авлодларни қимматли хўжалик белгилари таҳлиллари асосида тезпишар, маҳсулдор, вилт касаллигига бардошли, тола чиқими, сифати ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги бошланғич ашё ва навларни яратишни назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғўзанинг дурагай авлодлари таҳлиллари асосида тола ҳосилдорлигини таъминловчи, яъни тола индекси юқори бўлган трансгрессив генотипларни ажратиб олишда оддий дурагайларга нисбатан мураккаб дурагайларнинг самараси юқори эканлиги аниқланган;
дурагайлар, оилалар ва тизмаларда тола ҳосилдорлигини оширувчи тола индекси, чигитлар йириклиги, тола чиқими каби белгиларни ирсийланиши, белгиларнинг бир-бирига боғлиқлиги, ўзгарувчанлиги таҳлилллари асосида ушбу белгиларни тезпишарлик ва маҳсулдорлик белгилари билан бир генотипда жипсланиши исботланган.
оддий ва мураккаб дурагайларда вегетация даври ва вертициллиёз вилт билан зарарланишини, тола ҳосилдорлигини таъминловчи белгилари билан боғлиқликлари аниқланган ҳамда юқори авлод дурагайларида ушбу белгилар орасидаги корреляцияси ижобий томонга ўзгариши исботланган;
оддий ва мураккаб дурагайларда вегетация даври ва вертициллиёз вилт билан зарарланишини, тола ҳосилдорлигини таъминловчи белгилари билан боғлиқликлари аниқланган ҳамда дурагай авлодларини асосий қимматли хўжалик белгиларининг таҳлили асосида янги генотиплар танланган;
ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб Акала сж нави ҳамда маҳаллий навлар иштирокидаги юқори авлод дурагайларидан тезпишар, маҳсулдор, вилт касаллигига бардошли, тола чиқими ва индекси юқори бўлган бир қатор янги тизмалар ажратилган;
тезпишар, кўсаклар очилиш суръати юқори, кўсаги ва чигити йирик, маҳсулдор, тола чиқими ва индекси юқори, вилт касалликларига бардошли, толаси ИВ-типга мансуб бўлган янги С-2621 ва С-2624 навлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Г.ҳирсутум Л. турига мансуб ғўза навларида тола ҳосилдорлигини оширишнинг назарий ва амалий асослари бўйича олиб борилган илмий ва амалий тадқиқотлар натижасида:
ўрта толали ғўзанинг тезпишар, серҳосил, тола ҳосилдорлиги, тола индекси ва тола чиқими юқори ҳамда вилт касаллигига бардошли бўлган янги С-2621 нави ва Т-511 тизмалари уруғлари ПСУЕАИТИнинг ғўза коллекцияси фондига топширилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 21-октябрдаги 05/04-04-699 сонли маълумотномаси). Натижада, селекция соҳасидаги назарий ҳамда амалий тадқиқотларда бошланғич ашё сифатида фойдаланишга тавсия этилган ҳамда ғўза генофондини қимматли хўжалик белгиларининг ижобий мажмуасига эга тола ҳосилдорлиги юқори бўлган янги нави билан бойитиш имконини берган;
серҳосил, вертициллиёз вилт ва гоммоз касалликларига бардошли, юқори тола сифати ва миқдори билан мужассамлашган ҳамда асосий қимматли хўжалик белгиларининг юқори мажмуасига эга бўлган ғўзанинг янги “С-2621” нави Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “Селексионер” участкасида ижобий натижаларга эришган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 21-октябрдаги 05/04-04-699 сонли маълумотномаси). Натижада, “С-2621” нави Сурхондарё вилояти тупроқ иқлим шароитига мос деб топилган;
ғўзанинг янги “С-2621” нави Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманидаги “Орифжон” фермер хўжалигида 2,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 21-октябрдаги 05/04-04-699 сонли маълумотномаси). Натижада, “С-2621” нави шўрланиш ва сув танқислигига бардошли, ўрта пишар 110-112 кун, битта кўсакдаги пахта вазни 6,0-6,5 г. тола чиқими 39,0-40,5 %, микронейр кўрсаткичи 4,3-4,5, тола узунлиги 1,15-1,22 дюйм, умумий ҳосилдорлик 39,5-43,5 с/га ни ташкил этиб, назоратга нисбатан 4,0-6,0 с/га юқори ҳосил олишга эришилган;
ғўзанинг янги “С-2621» нави Қашқадарё вилоятининг, Қарши туманидаги “Убайдулло бобо” фермер хўжалигида 1,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 21-октябрдаги 05/04-04-699 сонли маълумотномаси). Натижада, “С-2621” нави шўрланиш ва сув танқислигига бардошли, ўртапишар 111-112 кун, битта кўсакдаги пахта вазни 6,1-6,5 г, тола чиқими 39,2-40,6 %, микронейри 4,3-4,5, тола узунлиги 1,16-1,22 дюйм, умумий ҳосилдорлик 40,2-43,9 с/га ни ташкил этиб, назоратга нисбатан 4,5-6,6 с/га юқори ҳосил олишга эришилган.
ғўзанинг айрим биотик омилларга бардошли, серҳосил, йирик кўсакли, тола чиқими ва тола сифати юқори бўлган янги “С-2621” нави Сирдарё илмий-тажриба станцияси майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025 йил 21-октябрдаги 05/04-04-699 сонли маълумотномаси). Натижада, навнинг тезпишарлиги 114-118 кунни, бир дона кўсакдаги пахта вазни 6,3-6,8 граммни, тола чиқими 37,6-39,7 фоизни, тола сифати ИВ-типни, ҳосилдорлиги 42,3 с/га ни ташкил этган ҳолда назоратга нисбатан қўшимча 2,5-3,0 с/га юқори ҳосил олишга эришилган.