Джураева Ирода Баҳром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Иқтисодий зоналарда инвестицион фаолиятни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2964
Илмий раҳбар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Бурхонов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бакиева Ирода Абдушукуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эркин иқтисодий зоналар фаолийатини молийалаштиришда инвестицион ресурслар фаоллигини ошириш йўлларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсийаларлар ишлаб сҳиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий зоналарда инвестицион фаолиятни такомиллаштиришда саноат зоналари ҳудудида реализация қилинадиган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи учун тўловни тўлиқ амалга оширган инвесторлар учун ижара ҳуқуқини кредит маблағларини мазкур ҳудудда лойиҳа амалга оширишга йўналтириш шарти билан кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш механизми такомиллаштирилган; 
кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини инфратузилма билан таъминлашда тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминловчи, давлат ва жамғарма маблағларини биргаликда жалб этишга асосланган молиялаштириш амалиёти таклиф этилган;
иқтисодий зоналарда инвестицион фаолликни ошириш орқали йўл, электр энергияси, сув ва оқова тизимлари каби зарур инфратузилмалардан иқтисодий зоналарда узлюксиз фойдаланиш имкониятларини яратиш, интеграциялашган молиявий мониторинг технологияларини қўллаш асослаб берилган;
махсус иқтисодий зоналарни дунёнинг нуфузли брендлари билан биргаликда ташкил қилишда иқтисодий ўсиш суръатларини жадаллаштириш, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун қулай бизнес муҳитини яратиш ҳамда технологик трансфер ва инновацион ечимларни миллий ишлаб чиқаришга интеграциялаш механизмлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин иқтисодий зоналар фаолийатини молийалаштиришда инвестицион ресурслар фаоллигини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
иқтисодий зоналарда инвестицион фаолиятни такомиллаштиришда саноат зоналари ҳудудида реализация қилинадиган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи учун тўловни тўлиқ амалга оширган инвесторлар учун ижара ҳуқуқини кредит маблағларини мазкур ҳудудда лойиҳа амалга оширишга йўналтириш шарти билан кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон “Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолият самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” фармонида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатасининг 2025-йил 3-мартдаги 9/02-12-2979-сонли маълумотномаси) Натижада, саноат зоналарида инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда кредит маблағларини гаров эвазига жалб қилиш механизми такомиллаштирилган ва инвестицион фаолликни 8 фоизга оширишга олиб келинган;
кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини инфратузилма билан таъминлашда тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминловчи, давлат ва жамғарма маблағларини биргаликда жалб этишга асосланган молиялаштириш амалиётига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-404-сон “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатасининг 2025-йил 3-мартдаги 9/02-12-2979-сонли маълумотномаси) Натижада, саноат зоналарининг инфратузилма молиялаштируви 10 фоизга яхшиланган ва ёшлар тадбиркорлик зоналари учун янги молиялаштириш механизми жорий қилинган;
иқтисодий зоналарда инвестицион фаолликни ошириш орқали йўл, электр энергияси, сув ва оқова тизимлари каби зарур инфратузилмалардан иқтисодий зоналарда узлюксиз фойдаланиш имкониятларини яратиш, интеграциялашган молиявий мониторинг технологияларини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармонига 1-илова “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш”да амалга оширишга оид давлат дастури 49-бандини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт стратегияси марказининг 20-май 2024-йилдаги 297-сонли маълумотномаси) Натижада, иқтисодий зоналарда ишлаб чиқариш жараёнларининг узлюксизлиги таъминланиб, 2023–2024-йилларда ҳудудларда 120 дан ортиқ янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилди ва 10 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилган;
махсус иқтисодий зоналарни дунёнинг нуфузли брендлари билан биргаликда ташкил қилишда иқтисодий ўсиш суръатларини жадаллаштириш, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун қулай бизнес муҳитини яратиш ҳамда технологик трансфер ва инновацион ечимларни миллий ишлаб чиқаришга интеграциялаш механизмларига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармонига 1-илова “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш”да амалга оширишга оид давлат дастури 55-бандини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт стратегияси марказининг 20-май 2024-йилдаги 297-сонли маълумотномаси) Натижада, мамлакатда иқтисодий ўсиш суръатларини жадаллаштириш, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун қулай бизнес муҳитини шакллантириш ҳамда нуфузли халқаро брендлар иштирокида илғор технологиялар ва инновацион ечимларни жорий қилишга қаратилган. Шу орқали эркин иқтисодий зоналарда инвестицион ресурслар фаоллигини такомиллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги улушини кенгайтириш имкони иқтисодий ўсишнинг янги драйверларини шакллантиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish