Нуруллаева Умида Нуриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хотин-қизларнинг ижтимоий кайфияти социологик таҳлил обекти сифатида”, 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/S146.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, PhD21/30.10.2020.Ped/S127.01.
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори (DSc), доцент Собирова Умида Фарҳодовна.
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини оʻрганиш Маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хотин-қизларнинг ижтимоий кайфиятини коʻрсатиб берувчи индикаторларни ишлаб чиқиш ва баҳолаш орқали мазкур ёʻналишни оптималлаштирувчи таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хотин-қизларнинг ижтимоий кайфияти, уларнинг ижтимоий мавқейини ифодаловчи, иқтисодий муносабатлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланиш жараёнларига ингибитор ёки катализатор сифатида таъсир кўрсатувчи, ўзгарувчан ва кўп омилли мураккаб категория сифатида асослаб берилган;
хотин-қизларнинг ижтимоий кайфиятини уларнинг дунёқарашига мувофиқ жамиятга мослашув даражасини баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилган: “тўлиқ мослашаётган”, “қисман мослашаётган” ва “мослаша олмаётган” тоифаларига ажратиш тизими социологик жиҳатдан асосланган;
фрустрация ҳолатидан конструктив фаолликка ўтиш жараёни (шахсий ривожланиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва аёлларнинг жамиятдаги ролини кенгайтириш) руҳий, оилавий ва ижтимоий барқарорлик ресурсларини ишга солиш орқали амалга ошиши социологик асослантирилган;
ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотлар, манипулятив контент ва жамоавий муҳит босимлари хотин-қизлар кайфиятида “рақамли стресс” ҳамда ижтимоий ишонч инқирозини шакллантирувчи социопсихологик омиллар эканлиги эмпирик жиҳатдан асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Хотин-қизларнинг ижтимоий кайфияти социологик таҳлил обекти сифатида” мавзусидаги диссертация ишининг илмий янгилигидан қуйидаги оʻринларда фойдаланилди:
хотин-қизларнинг ижтимоий кайфияти, уларнинг ижтимоий мавқеини ифода этувчи, иқтисодий муносабатлар билан ўзаро боғлиқ, ривожланиш жараёнларига ингибитор ёки катализатор сифатида таъсир кўрсатувчи, ўзгарувчан ва кўп омилли мураккаб категория сифатида асослаб берилиши “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан ўтказилаётган ижтимоий сўровлар ва тадқиқотлар методологик базасини бойитди. Ушбу ёндашув “Фуқаролар Ўзбекистонда хотин-қизларнинг роли, гендер тенглик ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақида” мавзусидаги ўтказилган тадқиқот доирасида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда қўлланилмоқда (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2025-йил 23-октябрдаги 01-16/2013-сонли маълумотномаси);
жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий кайфиятини уларнинг дунёқарашига мувофиқ равишда жамиятга мослашув даражасини баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилган: “тўлиқ мослашаётган”, “қисман мослашаётган” ва “мослаша олмаётган” аёллар тоифаларига ажратиш тизими мамлакатни барқарор ривожлантириш бўйича СМТИ томонидан ўтказилган тадқиқотларда фойдаланилди ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий кайфияти, уларнинг жамиятга мослашув даражаси ижтимоий индикаторлар сифатида Институт тадқиқотлари дастурларига киритилди (Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2024-йил 21-ноябрдаги 04-1/1208-сонли, 2025-йил 23-октябрдаги 04-4/1366-сонли маълумотномалари).
фрустрация ҳолатидан конструктив фаолликка (шахсий ривожланиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва аёлларнинг жамиятдаги ролини кенгайтириш) ўтиш жараёнининг руҳий, оилавий ва ижтимоий барқарорлик ресурсларини ишга солиш орқали амалга ошиши социологик асослантирилганлиги инобатга олиниб, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан “Фуқаролар Ўзбекистонда хотин-қизларнинг роли, гендер тенглик ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақида” мавзусидаги тадқиқотнинг дастури ҳамда саволномаларини ишлаб чиқишда фойдаланилди. Бу, ўз навбатида, хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда уларнинг ички ресурсларидан фойдаланиш механизмини кучайтириш борасидаги таклифларни ишлаб чиқиш имконини берди (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2025-йил 23-октябрдаги 01-16/2013-сонли маълумотномаси);
ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотлар, манипулятив контент ва жамоавий муҳит босимлари хотин-қизлар кайфиятида “рақамли стресс” ҳамда ижтимоий ишонч инқирозини шакллантирувчи социопсихологик омиллар эканлиги СМТИнинг тадқиқот фаолиятида яна бир бор ўз исботини топди. Бу борада тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқишда хотин-қизлар, яъни гендер масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича хулоса қилинди (Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2024-йил 21-ноябрдаги 04-1/1208-сонли, 2025-йил 23-октябрдаги 04-4/1366-сонли маълумотномалари).