Тўлаев Сафармурод Боймуҳаммад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корпоратив мижозларга кўрсатиладиган инновацион банк хизматларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4474.
Илмий раҳбар: Рустамов Мақсуд Сувонқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Обламурадов Нарзулла Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тижорат банклари томонидан корпоратив мижозларга тақдим этилаётган банк хизматлари амалиётининг ҳозирги ҳолатини тадқиқ этиш ва уни такомиллаштиришга оид таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларида молиявий жиҳатдан йирик мижозларга “Корпоратив силвер”, “Корпоратив голд” ва “Корпоратив платинум” каби янги инновацион банк маҳсулотларини кўрсатиш орқали банк даромадларини 3-5 фоизгача ошириш таклифи этилган;
корпоратив мижозларга “Буй-баcк” банк хизматини кўрсатиш орқали муаммоли кредит (НПЛ) ҳажмини 5-10 фоизгача қисқартириш имконияти асосланган;
корпоратив мижозлар учун “Билл-дисcоунтинг” банк махсулотини ишлаб чиқиш орқали банк хизматлари сифати 10 фоизга ошириш таклиф этилган;
банк корпоратив мижозларининг нотўловликлар муаммосини электрон тўлов талабномаларини шакллантириш ва кредиторларига қўйиш орқали 5-8 фоизгача камайтириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корпоратив мижозларга кўрсатиладиган инновацион банк хизматларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида молиявий жиҳатдан йирик мижозларга “Корпоратив силвер”, “тижорат банкларида молиявий жиҳатдан йирик мижозларга “Корпоратив силвер”, “Корпоратив голд” ва “Корпоратив платинум” каби янги инновацион банк маҳсулотларини кўрсатиш орқали банк даромадларини 3-5 фоизгача ошириш таклифи АТБ “Турон банк”нинг 2023-2027 йилларда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган (“Турон бан” акциядорлик тижорат банк 2024-йил 24-сентябрдаги №21/02-256-сон маълумотнома). Натижада банкнинг корпоратив мижозларга кўрсатадиган хизматлари сони ортишига ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга имкон берган. Шунингдек, 2023-йил биринчи 6 ойлигида корпоратив мижозлари сони 315 тани (8286,76 млр. сўм) ташкил этган бўлса, 2024-йил биринчи 6 ойлигида 416 тани (8286,76 млр. сўм) ташкил этган;
корпоратив мижозларга “Буй-баcк” банк хизматини кўрсатиш орқали муаммоли кредит (НПЛ) ҳажмини 5-10 фоизгача қисқартириш таклифи АТБ “Турон банк”нинг 2023-2027 йилларда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган (“Турон бан” акциядорлик тижорат банк 2024-йил 24-сентябрдаги №21/02-256-сон маълумотнома). Натижада, корпоратив мижозлар томонидан ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини сотиш рағбатлантирилиб уларнинг даромадини ортишига ва мижозлар учун транспорт воситаларини ҳеч қандай муаммоларсиз сотиб олиш имкониятини яратган;
корпоратив мижозлар учун “Билл-дисcоунтинг” банк махсулотини ишлаб чиқиш орқали банк хизматлари сифати 10 фоизга ошириш таклифи АТБ “Турон банк”нинг 2023-2027 йилларда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган (“Турон бан” акциядорлик тижорат банк 2024-йил 24-сентябрдаги №21/02-256-сон маълумотнома). Натижада барча корпоратив мижозлар учун пул айланмасини оширишга ҳамда дебиторлик қарзини вақтида бартараф этишга олиб келди. Корпоратив мижозларни 2024-йил 8 ойлик якуний пул айланмаси натижадорлиги 15855,7 млрд. сўмни ташкил этган;
банк корпоратив мижозларининг нотўловликлар муаммосини электрон тўлов талабномаларини шакллантириш ва кредиторларига қўйиш орқали 5-8 фоизгача камайтириш таклифи АТБ “Турон банк”нинг 2023-2027 йилларда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган (“Турон бан” акциядорлик тижорат банк 2024-йил 24-сентябрдаги №21/02-256-сон маълумотнома). Натижада, банкнинг корпоратив мижозлари сони ортишига ва уларнинг вақтларини унумли фойдаланишига ҳам шу билан бирга ўзаро нотўловликлар муаммоларини камайтиришга хизмат қилган.