Ибрагимов Гафуржан Ахметовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётдаги лойиҳаларни портфел инвестициялар асосида молиялаштиришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4114.
Илмий раҳбар: Исаков Жонабай Якепбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ Давлат Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент, Абдуразакова Наргиза Рихсибаевна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодиётда лойиҳаларни портфел инвестициялар асосида молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат активлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларининг фонд биржасида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилиши ва камида 30 фоизини дастлабки тўловни бир мартада амалга оширган харидорларга ушбу активларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш таклиф этилган;
тижорат банкларининг инвестиция активларини бошқариш жараёнидаги лойиҳаларни инвестиция компаниялари билан биргаликда ишлаб чиқиб, кейинчалик уларни “тайёр лойиҳа” сифатида тадбиркорларга сотиш таклиф этилган;
Оролбўйи минтақасини ривожлантиришда тадбиркорлик субектларининг лойиҳаларига инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда айланма маблағларни шакллантириш мақсадларига миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ 5 млрд. сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда, кафиллик шартномасини бир томонлама бекор қилмаслик шарти билан кафолат тақдим этиш бўйича таклиф этилган;
портфел инвестициялар орқали молиялаштиришда “краудфандинг” инструментини амалиётга жорий қилиш йўли билан аҳолининг боʼш пул маблағларини Оролбўйи минтақаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришни рағбатлантириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лойиҳаларни портфел инвестициялар орқали молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий изланишлар асосида:
давлат активлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларининг фонд биржасида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилиши ва камида 30 фоизини дастлабки тўловни бир мартада амалга оширган харидорларга ушбу активларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024 йил 10 июндаги 02-11-1-01063 сонли маълумотномаси). Натижада, дастлабки тўловнинг камида 30 фоизини бир мартада тўлаган харидорларга активларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш имконияти берилиши, кредит олиш ёки бошқа молиявий инструментлардан фойдаланишни осонлаштирган;
тижорат банкларининг инвестиция активларини бошқариш жараёнидаги лойиҳаларни инвестиция компаниялари билан биргаликда ишлаб чиқиб, кейинчалик уларни “тайёр лойиҳа” сифатида тадбиркорларга сотиш бўйича таклифи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий этилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024 йил 10 июндаги 02-11-1-01063 сонли маълумотномаси) Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали тижорат банкининг молиявий барқарорлигини таъминлашга ҳамда янги лойиҳаларни “тайёр лойиҳа” сифатида тадбиркорларга сотиш орқали Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга саноат йўналишида амалга ошириладиган камида 1 мингта инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилиб ва уларнинг амалга оширилишига эришилган.
Оролбоʼйи минтақасини ривожлантиришда тадбиркорлик субектларининг лойиҳаларига инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда айланма маблағларни шакллантириш мақсадларига миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ 5 млрд. сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда, кафиллик шартномасини бир томонлама бекор қилмаслик шарти билан кафолат тақдим этиш бўйича таклифи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий этилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024 йил 10 июндаги 02-11-1-01063 сонли маълумотномаси) Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Оролбўйи минтақасида «яшил» инвестициялар ва кредитлар учун техник тартибга солиш талабларини ишлаб чиқиш ҳамда айланма маблағларни шакллантиришга миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кафиллик шартномасини бир томонлама бекор қилмаслик шарти билан кафолат тақдим этишга эришилган.
портфел инвестициялар орқали молиялаштиришда “краудфандинг” инструментини амалиётга жорий қилиш йўли билан аҳолининг бўш пул маблағларини Оролбўйи минтақаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришни рағбатлантириш бўйича таклифи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий этилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024 йил 10 июндаги 02-11-1-01063 сонли маълумотномаси) Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида инвестиция фаолиятини муқобил молиялаштириш усуллари орқали бўш пул маблағларини Оролбўйи минтақаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришни рағбатлантириш истиқболлари ҳақида маълумотлар базасининг шаклланишига имкон яратиб, келгуси йилларда улардан кенг фойдалана олиш имкониятининг яратилиши орқали Оролбўйи минтақаси инвестицион жозибадорлигининг 13 фоизга ўсишини таъминлаган.