Бабажанов Хамдам Атабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг инновацион механизмларини такомиллаштириш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5512.
Илмий раҳбар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Насретдинова Фарангис Одиловна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг инновацион механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада “оилавий тадбиркорликни ривожланиш индекси” (фамилй энтрепренеуршип девелопмент индех) тавсифи “юқори” (81-100 балл), “ўрта” ( 70-80 балл) ва “паст” (55-69 балл) даражада табақалаштирилган ҳолда ажратиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожланишга таъсир қилувчи инсон капитали, ижтимоий капитал, молиявий капиталдан синергия асосида фойдаланувчи оилавий таддиркорликнинг дастлабки консептуал модели таклиф этилган;
минтақада иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда оилавий тадбиркорлик корхоналари фаолияти самарадорлигини комплекс баҳолаш ва ҳолатини аниқлашда СПАCЕ (стратегиc поситион анд аcтион эстиматион) таҳлили асосида оилавий тадбиркорлик фаолиятига таъсир қилувчи омиллар устуворлиги аниқланган;
минтақада оилавий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажми ва унга таъсир этувчи омилларнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг инновацион механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада “оилавий тадбиркорликни ривожланиш индекси” (фамилй энтрепренеуршип девелопмент индех) тавсифи “юқори” (81-100 балл), “ўрта” ( 70-80 балл) ва “паст” (55-69 балл) даражада табақалаштирилган ҳолда ажратиш таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2024-йил 3-майдаги 197-189-12-0-Қ/24-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги 7-3785-сон маълумотномаси).Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш вилоят ҳудудларида оилавий тадбиркорликни ривожланиш даражаси бўйича мавжуд ҳолатни ёрқин акс эттириш имконини берган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожланишга таъсир қилувчи инсон капитали, ижтимоий капитал, молиявий капиталдан синергия асосида фойдаланувчи оилавий таддиркорликнинг дастлабки консептуал модели Хоразм вилоят ҳокимининг 2024-йил 3-майдаги 197-189-12-0-Қ/24-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги 7-3785-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни маҳаллий ҳокимият томонидан қўллаб - қувватлаш тадбирлари самарадорлигини баҳолаш имконини берган;
минтақада иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда оилавий тадбиркорлик корхоналари фаолияти самарадорлигини комплекс баҳолаш ва ҳолатини аниқлашда СПАCЕ (стратегиc поситион анд аcтион эстиматион) таҳлили асосида оилавий тадбиркорлик фаолиятига таъсир қилувчи омиллар устуворлиги бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2024-йил 3-майдаги 197-189-12-0-Қ/24-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги 7-3785-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида минтақада оилавий тадбиркорлик корхоналари фаолияти самарадорлиги ўрта ҳисобда 5-10 фоизга ошган;
минтақада оилавий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажми ва унга таъсир этувчи омилларнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Хоразм вилоят ҳокимининг 2024-йил 3-майдаги 197-189-12-0-Қ/24-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги 7-3785-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида минтақада фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарнинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажмидаги улушини узоқ муддатли истиқболда 10-15% гача этказиш имконини берган.