Асатуллаев Хуршид Сунатуллаевичнинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат фискал (бюджет-солиқ) сиёсатининг иқтисодий фаолликни таъминлашга йўналтирилган механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ҳамда 08.00.01-“Иқтисодиёт назарияси”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Iqt173.
Илмий маслаҳатчи: Джураев Тошболта Тухтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Тўхлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Азимов Рустам Садикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жумаев Нодир Хосиятович
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат фискал (бюджет-солиқ) сиёсатининг иқтисодий фаолликка йўналтирилган механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат фискал (бюджет-солиқ) сиёсатининг иқтисодий фаолликни: самарали иқтисодий ўсиш, инновацион-инвестицион фаолликни ва оқилона бандликни ошириш ва пировардида аҳоли турмуш фаровонлигини ўстиришга йўналтирилган механизмини такомиллаштиришнинг янги муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
иқтисодий ривожланиш жараёнининг даврий ҳолатидан келиб чиқиб, давлат фискал (бюджет-солиқ) асосий дастаги ҳисобланган бюджет даромадалари ва харажатларини ўзаро мувофиқлаштирувчи драйвер (автоматик) модели таклиф этилган;
республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантириш таклиф этилган;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушган тушумларнинг Навоий вилоятида 66 фоизи, Тошкент вилоятида 51 фоизи, Тошкент шаҳрида 12 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда 100 фоизида Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказиш таклиф этилган;
меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда, камбағал оила аъзоларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари камбағал оила аъзолари бўлган ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича ижтимоий солиқни белгиланган даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат фискал (бюджет-солиқ) сиёсатининг иқтисодий фаолликка йўналтирилган механизмини такомиллаштириш ҳамда истиқбол йўналишларини белгилашга қаратилган мазкур тадқиқот иши доирасида олинган илмий натижалар асосида:
давлат фискал (бюджет-солиқ) сиёсатининг иқтисодий фаолликни: самарали иқтисодий ўсиш, инновацион-инвестицион фаолликни ва оқилона бандликни ошириш ва пировардида аҳоли турмуш фаровонлигини ўстиришга йўналтирилган механизмини такомиллаштиришнинг янги муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 сентябрдаги 438-сонли буйруғи ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024 йил 27 декабрдаги 448-сон буйруғи). Натижада, давлат фискал (бюджет-солиқ) сиёсатининг мамлакат ЯИМнинг ўсишига, инновацияларни рағбатлантириш, ҳудудларда инвестициявий жозибадорликни ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш орқали оқилона бандликка эришиш мумкинлиги тўғрисидаги янгича талқини таъсирида ушбу жараёнлар мазмунини тушунишга замонавий қарашлар шаклланди;
иқтисодий ривожланиш жараёнининг даврий ҳолатидан келиб чиқиб, давлат фискал (бюджет-солиқ) сиёсатининг асосий дастаги ҳисобланган бюджет даромадлари ва харажатларини ўзаро мувофиқлаштирувчи драйвер (автоматик) модели яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 сентябрдаги 438-сонли буйруғи ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024 йил 27 декабрдаги 448-сон буйруғи). Натижада мамалакат иқтисодий ривожланиши бир текисда кетмаслиги, ташқи ва ички омиллар даврий ҳолати ўзгарувчанлиги сабабли уни юмшатувчи ва рағбатлантирувчи давлат фискал (бюджет-солиқ) сиёсатининг асосий дастаги ҳисобланган бюджет даромадлари ва харажатларини ўзаро мувофиқлаштирувчи драйвер (автоматик) модели ишлаб чиқилган;
республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантириш таклифидан республика ва ҳудудлар бюджетини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институти 2025 йил 7 майдаги №3/дн-94-сон хати). Натижада ҳудудлар бюджети даромадлари тенгсизлиги, уларнинг ички салоҳияти ва фаолият юритаётган корхоналарни рағбатлантириш, миллий иқтисодиёт жорий йили давомида кутилмаган иқтисодий кўрсаткичлар, жумладан, иқтисодий ўсиш, инвестицион ва инновацион фаоллик, бандлик кўрсаткичларини яхшиланишига қаратилган ижтимоий дастурларни олиб боришга қаратилиши ҳамда давлат бюджети тақчиллигини 3,0 фоизлик даражада ушлаб туриш имкониятининг яратилишига эришилган;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушган тушумларнинг Навоий вилоятида 66 фоизи, Тошкент вилоятида 51 фоизи, Тошкент шаҳрида 12 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда 100 фоизида Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-886-сон «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институти 2025 йил 7 майдаги №3/дн-94-сон хати). Натижада йирик солиқ тўловчиларнинг ҳудудлар кесимидаги нисбатлар фоизининг бундай кўриниши маҳаллий бюджет харажатларнинг мутаносиб тақсимланишига ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган мақсадли инвестицион лойиҳа дастурларининг фаоллиги ошишига хизмат қилмоқда.
меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда, камбағал оила аъзоларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари камбағал оила аъзолари бўлган ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича ижтимоий солиқни белгиланган даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институти 2025 йил 7 майдаги №3/дн-94-сон хати) Натижада иқтисодиётда тикув-трикотаж, поябзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларига ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда ва солиқ даврида тикув-трикотаж, поябзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгилашга олиб келади. Бунда 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш имконияти яратилиб қарийиб 2 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаоллигини ошишига хизмат қилган.