Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимов Ибрахим Иркиновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Модификацияланган битумлар асосидаги асфальтбетон ва том қопламаларининг структураси, хоссалари ва технологияси», 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/T159.

Илмий маслаҳатчи: Ходжаев Саидаглам Аглоевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc 27.06.2017. Т.11.01.

Расмий оппонентлар: Негматов Сойибжон Содиқович, техника фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахритдин Баратович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Собиров Баходир Бойпулатович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: модификацияланган битумлар ишлаб чиқаришнинг оксидлашсиз интенсив технологияни яратиш ҳамда улар асосида йўлбопасфальтбетон ва томбоп қопламаларнинг структура ва хоссаларини оптимал-лаштириш ҳисобига эксплуатация хоссаларини ва ишончлилигини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

полимерлар ва структура ҳосил қилувчи сирт-фаол моддаларнинг модификациялаш таъсирини ҳисобга олган ҳолда қовушқоқлик, ҳарорат-бардошлик даражаси юқори бўлган битумлар ва энергия ресурсларни тежовчи янги оксидлашсиз интенсив технология яратилган;

оксидланиш реакцияси натижасида мустаҳкам углеводород занжирларини ҳосил қилувчи эркин радикаллар пайдо бўлиши битумларни модификациялаш давридаги кечадиган физик ва кимёвий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда асосланган;

оксидланиш реакцияси даврида кислород таъсирида органик бирикмалардан водород ажралиб, қўшимча мустаҳкам структурали смола ва асфальтенларнинг ҳосил бўлиши битумни модификациялаш ҳисобига  асосланган;

«битум – сирт - фаол модда – полимер – минерал модда» композициясидаги модификациялашда битум таркибида структура ҳосил бўлиши механизми сирт-фаол модданинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;

модификацияланган асфальтбетон қопламаларининг эластик хоссалари ва деформацияга чидамлилиги ҳамда эксплуатацион кўрсаткичлари ортиши сирт-фаол моддалар ва полимер қўшимчаларнинг каогуляцион структурани ҳосил қилишини ҳисобга олган ҳолда асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Модификацияланган битумлар асосидаги асфальтбетон ва том қопламаларининг структураси, хоссалари ва технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

оксидлашсиз интенсив технологияни қўллаб қовушқоқ ва ҳароратбардош модификацияланган битумлар «EURO GLOBAL ASPHALT» МЧЖ заводида ва Янгийўл туман йўл эксплуатация унитар корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллар давлат қўмитасининг 2018 йил 17 декабрдаги 03-6607-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш технологик жараёнида ҳароратни 140–150 0С даражага пасайтириш, технологик жараён вақтини 10–12 соатга қисқартириш, зарарли моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалишини 50 фоизга камайтириш имконини берган;

модификацияланган йўлбоп битумлар асосида асфальтбетон қоришмалари Автомобиль йўллар давлат қўмитасини тасарруфидаги корхоналарда, жумладан  Янгийўл туман йўл эксплуатация унитар корхонаси ва «EURO GLOBAL ASPHALT» МЧЖ заводида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллар давлат қўмитасининг 2018 йил 17 декабрдаги 03-6607-сон маълумотномаси). Натижада асфальтбетон қопламаларнинг мустаҳкамлиги, сув таъсири ва музлашга чидамлилиги 1,5–2,0 баробарга ошириш, полимерларни 50–60 фоизгача тежашга эришилган;

модификацияланган йўлбоп битумлар асосида асфальтбетон қоришмалари Янгийўл шаҳридаги Самарқанд кўчасида 2400 м2ва Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор-Муқумий» чорраҳасидаги 1600 м2 йўлларни қоплашга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллар давлат қўмитасининг 2018 йил 17 декабрдаги 03-6607-сон маълумотномаси). Натижада асфальтбетон қопламаларни тўшашда ҳароратни 10 0С, пневмо катокларда асфальтбетон қопламаларни зичлаш сонини 20% камайтириш имкони яратилган;

асфальтбетон қопламаларда структура ҳосил қилувчи қўшимчадан фойдаланишнинг аналитик ифодалари МҚН54-2009 (муассасавий қурилиш нормалари) «Йўл асфальтобетонларининг сурилишга мустаҳкамлигини структура ташкил қилувчи қўшимчалар қўшиш ёрдамида ошириш бўйича методик қўлланма» Автомобиль йўллар давлат қўмитаси корхоналарида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллар давлат қўмитасининг 2018 йил 17 декабрдаги 03-6607-сон маълумотномаси). Натижада йўлбоп модификацияланган битумларни 3–5 фоизга тежаш ва асфальтбетон қопламаларининг юқори ҳароратдаги сурилишга бўлган мустаҳкамлигини 20 фоизга оширишга эришилган;

модификацияланган йўлбоп асфальтбетон қоришмаларини ишлаб чиқаришнинг аналитик ифодалари ТИ-25982978:01-2018 (технологик инструкция) «Йўл қопламалари тўшаш учун модификацияланган асфальтобетон қоришмалари ишлаб чиқариш» ШНҚ 3.06.03-08 (шаҳар норматив қоидалари) «Автомобиль йўллари»га қўшимча ўзгартиришлар киритиш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллар давлат қўмитасининг 2018 йил 17 декабрдаги 03-6607-сон маълумотномаси). Натижада модификацияланган битумлар асосидаги асфальтбетон қопламаларининг сифатини оширишга эришилган;

томбоп қовушқоқ битумларни оксидлашсиз интенсив технологияси Ўзбекистон Республикаси “Ўзқурилишматериаллари” АЖ тасарруфидаги “Ўзбеккровля” ишлаб чиқариш бирлашмаси заводида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзқурилиш материаллари” АЖнинг 2018 йил 3 ноябрдаги ББ-01/03-3633-сон маълумотномаси). Натижада қовушқоқлиги паст БНК 40/180 битумлардан қовушқоқ, ҳароратбардош модификацияланган БНК 90/30 битумлар олиш технологик жараён вақтини 14–15 соатга қисқартириш, ҳароратини 130–140 0С даражага пасайтириш, энергия ва ресурслар сарфини 50 фоизга қисқартиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish