Худайберганов Худайберган Шариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сақлашга моълажалланган сабзи (Дауcус cарота) илдизмеваларини органолептик ва биокимёвий кўрсаткичларини баҳолаш” мавзусидаги 06.01.11 – Қишлоқ хоъжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ихтисослиги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақами: B2025.2.PhD/Qx1743
Илмий раҳбар: Тилавов Хайитмурот Махмудович, қишлоқ хоъжалиги фанлари боъйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Шамшиев Жаъфар Абдусалимович, қишлоқ хоъжалиги фанлари боъйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хоъжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти шароитида сақлашга мос сабзи (Дауcус cарота) навларини танлаш, илдизмеваларини органолептик ва биокимёвий коърсаткичларини баҳолаш ҳамда мақбул сақлаш усуллари ва муддатларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм вилояти шароитида етиштирилган сабзи нав намуналарини морфо-биологик ва қимматли хоъжалик белгилари боъйича Сариқ Мирзойи 304 (31,0 т/га), Қизил Мирзойи 228 (27,8 т/га) навлари ва Канада Ф1 (31,2 т/га), Балтимор Ф1 (28,9 т/га) дурагайлари сақлашга мос истиқболли навлар сифатида ажратилган;
сақлашга моължалланган истиқболли сабзи илдизмеваларини мақбул сақлаш муддатлари кичик (2,5–3,5 см) ва оърта оълчамдагилар (3,5–5,0 см) учун 160 кунгача, йирик оълчамдаги (5,0–6,0 см) илдизмевалар учун 240 кунгача боълганлиги исботланган;
сабзи илдизмевалари совуткичли омборхонада 160 кун сақланганда сақланувчанлик даражаси Қизил Мирзойи 228 ва Сариқ Мирзойи 304 навларида 4,0-4,4 балл, Канада Ф1 ва Балтимор Ф1 дурагайларида 4,3-4,6 балл боълганлиги, органолептик коърсаткичлари Қизил Мирзойи 228 навида оъртача 4,7 балл, консистенсияси 97,0 %, Сариқ Мирзойи 304 навида оъртача 4,7 балл, консистенсияси 94,0 %, Канада Ф1 4,8 балл, консистенсияси 98,0 %, Балтимор Ф1 5,0 балл, консистенсияси 99 % боълганлиги исботланган;
сабзи илдизмевалари 160 кун муддатда совуткичли омборхонада сақланганда биокимёвий коърсаткичлари Қизил Мирзойи 228 навида қуруқ модда миқдори оъртача 14,9 %, қанд 6,0 %, витамин C 5,4 мг/%, β‑каротин 8,0% боълса, Канада Ф1 дурагайида қуруқ модда миқдори оъртача 14,7 %, қанд 6,2 %, витамин C 5,8 мг/%, β‑каротин 8,6 % боълганлиги аниқланган;
сақлаш усулларини микробиологик коърсаткичларига (энг кам зарарланиш соъндирилган охак билан ёпилган вариантларда –Қизил Мирзойи 228 навида қора чириш 2,8 %, кулранг чириш 7,8 %, бактериал чириш 8,9 % ни ташкил этган) боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сақлашга  моължалланган сабзи навларини танлаш, мақбул сақлаш усуллари ва муддатларини ишлаб чиқиш, органолептик ва биокимёвий коърсаткичларини баҳолаш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
сабзи сақловчи ва етиштириш билан шуғулланувчи томорқа ер эгалари, деҳқон-фермерлар учун “Сақлашга моължалланган маҳаллий сабзи навларини танлаш ва етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2025 йил 14 июлдаги 05/06-04-383-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома сабзи нав ва дурагайларини турли муддат ва усулларда сақлашда томорқа ер эгалари, сабзавотчиликка ихтисослаштирилган фермер хоъжаликларига амалий-услубий қоълланма сифатида хизмат қилмоқда;
Хоразм вилояти шароитида сабзининг сақлашга мос нав ва дурагайларни танлаш ишланмаси Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги “Юнус Мир” фермер хоъжалигига қарашли 1,0 гектар ва Тупроққалъа туманидаги “Питнак сабзавот” фермер хоъжалигига қарашли 1,0 гектар майдонда, жами 2,0 гектар майдонда оърада ва совуткичли сақлаш омборларда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хоъжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/06-04-383-сон маълумотномаси). Натижада, сабзининг “Сариқ Мирзои 304” навини анъанавий усулга нисбатан совуткичли омборда сақлашнинг иқтисодий самарадорлиги юқорилиги, “Сариқ Мирзои” 304 навини оърада сақлашдан оъртача 23 474 000 соъм, совуткичли омборда сақлашдан эса 101 131 300 соъм, соф фойда олишга ҳамда совуткичли омборда сақлаганда 182-188% иқтисодий самарадорликка эришилган;
Хоразм вилояти шароитида сабзининг сақлашга мос нав ва дурагайлар танлаш ишланмаси Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Урганч Агрохолдинг” МЧЖ га қарашли 1,0 гектар майдонда оърада ва совуткичли сақлаш омборида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хоъжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 14 июлдаги 05/06-04-383-сон маълумотномаси). Натижада сабзининг “Канада Ф1” дурагайини анъанавий усулга нисбатан оърада сақлашдан 25 100 400 соъм, совуткичли омборда сақлашдан эса 101 848 700 соъм, соф фойда олишга эришилган, иқтисодий самарадорлик 179% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish