Қодиров Одилжон Саламжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маъданли ўғитлар меъёри ҳамда суғориш тартибларини қаттиқ буғдойнинг дон ҳосилдорлиги ва сифатига таъсири” мавзусидаги 06.01.08 – Ўсимликшунослик ихтисослиги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақами: В2025.1.PhD/Qx1633
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Жонибек Бозорович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бозоров Холмурод Маҳмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, ката илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг суғориладиган ўтлоқи тупроқлари шароитида кузги қаттиқ буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ҳамда дон ҳосилдорлига ва сифат кўрсаткичларига минерал ўғитлар мэъёрларини ҳамда суғориш тартибларини таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Андижон вилоятининг суғориладиган ўтлоқи тупроқлари шароитида қаттиқ буғдой етиштиришда маъданли ўғитларни қўллаш мэъёрлари ҳамда суғориш тартиблари ишлаб чиқилган;
Кузги қаттиқ буғдойни ўсув дарида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% бўлганда суғориш ўсув даврида тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 60-70-60% бўлганда суғоришга нисбатан униб чиққан кўчатларнинг яшовчанлигини маъданли ўғитларнинг Н100П75К50 кг/га мэъёрлари қўлланилганида 1,2 фоизга, Н150П105К75 кг/га мэъёрлари қўлланилганида 1,7 фоизга, Н200П140К100 кг/га мэъёрлари қўлланилганида 1,5 фоизга, Н250П175К125 кг/га мэъёрлари қўлланилганида 1,4 фоизга юқори бўлиши исботланган;
Кузги қаттиқ буғдойни ўсув даврида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 60-70-60% бўлганда суғориш, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% бўлганда суғоришга нисбатан мавсумий сув сарфини 300-350 м3/га гача камайтириши илмий ва амалий жиҳатдан асосланган;
Кузги қаттиқ буғдойни ўсув даврида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 60-70-60% бўлганда суғориш, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% бўлганда суғоришга нисбатан дон тартикида оқсил миқдорини 0,4 фоиздан 0,6 фоизгача, клейковина миқдорини 0,6 фоиздан 0,9 фоизгача юқори бўлишини таъминлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маъданли ўғитлар меъёри ҳамда суғориш тартибларини қаттиқ буғдойнинг дон ҳосилдорлиги ва сифатига таъсири бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
Ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Андижон вилояти шароитида кузги қаттиқ буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштириш” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 27.01.2024 йилдаги №06/22-07/22-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликларида кузги қаттиқ буғдой етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Кузги қаттиқ буғдойнинг “Садаф” нави Олтинкўл тумани “Порлоқ водий алплари” фермер хўжалигида 8,2 гектар, “Олтинкўл водий дурдонаси” фермер хўжалигида 7,3 гектар, “Мохир соҳибкор мулки” фермер хўжалигида 6,5 гектар, “Порлоқ водий жавохири” фермер хўжалигида 8,2 гектар, “Олтинкўлнинг олтин зарлари” фермер хўжалигида 7,8 гектар, жами 38,0 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 27.01.2024 йилдаги №06/22-07/22-сон маълумотномаси). Натижада ўсув даврида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 60-70-60 ва 70-70-60% тартибда суғорилиб, маъданли ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га мэъёрлари билан озиқлантирилганида юқори самарадорликка эришилган;
Кузги қаттиқ буғдойнинг “Садаф” навини ўсув даврида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 60-70-60 ва 70-70-60% тартибда суғорилиб, маъданли ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га мэъёрлари билан озиқлантириб етиштириш технологияси Олтинкўл туманида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 27.01.2024 йилдаги №06/22-07/22-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали рентабеллик даражаси суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 60-70-60% тартибда суғорилиб етиштирилганида 2,1 фоизга, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибда суғорилиб етиштирилганида 2,5 фоизга ортишига эришилган.