Кучкоров Темурбек Атахоновичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Геомаълумотлар ва масофадан зондлаш тасвирларига рақамли ишлов бериш усули, алгоритмлари ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш”, 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” (техника фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.DSc/Т786.
Илмий маслаҳатчи: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01
Расмий оппонентлар: т.ф.д., проф. Кабулов Анвар Воселович, т.ф.д., проф. Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, т.ф.д. (DSc), доц. Бобожонов Элмурод Сатимбаевич.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геомаълумотлар ва масофадан зондлаш мултиспкетрал тасвирларига рақамли ишлов бериш усули, моделлари, алгоритмлари, дастурий мажмуаси ҳамда рақамли қишлоқ хўжалиги геопорталини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
-    масофадан зондлаш мултиспектрал тасвирларига рақамли ишлов бериш ва геоахборот технологиялари назарияси асосида қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолатини баҳолашнинг кўп босқичли таҳлил усули ишлаб чиқилган;
-    кенгайтирилган конволюцион нейрон тармоқ асосида Sentinel-2 платформаси ва учувчисиз учиш қурилмаларидан олинган мултиспектрал тасвирларнинг сифатини яхшилаш модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
-    мултиспектрал тасвирларнинг фазовий ва спектрал аниқлигини ошириш асосида қишлоқ хўжалиги ерлари контур чегараларини автоматик аниқлаш алгоритми ҳамда ердан фойдаланишни таснифлашнинг модификацияланган TL-ResUnet модели ишлаб чиқилган;
-    катта ҳажмли масофадан зондлаш маълумотлари ва автоматлашган ўлчаш қурилмаларидан олинган маълумотларга рақамли ишлов бериш асосида ернинг қайта тикланиш потенсиали индексини ҳисоблаш модели ва алгоритми ишлаб чиқилган.
-    геомаълумотлар ва масофадан зондлаш тасвирларини ягона геопорталга интеграция қилишнинг интеллектуал тизими асосида қишлоқ хўжалиги ерлари самарадорлигини баҳолаш алгоритми ва ушбу алгоритм асосида агроиндикаторларни хариталаштиришга мўлжалланган дастурий мажмуанинг функсионал тузилмаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация тадқиқотлари доирасида геомаълумотлар ва масофадан зондлаш тасвирларига рақамли ишлов бериш усули, алгоритмлари ва дастурий мажмуаси асосида:
масофадан зондлашнинг мултиспектрал тасвирларига рақамли ишлов бериш асосида қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолатини баҳолашнинг геоахборот технологияларига таянган кўп босқичли таҳлил усули, Сентинел-2 платформаси ва учувчисиз учиш қурилмаларидан (УАВ) олинган мултиспектрал тасвирлар сифатини яхшилаш модели  Ўзбекистон Республикаси Тоғ кон саноати ва геология вазирлигининг «Ўзбекгидрогеология» Давлат муассасасининг «Оролбўйи гидрогеологик экспедицияси» кузатув қудуқларида ер ости суви мониторинг тизимига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 23 июндаги 33-8/4337-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги мониторингида мавзули маълумотларни кўп қатламли таҳлил ва визуализация қилиш имконияти яратилган;
мултиспектрал тасвирларнинг фазовий аниқлиги ва спектрал барқарорлигини ошириш асосида қишлоқ хўжалиги ерлари контур чегараларини аниқлаш ва ердан фойдаланишни таснифлашнинг фазовий сегментациясига асосланган TL-ResUnet модели, катта ҳажмли масофадан зондлаш маълумотлари ва сенсорлардан олинган маълумотларни рақамли ишлаш модели ва алгоритмлари “Узинфоcом” давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори фаолиятига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 23 июндаги 33-8/4337-сон маълумотномаси). Натижада, ердан фойдаланишни автоматик таснифлашда экин майдонлари, унинг ҳолатини баҳолаш, агромайдонлардаги контур чегараларини аниқлашда тезкорлик ва аниқликни ошириш имконини берган;
геомаълумотлар ва масофадан зондлаш тасвирларини ягона геопорталга интеграция қилишнинг интеллектуал тизими асосида қишлоқ хўжалиги ерлари самарадорлигини баҳолаш, ердан қайта фойдаланиш потенсиали индексини ҳсиоблаш алгоритми ва агроиндикаторларни хариталаштиришга мўлжалланган дастурий мажмуанинг функсионал тузилмаси Хоразм вилояти Ҳазорасп туман хокимяти қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 23 июндаги 33-8/4337-сон маълумотномаси). Натижада, мултиспектрал тасвирлар ёрдамида масофадан мониторинг қилиш, ўлчаш қурилмаларидан олинган маълумотларни рақамли ишлаш орқали қишлоқ хўжалиги ерларини рақамли хариталаш, экин майдонларини таҳлил қилиш ва ҳосилдорликни баҳолашда самарадорлиги 10-15 фоизга ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish