Sayt test rejimida ishlamoqda

    ДУСМУРАТОВА Саодат Исмаиловна: «Ўзбекистонда помидор мевалари ва уруғларини етиштириш технологиясини такомиллаштириш» (06.01.06) – Тошкент давлат аграр университети (Манзил: 100140, Тошкент, Университет кўчаси, 2. Тел.: (+99871) 260-48-00, факс: (+99871) 260-38-60, e-mail: tgau@edu.uz ), (диссертация рус тилида).

 

    Илмий маслаҳатчи: В. И. Зуев

    Иш бажарилган ташкилот: Тошкент давлат аграр университети

    Расмий оппонентлар: М.Х.Арамов, М.Ю.Ибрагимов, Б.Б.Азимов

    Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти

    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий моҳиятга молик

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади: очиқ дала учун юқори ҳосилдор помидор навларини танлаш, товар маҳсулотлар ва юқори сифатли уруғларини етиштириш технологиясининг асосий элементларини такомиллаштиришдан иборат.

    II. Диссертация натижаларининг илмий янгилиги:

    биринчи маротаба Ўзбекистонда ва хорижда районлаштирилган помидор навлари ҳамда дурагайларига комплекс баҳо берилиб, селекция ишлари учун дастлабки манба сифатида тавсия этилган.

    Помидорни уруғидан 5-10 апрелда экиш ва кўчатидан (20-25 апрел, 5-10 май, 20-25 май ва 10 июнда) етиштириш усулларида меваларини маҳсулот олиш учун етиштиришда экиш муддатлари қиёсий баҳоланган, ўрганилган навларда кўчатидан етиштириш усулининг устунлиги асосланган;

    Товарбоп маҳсулот етиштиришда ўсимликларни жойлаштирилишининг (ихчам тупли Шарқ юлдузи нави 90×23 см ва ўртача тупли Ўзбекистон нави 70×35 см ва 90×28 см) мақбул схемалари аниқланган;

    биринчи маротаба уруғлар ва ўсимликларга электравжлантириш тадбирлари ўсишни бошқарувчи моддалар (гумат натрий ва рослин) билан таққосланган ҳолда қўллаш самарадорлиги аниқланган;

    биринчи маротаба Ўзбекистонда помидорнинг янги навларида уруғларининг матрикал ва экологик турли сифатлилиги тадқиқ қилинган. Баходир навида уруғларни асосий поянинг иккинчи мева шингилидаги мевалардан ажратиш, Дони, ТМК-22 ва Сурхон 142 навларида эса – 2-3 мева шингилларидан олиб тайёрлаш; шимолий ҳудуднинг шўрланган тупроқларида маҳаллий репродукция уруғларини экиш афзаллиги асосланган;

    биринчи маротаба Ўзбекистоннинг марказий иқлим ҳудудида помидорни уруғдан ва кўчатдан етиштириш усуллари ҳамда кўчатларни ўтқазиш муддатларининг уруғлик ўсимликлар ривожланиш фазалари давомийлигига, уруғларнинг экинбоплик ва маҳсулдорлик сифатларига таъсири аниқланган.

    III. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самараси:

    Mountain Fresh F1 дурагайи 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги экинлари навлари Давлат реестрига киритилган (ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 13.12.2006 й.даги №257 қарори).

    Диссертация тадқиқотлари бўйича ишланмалар Тошкент вилояти (Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Қибрай, Паркент, Янгийўл туманлари) ва Хоразм вилояти (Хива тумани) фермер хўжаликларида 35,6 гектар майдонда жорий этилиб, помидор меваларидан 14-19%, уруғларидан 11-18% қўшимча ҳосил етиштирилди (диссертация иши натижаларининг жорий этилганлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 11 июлдаги далолатномаси ва фермер хўжаликларидан олинган далолатномалар). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish