Турсунов Жўрабек Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабалар ўқув мотивациясини оширишда қадриятлардан фойдаланишнинг психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/P1177.
Илмий раҳбар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Жабборов Хазрат Хусенович, психология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабалар ўқув мотивациясини оширишда қадриятлардан фойдаланишнинг психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг таълимга қадриятли муносабати касбий билимларни ўзлаштириш ва амалда қўллаш, мутахассис дипломини қўлга киритиш эҳтиёжи орқали миллий-ижтимоий фаолликни намоён қилишга интилишининг динамикасига кўра талаба позициясини гетроген қадриятларга боғлиқ сензитивлигига асосланган шахсий ва социал-маданий хусусиятлари билан детерминациялашганлиги аниқланган;
талаба қадриятлар тизимининг ўқув мотивациясига таъсири таълим муҳити, гуруҳда ижтимоий тан олинганлик ҳисси, шахсий ўсишга интилиш динамикаси негизида билим эгаллаш ва касб сир-асрорларини ўрганишга бўлган эҳтиёжни диффуз намоён бўлишига асосланиб ижтимоий фаолликнинг миллий ғурур орқали талаба позициясидаги ижтимоий-интринсив мотивларида акс этишига боғлиқ эканлиги далилланган;
талабалардаги қадриятлар профилининг дифференциациясига кўра таълим олишга нисбатан экстринсив мотивларнинг ютуққа эришиш, гуруҳий анъаналарга содиқлик, интринсив мотивларнинг эса мустақилликка интилиш, интеллектуал ҳислар билан боғлиқлиги туфайли ўқув фаолиятига муносабатдаги норматив ва индивидуал идеалларнинг шахс ички диспозициялари асосида ўзаро интеграцияси муҳим эканлиги далилланган;
талабаларда ўқув мотивацияни оширишда қадриятлардан фойдаланишнинг психологик жиҳатлари шахснинг ўзини ривожлантириш, муваффақиятга эришиш, ижтимоий тан олинишга оид мақсадларини фаоллашувида ифодаланишига кўра этник хусусиятлар орқали таълимга ижобий эмоционал муносабатни шаклланишига индивидуал идеаллар асосида идентив намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Талабалар ўқув мотивациясини оширишда қадриятлардан фойдаланишнинг психологик хусусиятлари мавзуси боʻйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг таълимга қадриятли муносабати касбий билимларни ўзлаштириш ва амалда қўллаш, мутахассис дипломини қўлга киритиш эҳтиёжи орқали миллий-ижтимоий фаолликни намоён қилишга интилишининг динамикасига кўра талаба позициясини гетроген қадриятларга боғлиқ сензитивлигига асосланган шахсий ва социал-маданий хусусиятлари билан детерминациялашганлиги аниқланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-330-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модули мазмунига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-330-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар ўқув мотивациясини оширишда қадриятларнинг ўрни таҳлил қилинган;
талаба қадриятлар тизимининг ўқув мотивациясига таъсири таълим муҳити, гуруҳда ижтимоий тан олинганлик ҳисси, шахсий ўсишга интилиш динамикаси негизида билим эгаллаш ва касб сир-асрорларини ўрганишга бўлган эҳтиёжни диффуз намоён бўлишига асосланиб ижтимоий фаолликнинг миллий ғурур орқали талаба позициясидаги ижтимоий-интринсив мотивларида акс этишига боғлиқ эканлиги далилланган тавсиялар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-330-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модули мазмунига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-330-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар ўқув мотивациясини оширишда таъсир қилувчи ижтимоий-психологик омиллар аниқланган;
талабалардаги қадриятлар профилининг дифференциациясига кўра таълим олишга нисбатан экстринсив мотивларнинг ютуққа эришиш, гуруҳий анъаналарга содиқлик, интринсив мотивларнинг эса мустақилликка интилиш, интеллектуал ҳислар билан боғлиқлиги туфайли ўқув фаолиятига муносабатдаги норматив ва индивидуал идеалларнинг шахс ички диспозициялари асосида ўзаро интеграцияси муҳим эканлиги далилланган мфълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-330-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модули мазмунига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-330-а-сон маълумотномаси).. Натижада талабаларнинг профессионал гедонизм, конформизм, универсализм, мустақиллик каби шахс хусусиятлари уларнинг касбий муваффақиятга эришишдаги психологик механизм сифатида намоён бўлиши таҳлил қилинган;
талабаларда ўқув мотивацияни оширишда қадриятлардан фойдаланишнинг психологик жиҳатлари шахснинг ўзини ривожлантириш, муваффақиятга эришиш, ижтимоий тан олинишга оид мақсадларини фаоллашувида ифодаланишига кўра этник хусусиятлар орқали таълимга ижобий эмоционал муносабатни шаклланишига индивидуал идеаллар асосида идентив намоён бўлиши далилланган хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-330-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модули мазмунига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-330-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар ўқув мотивациясига қадрият йўналганлиги таъсирининг психологик механизмлари асосида мотивацион соҳани ривожлантирувчи тренинглар дастурини ишлаб чиқишга шароит яратилган.