Мирхамдамов Миразиз Мираваз ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молгузар тоғларининг шарқий қисмидаги олтин намоёнларини башоратлаш-излаш белгилари ва модели (Туркистон тоғ тизмаси)”, 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/GM280.
Илмий рахбар: Пирназаров Мажид Махкамович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Минерал ресурслар институти” давлат муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Минерал ресурслар институти” ДМ, DSc.24/30.12.2019.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Карабаев Маматхон Садирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Умаров Акромиддин Зайниддинович, геология-минералогия фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Молгузар тоғлари шарқий қисмининг геологик тузилиши, маъдандорлиги ва олтин маъданлашуви истиқболларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Молгузар тоғларининг шарқий қисми майдонида олтин маъданлашувининг шаклланиш омиллари ва башоратлаш мезонлари ажратилган;
Кимёвий элементларнинг бирламчи тарқалиш ареалларининг янгиланган геокимёвий харитаси ишлаб чиқилган;
Молгузар тоғларининг шарқий қисми ҳудудида туб жинслар бўйича геокимёвий аномалиялар систематикаси ишлаб чиқилган ва маъданлашув истиқболлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молгузар тоғларининг шарқий қисмида олтин маъданлашувининг жойлашиш шароитлари ва истиқболларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Олтин маъданлашуви шаклланишининг прогноз-қидирув мезонлари ва омиллари “Ўзгеологияқидирув” АЖ амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 7 октябрдаги 08-3518-сон маълумотномаси). Натижалар олтин маъданлашувининг геологик-структуравий, геокимёвий ва геофизик белгиларини аниқлаш имконини берган;
Олтин маъданли конларнинг шаклланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилган комплекс геологик-геокимёвий тадқиқотлар натижалари “Ўзгеологияқидирув” АЖ амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 7 октябрдаги 08-3518-сон маълумотномаси). Натижада Молгузар тоғларида олтин ва бошқа маъданлашувларни башоратлаш ва қидириш модели ишлаб чиқилган;
Лаборатория тадқиқотлари натижаларидан фойдаланган ҳолда мис, маргимуш, кобальт, хром ва бошқа кимёвий элементларнинг бирламчи тарқалиш ореолларининг геокимёвий хариталари тўплами “Ўзгеологияқидирув” АЖ амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 7 октябрдаги 08-3518-сон маълумотномаси). Натижада минтақавий хариталаш ишларини самарали режалаштирилган ва олтин маъданлашувига истиқболли майдонлар ажратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish