Ахмадалиева Маҳлиё Шерали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Зулфия лирикасида интертекстуал хотира ва унинг поетик ифодаси” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослигидан. Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5504
Диссертация бажарилган муассаса: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шаҳло Исомиддиновна, филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Соатова Нодира Исомитдиновна филология фанлари доктори, профессор; Умурова Гўзал Хотамовна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зулфия лирик меросида интертекстуал хотиранинг намоён бўлишини комплекс тарзда назарий таҳлил қилиш, унинг поетик механизмларини очиб бериш ҳамда маданий, адабий ва маънавий-ахлоқий маъноларнинг бадиий трансформациясини ёритишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Зулфия ижодидаги интертекстуал хотира илк марта миллий ва жаҳон адабий анъаналари билан мулоқотда поетик ва руҳий бирликни шакллантирувчи яхлит тизим сифатида илмий асосда тадқиқ қилинган;
интертекстуал механизмларнинг яширин қатламлари: реминиссенсиялар, аллузиялар, метаматн ишоралари, маданий-рамзий кодлар аниқланиб, уларнинг муаллиф поетикаси ва бадиий услуб генезисидаги ўрни илмий асосда исботланган;
Зулфия лирик субекти эволюцияси ёритилиб, унинг образи ХХ-ХХИ аср ўзбек аёл лирикасининг марказий компоненти сифатида шаклланиб, янги руҳий-эстетик ифода турини вужудга келтиргани кўрсатилган;
Зулфия образлар тизимининг ижтимоий, маънавий ва маданий манбалари аниқланиб, “ҳижрон” мотиви унинг поетикасида универсал интертекстуал код ҳамда поетик медитация шакли сифатида таҳлил қилинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср ўзбек шеъриятида Зулфиянинг тутган ўрни ва шаклланиш жараёни, давр яратган қаҳрамон сифатида тадқиқ қилиш ҳамда уни ўзаро таъсир доирасини аниқлаш йўсинларини ишлаб чиқиш асосида:
Зулфия ижодидаги интертекстуал хотира илк марта миллий ва жаҳон адабий анъаналари билан мулоқотда поетик ва руҳий бирликни шакллантирувчи яхлит тизим сифатида илмий асосда тадқиқ қилинган хулосалари “Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-буйруғига мувофиқ 218-355-сон нашр рухсатномаси). Натижада ушбу қўлланманинг янги маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
интертекстуал механизмларнинг яширин қатламлари: реминиссенсиялар, аллузиялар, метаматн ишоралари, маданий-рамзий кодлар аниқланиб, уларнинг муаллиф поетикаси ва бадиий услуб генезисидаги ўрни илмий асосда исботланган хулосаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024-йилларда АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 3-мартдаги 614/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг дидактик мазмуни бадиий психологизм, муаллиф консепсияси ва унинг назмий тафаккурдаги аксини ёритувчи ғоялар билан бойитилган;
Зулфия лирик субекти эволюцияси ёритилиб, унинг образи ХХ-ХХИ аср ўзбек аёл лирикасининг марказий компоненти сифатида шаклланиб, янги руҳий-эстетик ифода турини вужудга келтиргани кўрсатилган илмий хулосалардан “Адабий жараён” телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-майдаги 05-09-755-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган;
Зулфия образлар тизимининг ижтимоий, маънавий ва маданий манбалари аниқланиб, “ҳижрон” мотиви унинг поетикасида универсал интертекстуал код ҳамда поетик медитация шакли сифатида таҳлил қилинган хулосаларидан “Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-буйруғига мувофиқ 218-355-сон нашр рухсатномаси). Натижада, ушбу қўлланманинг янги маълумотлар билан бойитилишига эришилган.
Тадқиқот натижаларининг апробациялари. Тадқиқот натижалари 4 та халқаро ва 4 та республика илмий-амалий анжуманларда апробациядан ўтказилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш, шулардан, 1 та ўқув қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, жумладан, 4 таси республика, 2 таси хорижий журналларда эълон қилинган.